Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

 
Навоий ва Ҳусайн 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
111
Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаро саройида бош мунший экан. Подшо ҳамма вақт 
Навоийнинг деганларига қулоқ солар экан. Кунлардан бир куни Ҳусайн Бойқаро эрталаб 
саройга кириб кетаётиб, Навоийга қарабди-да, кўрсатгич бармоғи билан бошини кўрсатибди. 
Навоий ҳам шу бармоғи билан тилини кўрсатибди. Ҳусайн Бойқаро бошини чайқабди-да, 
саройга кирмай қайтиб кетибди. 
Бу воқеани кузатиб турган Навоийнинг шогирдлари имо-ишоранинг сабабини сўрабдилар. 
Навоий: 
— Ўзларинг ўйлаб топинглар, — деб айтмабди. Шогирдлар ўйлаб-ўйлаб ҳеч топишолмабди. 
Улардан бири Навоийни сўзлатиш мақсадида сиёҳдонни ағдариб юборибди. 
Шунда Навоий: 
— Абдуллатиф, нега бунча хаёл паришон бўлмасангиз. Сиёҳдон ағдарилди-ку, — дебди. 
— Кечиринг устоз, — дебди шогирди.— Ҳалиги муаммонинг сабабини ўйлаб, хаёлим 
қочибди. 
Навоий айтишга мажбур бўлибди: 
—Ҳусайн Бойқаро: «Бошга балони нима келтиради?» — деб сўради, мен «тил» деб жавоб 
бердим. 
Шогирдлар Навоийнинг зийраклигига яна бир марта қойил қолибдилар. 
Навоий билан мардикор 
Бир ўспирин йигит мардикорчилик қилиб кун кечирар экан. У, юрган йўлида одамлар 
ўртасида бўлган жанжалларни бостириб, бировнинг араваси лойга тиқилиб қолса, биргалашиб 
чиқаришиб, халққа ёрдами тегиб юрар экан. Бу йигитдаги хислатни кўрган Алишер, уни 
ҳурматлаб, качон кўрса ундан олдин салом бериб ўтар экан. Йигит Алишернинг бу ҳурматига 
ажабланиб: «Мен эрта-ю кеч одамларнинг жанжалларини бостириб, лойга ботган араваларини 
чиқаришиб юрсам, умримда намоз ўқимасам, рўза тутмасам ҳам, Алишер мени бунчалик 
ҳурмат қилади. Бу юришимдан фойда йўқ. Бола-чақам бўлмаса, менга дунёнинг нима кераги 
бор» деб, пирга қўл берибди. Художў киши бўлиб, бир масжиднинг жиловхонасида эрта-ю кеч 
ҳеч ким билан иши бўлмай, тоат-ибодат қилиб ўтирадиган бўлибди. 
Бир кун йигит жиловхонада тасбеҳ ўгириб ўтирган экан, Алишер бир йигит билан гаплашиб, 
жиловхона олдидан ўтиб қолибди. Йигит кўнглида: «Алишер жуда кароматли одам экан
менинг намозхон бўлиб, тоат-ибодат қилишимни аввалдан билиб, мени ҳурмат қилар экан», 
деб, ўрнидан туриб, таъзим билан салом берибди. Алишер саломига алик олиш у ёқда турсин, 
афтига ҳам қарамай, ўтиб кетибди. Йигит: «Алишер ёнидаги йигитнинг гапига берилиб мени 
пайқамай қолган бўлсалар керак» деб, ўзига тасалли берибди. Орадан уч-тўрт кун ўтар-ўтмас, 
Алишер яна ўша йигит билан гаплашиб келаверибди. Йигит ўрнидан туриб салом берибди. 
Алишер яна индамай ўтиб кетаверибди. Йигит ҳайрон бўлиб, Алишердан: 
— Тақсир, бир умр пешонам саждага тегмай, бақириб-чақириб юрганимда салом бериб ўтар 
эдингиз, энди мен эрта-ю кеч тоат-ибодат қилиб ўтириб, сизга салом берсам, алик олмайсиз. 
Бунинг сабаби нима? — деб сўрабди. Шунда Алишер: 
— Сен, ўша бақириб-чақириб юрганингда халққа фойданг тегиб юрар эдинг, энди бўлса 
эрталабки нонуштанг билан кечқурунги овқатингни ғамида эртадан кечгача халққа кўз тикиб 
ўтирасан. Саломингга алик олмаслигимнинг сабаби шу! — дебди. 
Навоийнинг бу сўзлари йигитга қаттиқ таъсир этиб, у яна ўзининг аввалги ишини давом 
этдирадиган бўлибди. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling