Microsoft Word stilistika O'UM. doc


V. Талабалар томонидан мустақил ишларни расмийлаштириш топшириш тартиби


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/95
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1819394
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   95
Bog'liq
portal.guldu.uz-Statistika va matn tahlili

V. Талабалар томонидан мустақил ишларни расмийлаштириш топшириш тартиби 
5.1. 
Фанлардан мустақил ишлар бўйича тайёрланган материаллар талабанинг фан 
бўйича тутган маъруза ва амалий (семинар) машғулотлари дафтарига ёзилади, ўқитувчи 
томонидан кўриб чиқилади ва қисқа оғзаки сўров орқали баҳоланади. 


16 
Лаборатория машғулотларида мустақил иш топшириқларини бажариш натижалари 
ҳам лаборатория дафтарига ёзилади. Талаба ҳар бир лаборатория иши бўйича коллоквиум 
топширганидан сўнг лаборатория ишини бажаришга рухсат этилади ва ишни тўла 
топширгандан сўнг баҳоланади. 
5.2. 
Ҳисоб-чизма ишларини ҳамда курс иши ёки курс лойиҳаси ишларини мустақил 
бажариш натижалари белгиланган тартибда ёзилади ва ҳимоя қилинади, баҳоланади. 
5.3. 
Кафедралар томонидан фанлардан маъруза, амалий (семинар) ва лаборатория 
машғулотлари бўйича мустақил иш топшириш графиги семестр бошланишида кафедранинг 
рейтинглар ойнасига осиб қўйилади. 
5.4. 
Фанлардан ўқув машғулотлари кесимида мустақил иш топшириқларини 
график асосида машғулот дафтарига қайт этиб бажариш ва муддатида топшириш масъулияти 
талабага, назорати фан ўқитувчиси зиммасига юклатилади. Белгиланган муддатда 
топширилмаган мустақил иш топшириқлари факультет деканатининг рухсатномаси асосида 
ЖНдан кейинги ЖНга қадар, ОНдан кейинги ОНга қадар муддатларда топширишга рухсат 
этилади. 
VI. Талабалар мустақил ишларини бажарилишини назорат қилиш ва баҳолаш 
6.1. 
Фанлардан талабалар мустақил ишларининг бажарилиши фан ўқитувчиси 
томонидан назорат қилинади. Фан ўқитувчиси мустақил иш топшириқларини муддатида 
бажармаган ва топширмаган талабалар тўғрисида кафедра йиғилишида ахборот беради. 
Кафедранинг йиғилиш қарорига асосан деканатларга ўзлаштирмаган талабалар тўғрисида
маълумот берилади. 
6.2. 
Фанлардан 
талабалар 
мустақил 
ишларининг 
бажарилиши 
кафедра 
йиғилишларида ҳар ойда бир марта, факультет кенгашида семестр давомида камида уч марта 
муҳокама этилади. 
6.3. 
Фанлардан талабаларнинг мустақил ишлари ўқув режада фан бўйича 
ажратилган соатлар ҳисобидан ишлаб чиқилган рейтинг ишланмага кўра рейтинг жадвалида 
қайд этилган бўлиб, ЖН ва ОН учун ажратилган балларга қўшиб баҳоланади. 
6.4. 
Фанлардан ЖН ва ОН ҳамда мустақил иш топшириқларини бажариш 
бўйича тўпланган баллари кафедранинг рейтинг ойнасида ёритиб борилади. 
6.5. 
Фанлардан талабалар мустақил ишларини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш 
мезонлари кафедралар томонидан ишлаб чиқилади ва тегишли тартибда тасдиқланади. 
Мустақил ишларни баҳолаш мезонлари талабаларга ўқув семестри бошланишида 
эълон қилинади. 
Ҳар бир мустақил ишнинг мавзусига баллар ажратиш, фаннинг рейтинг ишланмасига 
асосланилган ҳолда фан ўқитувчиси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда кафедра йиғилишида 
муҳокама этилиб, кафедра мудири томонидан тасдиқлашга тавсия этилади.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling