Microsoft Word tog burguti ziyouz com doc


Download 427.96 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/27
Sana28.02.2023
Hajmi427.96 Kb.
#1236025
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Anvar Javlonov. Tog\' burguti (qissa)



Анвар Жавлонов. Тоғ бургути (қисса) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
1
Анвар ЖАВЛОНОВ 
 
ТОҒ БУРГУТИ 
 
Ҳужжатли қисса 
 
«Yoshlik» журнали 
2010 йил, 8-cон 
 
Бу тоғ бургутини отаси бир пайтлар эканида Михин тепасидаги Қоратошдан полапон ҳолида 
олиб келган эди. Шу-шу бургут уйда эмин-эркин юрадиган бўлди. Абдураҳмон уни аста-секин 
овга ўргатди. Лочин аввал чумчуқларни овлашни ўрганди, кейин уни Қизилқумда бўрига ҳам 
солиб кўришди. Бургут бир тепишда бўрининг белини синдириб юборди. Шу-шу тоғ бургути 
оиланинг бир аъзосига айланди.
Энди Абдураҳмон ёвдан халқни озод этмоқ учун курашга чоғланарди. У уйида отасидан 
қолган тоғ бургутини алоҳида парвариш этарди. Кўпинча бургутни машқ қилдириш учун 
улоқни сўйиб, олдига ташларди. Бургут ўлжасини қояга кўтариб чиқар ва Кўҳнабозор 
қишлоғи томон узоқ-узоқлардан қараб-қараб қўяркан, улоқ гўштидан тўйганича ер, ортиғини 
ўша ерда қолдирар, бироздан сўнг қузғунлар лошнинг қолган-қутгани учун талашишга 
тушишарди. Бургут баъзан кўкдан улоқни ташлаб юборар, орадан бир оз ўтказиб эса ўзини 
ўқдек унинг орқасидан отар ва панжаларига илинган улоқни маҳкам чангаллаганча яна 
қоялар томон учарди. 
...Офтоб уфқ томон шошиларди. Бургут тоғ устида чархпалак айлана ясаб, пастлай 
бошлар, ерга етишига озгина қолганда кўк сари тикка кўтариларди. 
Тоғ бургутининг шиддатидан Абдураҳмон завқланарди. Бургут ҳавога кўтарилиши билан 
қора қузғунлар ўзларининг ин-инларига кириб кетарди, қоронғи тушгунча ўлаксахўрлар 
пана-панада уни зимдан кузатишарди. 
* * * 
Абдураҳмон ўрта бўй, оч сариқ юзли, елкаси кенг, боши узунчоқ, ҳар бир мушти 
ҳандалакдек, кўзлари ўткир йигит эди. Бу жусса отадан мерос бўлиб, у отадек қўрқмас ва 
ботир бўлиб ўсганди. Абдураҳмон от устида доим тик ўтирар, ҳамиша отлиқ ёки пиёдани 
бир чақирим наридан бемалол кўриб, таниб оларди. Ички сезиш ҳиссиёти кучли эди унда.
Бухорода савдо қилиб юриб, кечки пайт карвонсаройнинг кичик хонасида молларини 
тахлаб ўтирганда бир баҳайбат афғон йигити ҳужрага индамасдан кириб келди-да, миқ 
этмасдан унинг нарсаларидан танлаб ола бошлади. Абдураҳмон йигитнинг белидаги ханжарга 
анча вақт тикилиб турди. Ниҳоят йигит танлаб олган молларини олиб чиқиб кетишга 
чоғланган пайти Абдураҳмон унинг орқасидан белини мўлжаллаб тепди. Афғон йигити 
жойида йиқилганди, бора солиб унинг бўйнини орқасига қайирди. Босқинчининг кўзлари ола-
кула бўлиб кетди. Яна бир лаҳзадан сўнг уни ўлдириб қўйишини англаган Абдураҳмон 
беихтиёр панжаларини бўшатди. Йигит сўкина-сўкина ошиғич тарзда хонани тарк этди. Бу 
йигирма ёшли Абдураҳмоннинг илк бор ўз мулки, эрки учун курашиши эди. Афғон 
йигитининг шерикларини бошлаб келиши мумкинлигини ҳис қилган Абдураҳмон мол-
мулкини олиб, кечаси карвонсаройни тарк этди. 
Шу-шу отасининг эрк, озодлик ҳақидаги гаплари Абдураҳмоннинг қулоқлари остида тез-


Анвар Жавлонов. Тоғ бургути (қисса) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
2
тез жаранглаб туради. Қаерда юрмасин, қайси миллат-элат ичида бўлмасин, доимо савдо-
сотиқда тўғриликка ҳаракат қилди, ҳеч кимни алдамади. Шу туфайли Абдураҳмоннинг 
Бухоро, Самарқанд, Жиззах шаҳарларида жуда кўп ишонган дўстлари, ошналари бор. 

Download 427.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling