Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
31 — Тушлик! — дея овоз беради. Этагим тўлар-тўлмас бўлади. Тепкилай-тепкилай тарози орқалаб бораман. — Уч кило! — дейди тарозибон. Болалар гурр кулади. Қийтиқда этак тўшайман. Тўшагим-да этагим бўлади, дастурхоним-да этагим бўлади. Нон билан чой тушлигим бўлади. Тушдан кейин икки кило тераман. 10 Етарда йўқлама бўлади. Директоримиз кўп терувчиларни бир сафлаб улуғлайди. — Машъалларни кўринг — ҳавас қилинг! — дейди. Оз терувчиларни бир сафлаб маззаллатлайди. — Қолоқлардан ҳазар қилинг, ҳазар! — дейди. Директоримиз шўро пахтасидан нималар олинишини бармоқлаб-бармоқлаб санаб беради: — Бир тонна совет пахтасидан икки минг тўрт юз йигирма метр газлама, саксон олти кило мой, икки юз йигирма олти кило кунжара, ўн беш кило кир совун... олинади! Шу сабабдан ҳам совет пахтаси «оқ олтин» дейилади! Совет «оқ олтин»ини термаслик — жиноят! Тикка тура бериб, оёқларим зирқ-зирқ толади. Ўзимни бир ўнг оёғимга ташлайман, бир чап оёғимга ташлайман. — Эртага тайин бажараман, — дея қутуламан. 11 Эртаси Физика ўргатмишдайин тераман. Жон-жаҳдим билан тераман. Ўн кило тераман— ўн кило! Ётарда тағин тикка тураман. — Ўртоқлар, мен бугун бюрода бўлдйм! — дейди директоримиз. — Шахсан ўртоқ Мавлонов олдида бўлдим! Ўртоқ Мавлонов машъалларга офаринлар айтди! Директоримиз қулоғимдан чўзади. — Сен аталаларни эса жазолансин, деди, ҳа, жазолансин, деди! — дейди. Жазолайман, ҳа, жазолайман! Буни пахта фронти деб қўйибди! Пахта фронти жавобгарликка тортади! Пахта фронти қаматади! Тикка тура бериб, уйқуларим келиб кетади. — Эртаминан ғайрат қиламан, — дея сўз бераман. 12 Бир ҳафта ўтади, икки ҳафта ўтади. Аззанча кучанмайин — ўз кучимдан зиёд теролмайман. Ўн килодан ошиб ўтолмайман! Ҳолдан тойиб-тойиб қоламан. Эгат ичида ўтириб-ўтириб қоламан. Жуғрофия дала бошини олиб туради. Кимё дала адоғини олиб туради. Бирорта бола кўринмай қолса бўлди — дарров бақиради: — У-ў, Эгамов, тур! У-ў, Назирова, нимага рўмолинг кўринмай қолди?! Тур, кун кетаяпти! Мен мудраб-мудраб ўтираман. — У-ў, Жамолиддинов, кармисан — индамайсаи?! Мен ўзимни эшитмасликка олиб ўтираман. Кимё эгат оралаб келади. — У-ў, Жамолиддинов, нима бало, ўлиб-пўлиб қолдингми? — дейди. Мен шунда-да тура бормайман. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling