Microsoft Word tog burguti ziyouz com doc


Download 427.96 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/27
Sana28.02.2023
Hajmi427.96 Kb.
#1236025
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Anvar Javlonov. Tog\' burguti (qissa)

 
* * * 
Санкт-Петербургдаги император саройи. Улкан бўлмада император Осиё харитаси олдида 
ўйчан турганча папиросини босиб-босиб чекмоқда.
Ҳарбий вазир папка кўтариб кирди. 1867 йил ёзида Россия императори Александр II 
Туркистон ҳарбий округини таъсис этиш ҳақидаги фармонига имзо чекканди. Ҳарбий вазир 
фармонни чарм хат жилдга солганича саройнинг чекка хонасида ўтирган генерал-адьютант фон 
Кауфмандан суюнчи олгани югуриб борарди. Зеро Кауфман император фармонига кўра Ўрта 
Осиёнинг Россия таркибига киритилган ҳудудларига “Ярим подшо” этиб тайинланган эди. 
“Олтин ёрлиқ” эгаси фон Кауфман фақат подшога бўйсунарди.
Бу хабардан генерал шунчалик қувондики, унинг шодлигини қалам билан таърифлаб 
бўлмайди. 
“Ярим подшо” ўша куни ўз уйида бу ёрлиқни катта тантана билан нишонлади. Катта 
бойликларга эга ўлка энди унинг ихтиёрида эди. 
– Қани, вазир жаноблари, ушбу қадаҳни императорнинг саломатлиги учун ичсак. Англиядан 
олдин у ерга етиб бормоқ биз учун саодат эрур, – дея қадаҳ сўзи айтди генерал фон Кауфман.
Унинг сўзларидаям жанг иштиёқи сезилиб турарди. Шу пайт хонага ҳарбий вазирнинг 
хотини кириб келди. Фон Кауфман унга таъзим қилди. 
– Хоним, сизни кўрмоқ бахтига муяссар бўлганимдан бахтиёрман, – деди у назокат билан. 
Вазир қадаҳидаги ароқни бир кўтаришда ичди-да, катта стол устида ёйилиб ётган Осиё 
харитаси устига энгашди. Хоним эса Куфманга табассум ҳадя этди. Ҳарбий вазир худди ўлкани 
ўз қўлида ушлаб тургандек, Аму ва Сир оралиғидан кўз узмасди. Фон Кауфманнинг бутун 
фикри бир амаллаб хонимни гапга солиш билан банд эди. 
– Сизга, жаноб Фон Кауфман, катта ваколатни амалга оширмоқ учун катта армия ҳам зарур 
бўлади. Мен эртагаёқ буюраман: 8 минг кишилик армия, 16 та тўп ва 10 минг милтиқ берилади. 
Шунча ўқ-дори билан халқни бўйсундирмоқни Темурланг юрти Самарқанддан бошламоқ керак. 
Хоним эса эри яна уруш мавзуида гап бошлаганини тушунган заҳоти аста хонани тарк этди.
Икки ҳарбийнинг узоқ давом этган суҳбати Ўрта Осиёни бўйсундиришга қаратилди. 
Орадан бир ҳафта ўтиб Кауфман Самарқандга жўнаб кетди. “Ярим подшо” поездда 
Самарқанд сари келар экан, Жиззахдан ўтгач, Сангзар дарёси оқиб турган кўприк устига 
келганида Моргузар тоғига жуда узоқ тикилиб қолди. Бу тоғлар тоши унинг кўзига жуда катта 
қўшин бостириб келаётгандек бўлиб кўринди. Генерал ўзини жуда ҳорғин сезди. Атроф эса 
жуда мафтункор эди. Одамлар эса боғларда мева-чева териш билан банд. Узоқдан элас-элас 
нотаниш куй-қўшиқ эшитиларди.
Генерал Самарқандгача атрофни томоша қилиб борди. Қир-адирлар тўла қўй-қўзи, 
узоқларда сағрини ялтираётган моллар ўтлаб юрибди.
Фон Кауфман одамларга Иван Грозний ҳақидаги ҳикояларни айтишни яхши кўрарди, бу 
билан у гўё ўзини Иван Грознийга тенглаштирарди. 
Фон Кауфман ўзига берилган ваколатдан кенг фойдаланди, у бир вақтнинг ўзида ҳам ҳарбий 
қўмондон, ҳам прокурор ва ҳам молия вазири эди. 
Ўша пайтлари Самарқанд Бухоро амирлиги таркибида эди.
Генерал Самарқандга келган куниёқ амир қўшинларига қарши ҳаракат бошлади. Ҳарбий 
тактикаси бўш бўлган амир қўшинини енгиш унча қийин бўлмади. Чўпон ота тепалигида амир 
қўшинлари мағлубиятга учради. Шундан кейин Амир Музаффарбекнинг обрўйи тушиб кетди. 


Анвар Жавлонов. Тоғ бургути (қисса) 

Download 427.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling