Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
26
— ўлигини ўз эл-юртига олиб келади. Ўзбак ўлигини ўз қиблагоҳига кўмади. Ўзбак ўлигини ўз 
бош-тожига кўмади. Шу боис, ўзбаки қабристон қиблагоҳда бўлади! 
— Хўп, олдин борайлик, бир гап бўлар, — дейди Чанишев. 
— Чанишев! Сен мени Ўрусияга олиб борасан-да — пақиллатаб отиб ташлайсан. Қайси бир 
ўрага кафансиз кўмиб ташлайсан. Ватан гадоси — кафан гадоси бўлиб ўламан. Кафансиз 
ўлигимни ким эл-юртимга олиб келиб кўмади? Кафансиз ўлигим ит ўликдайин Ўрусияда қолиб 
кетади! Ана ундан кейин, бола-бақрам мени қаерлардан йўқлаб йиғлайди? Бола-бақрам 
қаерларга бориб отамлаб йиғлайди? Бола-бақрам қайси мозорим бошига бориб ййғлайди? Бола-
бақрам улуғ айём кунларда қайси мозоримга чироқ қўяди? Шундай экан, отарман бўлсанг, мана, 
кўкрак — от! Лекин — ўз эл-юртимда от! Шаҳид бўлсам — ўз эл-юртимда шаҳид бўлайин! 
Шаҳидимни ўз эл-юртим кўмсин! 
Ана шунда Чанишев отини қайиради. Отамиз билан муқобил бўлади. Чанишев мулзам 
бўлади! 
— Ақраб қўрбоши, — дейди сокин-сокин. — Мен сени бир йўлтўсар деб эшитиб эдим. Бир 
каллакесар деб эшитиб эдим. Бир ваҳший деб эшитиб эдим. Инчунун, ўғриям деб эшитиб эдим! 
Сени мана энди билдим. Ақраб қўрбоши, сен асл жигит экансан, асл жигит! 
Чанишев сукут олади. 
— Ақраб қўрбоши, — дейди. — Ихтиёр менда бўлса эди, мен сени ҳозироқ озод этар эдим. 
Ихтиёр менда бўлса эди, мен сени ўзимга ўринбосар қилиб олар эдим. Минг афсус! Ақраб 
қўрбоши, мен — полковник Чанишев, давлат арбоби Куйбишев олдида отдан тушмадим, мен — 
полковник Чанишев, буюк саркарда Фрунзе олдида отдан тушмадим. Ақраб қўрбоши, мен — 
полковник Чанишев, Ақраб жигит олдида отдан тушаман! 
Чанишев шундай дея, вазмин-вазмин отдан тушади. 
Бир қўлида юган Чанишев отамиз қошида бош эпиб-бош эгиб туради. 
— Жигит!.. — дейди Чанишев. 
— Чанишев! Бир қадам-да босмайман! Мен мана шу эл-юртда жон бераман! 
— Жуда бўлмаса, Юрчигачайин борайлик, жигит? 
— Чанишев! Ошингни еса-да, мард есин, бошингни еса-да, мард есин! Мана, кўкрак — ма! 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling