Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Соқи мумсик билан Боқи мумсик
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
Соқи мумсик билан Боқи мумсик
Бир замонда Соқи мумсик билан Боқи мумсик деган икки киши яшаган экан. Улар ўтакетган мумсик эканлар. Бир-бирларига сувни ҳам раво кўрмас эканлар. Бир куни Соқи мумсик Боқи мумсикникига меҳмон бўлиб борибди. Борса, Боқи мумсикнинг хотини нон ёпаётган экан. У Соқи мумсикни кўрибди-ю, ўтни ўчириб, хамирни ўраб қўйиб, ҳеч нима билмагандек бемалол ўтираверибди. Боқи мумсик ҳам Соқи мумсикни кўриб энсаси қотибди, келдингми ҳам демабди. Меҳмон ҳам ўтираверибди. Меҳмоннинг олдига ҳеч нарса қўйишмабди. Охири кеч бўлиб, ётмоқчи бўлишибди. Кампир Соқи мумсик билан Боқи мумсикка айвонга жой қилиб берибди. Ётиш олдида Боқи мумсик хотянига: «Ҳали сен меҳмон ухлаганида мени уйғотиб, қорнимни тўйғазиб қўйгин», дебди. Бу гапни Соқи мумсик эшитиб қолибди. Улар ётишибди. Соқи мумсик ухламабди. Боқи мумсик ухлаб қолибди. Боқи мумсикнинг хотини кечаси келиб эрини аста чақирибди. Лекин, у турмабди. Шунда Соқи мумсик овозини ўзгартириб: — Мана ҳозир, — дебди-ю, овқатни тушира бошлабди. Кампир эса, уни Боқи мумсик деб ҳадеб овқатни бераверибди. Соқи мумсик қорни тўйгач, ортган овқатни белбоғига тугиб олибди. Кейин. — Бўлди, тўйдим, — деб жойига келиб ётибди-да, эрталаб барвақт туриб жўнаб қолибди. Эрталаб Боқи мумсик ўрнидан туриб хотинига: — Кечаси нега менга овқат бермадинг, оч қолиб ўлаёздим-ку, — деб дағдаға қилган экан, хотини: — Қандай одамсиз, овқат бердим-ку, ҳар сафаргидан кўп овқат едингиз-ку, — деб жавоб берибди. Шундан сўнг Боқи мумсик овқатнинг ҳаммасини Соқи мумсик еб кетганини билибди. Шундай қилиб, Соқи мумсик Боқи мумсикни қўлга тушириб кетган экан. Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол www.ziyouz.com кутубхонаси 105 Етти аҳмоқ Бир куни етти аҳмоқ бозорга ўйнагани чиқишибди. Юриб-юриб қорнилари очибди. Улар пул йиғишиб еттита хурмача қатиқ ва еттита нон олишибди. Энди олган нарсаларини ейиш учун жой излашиб, бир чеккага ўтишибди. Улар атрофга қарасалар, қўлларини ювиш учун сув кўринмабди. Шунда уларнинг энг каттаси бошқаларига сув келтиришни буюрибди. Улар бир- бирларига сансалорлик қилиб, ҳеч қайсиси унамабди. Шунда аҳмоқлар бир-бирига шарт қўйишибди: «Агарда ким гапирса, ўша қўлга сув олиб келиб қуйсин», дейишибди. Шундай қилиб, аҳмоқлар индамасдан ўтираверишибди. Шу пайт, бир гадой келиб тиланибди. Унга ҳеч ким жавоб бермабди. У нонии олиб еб, қатиқни ичиб, идишнинг юқини аҳмоқлар бетига суркаб кетибди. Бир оздан кейин бир ит келиб, қолган нон ушоқларини еса ҳам улар индамай ўтираверишибди. Ит нон ушоқларини, идиш юқларини ялабди. Охири итнинг қорни тўймай қолиб, бир чеккадан аҳмоқларнинг бетидаги гадой суркаб кетган қатиқларни ялай бошлабди. Ит олтита аҳмоқнинг бетини ялаб еттинчисини ялаётганда, итнинг тили оғзига кириб кетибди. Шунда ҳалиги аҳмоқ: «Кет!» деб юборибди. Шунда ҳалиги олтита аҳмоқ бирданига: «Тур қўлга сув келтир!» деб қичқирибди. Қарашсаки, олдиларида на нон бор ва на қатиқ. Лопчи Тошкентда бир лопчи бор экан. У ўзини бирдан-бир лопчи деб билар экан. У бир куни Қўқонда ҳам бир катта лопчи борлигини эшитибди. Уни мот қилиб келиш учун Қўқонга жўнабди. Қўқонга боргач, лопчининг уйини қидириб топибди. Эшикни тақиллатибди. Лопчи уйида йўқ экан. Ичкаридан бир қиз чиқиб: — Дадам уйда йўқ, нима ишингиз бор эди? — деб сўрабди. — Ҳа, мен Тошкентдан отангизни зиёрат қилиш учун келдим. Отангизга совға қилиб бир гулдор гилам ҳам олиб келган эди. Шу гиламнинг бир чети вокзалда, бир чети шу ергача етади. Шуни қабул қилиб олинг, — дебди. Қиз: — Ҳа, жуда яхши, майли, келтира қолинг. Бизнинг ҳам бир гиламимиз бор эди. Яқинда чўғ тушиб куйиб қолди. Шунга ямоқ бўлар, — дебди. Буни эшитган тошкентлик лопчи: — Ҳали қизи шундай лопчи бўлса, отасинн кўриб нима ҳам қилдим, — деб ўз шаҳрига қайтиб кетган экан. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling