Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
32 Шунда, Кимё хивич билан оёқларимга солади. Мен тура солиб пахта тераман. 13 Теримчилар тера беради —теролмовчилар кучаниб юраберади. Директоримиз ёнади. — Еганинг бурнингдан чиққурлар! — дейди. — Мен сенлар учун бюрода гап эшитдим! Ўртоқ Мавлонов бюро аҳли олдида изза қилди! Йўқ, мен сенлар учун изза бўлмайман! Ё пахта тердираман, ё териларингни шилиб оламан! Директоримиз бир қулочча ғўзапоя тарашлаб келади. Ғўзапоя учи шода-шода кўсак бўлади. Ғўзапоя учи кўк-кўк кўсак бўлади. Ғўзапоя учи моякдай-моякдай кўсак бўлади. Директоримиз сафбоши Зиёд билан муқобил бўлади. Зиёдни иягидан тутамлайди. — Нима учун оз терасан?! — дея зуғумлайди. — Айт, нима учун оз терасан?! Давлат сени нима учун ўқитаяпти?! Давлат сени нима учун боқаяпти?! Манави Қораев саксон-тўқсон кило теради! Қораевдан қаеринг зиёд, айт, қаеринг зиёд?! Зиёд қалт-қалт жавоб беради: — Қораев ўнинчи синф, мен бешинчи синф, масалан. — Жириллама! Бешинчи синф билан ўнинчи синф фарқи йўқ! Бари катта синф саналади! Айт, нормани бажарасанми йўқми-бажарасанми йўқми!.. Директоримиз ғўзапоя билан Зиёд елкалари оша уради. Зиёд беллари оралатиб уради. Зиёд билаклари билан бет-бошини пана этади. Зиёд зориллаб-зориллаб йиғлаб қўя беради: — Бажараман, масалан, бажараман!.. Директоримиз мушт дўлайтириб-мушт дўлайтириб дўқлайди. — Бажармай кўр—оёғингдан осаман! Бюро ана шундай деди! 14 Уйдан олиб келмиш бор кийимларимни етти қабат кийиб оламан. Телпагим қулоқларини тушириб оламан. Иягимдан айлантириб, бойлаб оламан. Йўқламани ана шундай шайланиб қараб ўтираман! Ниҳоят, директоримиз келади. Йўқлама бошлайди. Оз терувчилар отини айтади. Оз терувчилар девор қоралаб саф бўлади. Директоримиз оз терувчилар бировини лаб-лунжидан чўзади. Бировини телпаги билан бетига уради. Бировини пешонасидан кетига итариб ташлайди. Директоримиз мен билан бетма-бет бўлади. — Эй! — дея иягимдан кўтаради. — Жонинг борми ўзи?! Э, ўл-е, одам бўлганинг билан-е! Одам деган ўн килоям пахта терадими-а? Ўн кило-я?! Мен, директоримиз мени камситаяпти, деб биламан. Мен, директоримиз бугунги муваффақиятимни кўриб-кўрмасликка олаяпти, деб биламан. Боиси — бугун ўн бир кило терган бўламан, ўн бир кило! Шу боис, ўзимни-ўзим оқлайман: — Ўн бир кило... — дея минғиллайман. Директоримчз оғиз тўлдириб-оғиз тўлдириб ув- увлайди. — У-у-у, ўн бир кило! — дейди. — Ўн бир кило-я, у-у-у! Бунча пахтани қандай қилиб тердинг-е? Қойил-е! Муаллимларимиз пиқ-пиқ кулади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling