Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Отамиз тиламиш талак бажо бўлади. Қизиллар шаҳид отамизни буғдойзорда ташлаб кетади
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
23
Отамиз тиламиш талак бажо бўлади. Қизиллар шаҳид отамизни буғдойзорда ташлаб кетади. 24 Эл-юрт отамиз қони тўкилмиш тупроқни девор билан ўраб олади. Эл-юрт отамиз жон бермиш тупроқ узра оппоқ ялов қадаб олади. Эл-юрт Ақраб шаҳид пойидан ўта-ўта бир оёқ илиб олади. Эл-юрт Ақраб шаҳид учун фотиҳа ўқиб-ўқиб олади. УЧИНЧИ БОБ 1 Тонг саҳарлаб кўчалайман. Шахдам-шахдам қадамлайман. «Юр, туземец, юр!» Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 27 Қўлларимни узатиб-узатиб қадамлайман. «Ўчир, чурка, ўчир!» Милтиқ пешлаб-милтиқ пешлаб қадамлайман. Шунда, пешонамдан бир соя кела беради. — Эб-эй, эб-эй, Деҳқонқул? — дейди соя. — Ай, Деҳқонқулмисан? Милтиқ ўқталиб-ўқталиб бора бераман. «Ўчир, туземец, ўчир! — дейман. — Сен — моча чурка! Юртинг — Чуркистон! Соя қимир этмай қолади. Шу маҳал онамиз кетимдан қандай дохил бўлади — билмай қоламан. Кетимдан қандай қучоқлаб олади — билмай қоламан. Қошимда қотмиш соя кўксига тупура-тупура калима қайтаради. — Ай, Болхин ҳамсоя, — дейди соя. — Шугинангиз бир балога йўлиққан-ов. Улжон фолчига фол очириб келсангиз бўларди. — Фолчи нимаям дерди, Холдон ҳамсоя. — Фолчи айтади-да, Болхин ҳамсоя, фолчи айтади. — Ўзи — бўлган-бўлдиги шул, холаси. — Бўлган-бўлдиги шул, бўлган-бўлдиги шул! Ўтакамни ёриб юборайин, деди! Бовужуд, бўйимда йўқ — бўйимдан туширарди-қўярди! — Болада не айб, холаси. Боваси шундай эди, отаси шундай эди, боласи-да шундай бўлади- да. 2 Директоримиз барчамизни улкан синфхонага солади. — Майлис бўлади! — дейди. Синфхона лиқ тўлади. Тик туриш учун жой қолмайди. Директоримиз эшикни ичкаридан қулфлаб жория этади: — Ўртоқлар, бешинчи синфдан бошлаб барча пахта фронтига сафарбар этилади! Ўйнаб қўяй, бешинчидан, ўйнаб қўяй, дейман! Тўртинчидан бешинчига кўчганларимга пушаймон бўламан. Унинчи синф гап қайтаради: — Ўқиш нима бўлади, домла, ўқиш нима бўлади? Директоримиз шаҳодат бармоғини шипга нишлайди. Тантанавор-тантанавор нишлайди. — Пахтазор — дафтаринг бўлади, ғўзалар ҳусни-хатинг бўлади! — дейди. Муаллимларимиз уйма-уй юради. Кийим-бошларимиз билан кўрпа-тўшакларимизни олдириб келади. Мен онамиз бериб юбормиш бўхчани олиб қарайман: бўхчада иккита кўрпача бўлади. Иккита нон бўлади. Майиз бўлади, тўртта мояк бўлади. Мен моякларни арчиб-арчиб еб оламан. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling