Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
33 — Сичқон бир кунда инига йиққан пахта ўн бир кило бўлади! — бақиради директор. — Жасадингни қара! Жасадингдан эшак ҳуркади! Ўл-е, шу кунингга-е! Менга қара, қачон нормани бажарасан?! Айт, қачон, қачон, қачон!.. Ғўзапоя елкаларим оралаб-оралаб тушади. Зарбли-зарбли тушади. Тарс-тарс тушади. Иккита кўк кўсак елкаларимдан оёқларимга учиб тушади. Уст-бошим етти қабатлигадан кўк кўсак таёқ ўтмайди. Кўк кўсак таёқ энди қўлларим оралаб-қўлларим оралаб тушади. Таёқ ўтади — ана шунда ўтади! — Энажон, ўлдим-е, энажон-е!.. — дея зор-зор йиғлайман. — Бажараман де, бажараман де!.. — Бажараман, жон домла, бажараман! Директоримиз бир оппоқ толани боши узра кўз-кўз этади» — Ана, кўраяпсанми, ана! — дейди. — Пахта сиртидан ана шундай оппоқ бўлади! Директоримиз толани чигитлайди. Ичидан чигитини олади. Директоримиз қоп-қора чигитни кўз-кўз этади. — Пахта аслида мана бундай ичи қора бўлади! — дейди. — Пахта — ичи қора мато! Пахта одамзотни индамай боплайди! У дунё-ю, бу дунё ўнгарилмас қилади! Бюрода ўртоқ Мавлонов ана шундай деди! Директоримиз ёқамдан чангаллайди. Ердан даст кўтариб олади. Тағин ер ташлайди. — Пахта сен мафкураси бузуқни кўзингни ўйиб олади! — дейди. — Биласанми, сен кимсан? Сен — босмачисан, босмачи! Мен чинқириб-чинқириб йиғлаб қўя бераман. Мен ер тепиб-ер тепиб йиғлаб қўя бераман. Мен жон-жаҳдим билан директоримизни тиззасига ёпишаман. Мен директоримиз тиззасинн таталаб-таталаб ташлайман. Мен директоримиз тиззасини тишлаб-тишлаб ташлайман. Муаллимларимиз орача этади. — Ана, кўряпсизларми, ўртоқлар? — дейди директоримиз. — Қазисан, қартасан, ахир наслингга тортасан! Бунинг отаси Ақраб босмачи эди! Совет тузуми душмани пахта терармиди! 15 Алп-алп одимлаб бораман. «Қўлингни кўтар, босмачи!» Милтиқ ўқталиб-ўқталиб бораман. «Қимирлама, босмачи!» Милтиқ тепкасини шарақ-шуруқлатиб бораман. «Отаман, босмачи, отаман!» Бир қўл елкамдан ушлайда. Бетларимга шапатилайди. — Кўзингни оч, Жамолиддинов, кўзингни оч! — дейди. Ана шунда ўзимга келаман. Тун қора бўлади. Йўл чапи пахтазор бўлади, йўл ўнги ётоқ бўлади. Мен йўл ўртасида бўламан. Шу вақт тағин биров келади. — Нима гап, Ҳамзаев? — дейди. — Манави валдирвасар бўлиб кетиб бораяпти. — Шабкўрдир-да. Овозларни таниб оламан — бирови Жуғрофия бўлади, бирови Адабиёт бўлади. Жуғрофия ўнг қўлимдан олиб келади, Адабиёт чап қўлимдан олиб келади. Ётоқда болалар пиш-пиш қотади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling