Microsoft Word tex jar10. doc
Download 0.52 Mb. Pdf ko'rish
|
2- амалийот
3 КИРИШ Озиқ-овқат технологиясини ривожланиши халқимизнинг биринчи даражали аҳамиятга эга бўлган саноатни, аҳолини турмуш фаровонлигини, мустақил давлатимизнинг иқтисодий ва маданий ривожланишига ва хаётимизни кундан- кунга ўсишига олиб келади. Ишлаб чиқаришни ривожланиши, нафакат озиқ-овқат турларини кўпайтириш бўлмасдан, саноат техник тараққиётини, замонавий технологияларни қўллаш, қўл меҳнатини камайтириш, жараёнларни барча томондан оптимал бошқариш, иқтисодий самарадорликни ўстириш каби кўп қирралик ривожанишини назарда тутади. Бу эса ўз навбатида ишлаб чиқаришни янги, замонавий техник воситалар билан жихозлашни юқори даражада автоматлаштирилган, янги бошқарув тизимларидан фойдаланиладиган услубларни қўллашни талаб қилади. Юқоридаги масалаларни тўғри ҳал қиладиган йўл-бу технологик жараёнларни оптимал бошқариш тизимидир. Қуйида «Технологик жараёнларни контрол қилиш ва автоматлаштириш» фанида ўтиладиган маъруза матни билан таништирамиз. Ушбу матнни ёзилиши, талабаларимизга фанни ўзлаштиришда қўшимча ёрдам бўлади деган фикрдамиз. Матнда ҳар хил бошқариш тизими, объектларни таҳлили, математик моделлаштириш, информацион ўзгартирувчи ва назорат килувчи асбоблар, ростлагичлар ва ростлаш қонуниятлари, ижрочи қурилмалар, бошқариш тизимларини тахлили ва синтез қилиш йўллари, асосий кимёвий жараёнларни бошқариш, уларни тахлили, ҳамда компьютерлар ёрдамида кўп босқичли бошқариш тизимлар тахлили ва синтези тўғрисида маълумотлар келтирилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling