Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

 
 
Араб лаққи 
Қадим замонларда Бухоронинг бир подшоҳи бўлиб, унинг молу дунёси кўп экан. 
Фарзандлари ҳам анча экан. Подшо кайфу сафони, ўйин-кулгини яхши кўрар, унинг саройида 
сонсиз ҳофизлар, чолғувчилар, қизиқчилар ҳам бор экан. У, бирор жойга боргудай бўлиб қолса, 
аҳли санъатни ҳам ўзи билан олиб юрар экан. Санъаткорлар ичида кекса бир чол ҳам бор экан. 
Бу чолни кишилар Араб лаққи деб аташар экан. Араб лаққи ҳам бошқа санъаткорлар қаторида 
бирга юрар ва подшо сўраган вақтда, бир-икки калима кулгили латифа айтиб, ўтирган 
кишиларни кулдириб қўяр экан, холос. Сўрамаса, эшик ёнидан нари кетолмай, подшо сўзини 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
103
кутиб ўтирар экан. Араб лаққининг кийишга кийими, ейишга овқати ҳам бўлмагани учун у 
борган жойлардаги «азиз» меҳмонлар олдидан ортган ошни нон орасига қўйиб, уйида кутиб 
ўгирган кампирига келтирар экан. Чол билан кампир ниҳоятда камбағал ва қашшоқ ҳолда яшар 
эканлар. Уларни кишилар на тўйга, на томошага ва на маъракага айтар эканлар. Бунинг устига 
парвардигор бирор фарзандни ҳам раво кўрмабди. Чол билан кампир уйда ўтирганларида 
узоқдан-узоқ ҳасратлашиб дардлашар эканлар. 
Араб лаққи кунларнинг бирида подшо ва унинг мулозимлари билан жуда узоқ юрибди, 
чарчаганидан бутун коинотга лаънатлар ўқибди. Унинг ҳаётдан норозилиги тўғрисидаги хабар 
подшога бориб етибди. Маишат кайфини суриб ўтирган подшо, чолни олдига чақиртириб 
арзини сўрамоқчи бўлганида, чол унга қулоғини тутибди. Атрофда ўтирган ўнлаб кишилар чол 
билан подшо ўртасида бўлиб ўтган гапни эшитмай ҳайратда қолибдилар. 
Орадан кўп ўтмай чол билан кампирнинг турмушлари яхшиланибди. Кампирни ён 
қўшниларидан ташқари, Бухоронинг кўзга кўринган бойлари, амалдорлари тўйларига айта 
бошлабдилар. Ҳайитларда аллақандай номаълум кишилар чол уйига қимматбаҳо совғалар 
келтира бошлабдилар. Қисқа вақт ичида Араб лаққининг омбори ғалла билан тўлибди, 
молхонасига сигир, қўш ҳўкиз, отлар боғланибди. Чол билан кампирнинг кийими ҳам шойи 
бўлибди, шундай қилиб чол билан кампир жуда бойиб кетибдилар. Кунларнинг бирида бунинг 
хабари подшога етибди. Подшо чолни олдига яна чақиртириб, унинг бойиб кетиш сабабини 
сўрабди. Араб лаққи шунда подшога қараб: 
— Ҳазрат олийлари, мен бунинг сабабларини олдин ҳеч билмаган эдим, кейин-кейин 
тушуна бошладим. Ўзингизга маьлумки, менинг раҳматли отам сизнинг раҳматли отангиз 
даврида хизматкор эди, мен бўлсам ёшлигимда ҳофизлик қилар эдим, ёшим улғайгач, 
кишиларингиз: «Товушинг бузилибди, қарибсан», деган гаплар билан ҳофизликдан 
четлаштирдилар, охири куним ўтмагач, тўпчибошига арз қилдим, сўнгра у мени яна 
давлатингиз соясида ҳикоя айтиб юришга ижозат олиб берди. Ана шундан буён йигирма йил 
ўтди. Бир марта араб ҳикоясини айтганимда: «Араб ҳикояларини бузиб айтадиган лақма», 
дейишди. Ундан кейин номим Араб лаққи бўлди. Бир куни чарчаб, ҳолдан кетиб, ўзи яратиб 
ғамхўрлик қилмаган коинотга лаънатлар айтганимни эшитиб, сабабини сўрамоқчи 
бўлганингизда сизга қулоғимни тутдим. Сиз қулоғимга шивирлаб, қарғишим сабабини 
сўрадингиз, атрофдаги ўтирган кишилар бундан хавфсирадилар. Ана шу кундан бошлаб 
қонунсиз иш қилувчи қозингиз, ҳокимингиздан тортиб, оддий солиқчингизгача менга совға бера 
бошладилар. Улар икковимизни сирдош деб ўйладилар ва ўзларининг гуноҳларини беркитиш 
учун мени рози қилиб турдилар. Бўлган иш шу. Ким билади, менга ўхшаганлар жуда кўп. Ҳар 
бир камбағал мен каби уларни қақшатса-ю, сўнг сирларини очиб уни фош қилиб ташласа, кўп 
яхши кунлар бўлар эди, — деган экан. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling