Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
34 16 Ғўзапоя Зиёд елкаларида тарс-тарс этади. Ғўзапоя кўк кўсаклари учиб-учиб тушади. Ғўзапояда битта-да кўсак қолмайди. — Сатторов! — дейди директоримиз. — Боринг, бошқа ғўзапоя олиб келинг! Адабиёт чопқиллаб ташқарилайди. Бир ғўзапоя тарашлаб келади. Ғўзани учлари кўсаксиз бўлади. — Мен қоқчўп билан чилик ўйнайманми?! Боринг, кўсаклисидан олиб келинг! Директоримиз шундай дея, ғўзапояни ташқари отади. Адабиёт шода кўсак ғўзапоя олиб келади. — Энди, ошпазни айтиб келинг! Адабиёт ўнинчи синф қизни эргаштириб келади. Директоримиз ошпаз қизга рўйхат узатади. — Эломонова! — дейди. — Эртадан бошлаб манави текинтомоқларга гўштсиз овқат берасан! Агар ушоқдай гўшт берсанг — кунингни кўрасан! Шу-шу — косам гўшт кўрмайди. 17 Жива қошиғимни йўқотиб қўяман, Ошпаз қиздан қошиқ сўрайин дейман — директоримизга айтади, дея қўрқаман. Шу боис, Нуралини косасига қўшиламан. Зиёд билан Мелиям қўшилади — улар-да қошиқ йўқотади. Тўртовора бир коса бўламиз. Қошиқ Нуралидан бошлаб айланади. Нурали икков ичади — Мелига қошиқ ташлайди. Мели икков ичади — Зиёдга қошиқ ташлайди. Зиёд икков ичади — менга қошиқ ташлайди. Гир-гир айланмиш қошиқдан кўз айирмай тураман. Учов ичувчи бўлса — дарров билагидан қўшқўллаб ушлайман. Қўлидан қошиқни юлиб оламан. — Учов ичдинг, учов! — дейман. 18 Ичим бураб-бураб қолади. Ичим қабз этиб-қабз этиб қолади. Дардим ичимда бўлади. Кундан-кун дармондан қоламан. Мактаб футбол майдони бадрабхонамиз бўлади. Каллаи саҳарлаб футбол майдонига чопқиллайман. Майдон дуч келмиш ерида ўтира қоламан. Теварак-бошимга уйқусираб-уйқусираб аланглайман. Теварагимда оёқ босар ер жуда-жуда кам бўлади. Шунда, ажаб бир нималарни кўраман. Кўзларимни уқалаб-уқалаб кўраман. Теварак-бошим қип-қизил қон бўлади! Теварак-бошим сап-сариқ қон бўлади! Теварак- бошим тўда-тўда қон бўлади! Кўрмайин дея, чаккамни кафтимга қўйиб оламан. Кўзларимни юмиб оламан. Бир маҳал биров елкамдан туртади. Мен сесканиб кўзимни очаман — бошимда Зиёд туради. — Ухлама, ичбуруғ! — дейди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling