Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
Бўри билан мерган
Бор экан, йўқ экан, оч экан, тўқ экан, бўри баковул экан, тулки ясовул экан, қарға қақимчи экан, чумчуқ чақимчи экан, ғоз карнайчи экан, ўрдак сурнайчи экан, товуқ тоқ этди, билмадим қаққа кетди. Бир мерган бор экан. У мерган овга чиқибди. Бўри учраб қувиб кетибди. Бир жойда чол хирмон совураётган экан. Бўри югуриб келиб, чолга: — Ота, бир мерган қувиб келаётибди, мени бекитиб қўйинг, — дебди. Чол «хўп» деб, бўрини қопга солиб, устига похол ёпиб бекитиб қўйибди. Мерган чолнинг олдига келиб: — Ҳой чол, шу ердан бўри ўтдими? — дебди. Чол: — Мен ўзим бўридан қўрқаман, ҳеч нарса кўргаиим йўқ, — дебди. Мерган чолнинг гапига ишониб, кетиб қолибди. Бўри похол тагидан: — Мени қувиб келаётган мерган кетдими? — дебди. Чол: Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол www.ziyouz.com кутубхонаси 120 — Ҳа, кетди, — дебди. — Кетган бўлса мени қўйиб юборинг, — дебди бўри. Чол: — Хўп, — деб бўрининг устидаги похолни олиб ташлабди. Бўри похол тагидан чиқиб: — Чол-чол, сени ейман, — дебди. Чол қўрққанидан шошиб: — Мени егунча, молхонада қўш қўчқорим бор, уни егин, — дебди. Бўри севиниб молхонага борибди. Бўри борди қўчқор қошига, Сузиб солди бўри бошига. Яна келди чолнинг қошига. — Жон бобо, жоним бобо, сени ейман, —дебди ул. Чол: — Мени егунча, отхонада қўш отим бор, уни егин, — дебди. Бўри борди отнинг қошига. Тепиб солди унинг бошига. Яна келди чолнинг қошига. — Жон бобо, жоним бобо, сени ейман, —деб такрорлабди бўри. Чол яна: — Мени егунча, отхонада қўш эшагим бор, уни егин, — дебди. Борди эшак қошига, У харб солди бошига. Келди чолнинг қошига. — Жон бобо, жоним бобо, сени ейман, — деб турганида, икковининг олдига тулки келиб қолибди, чол бечора йиғлаб: — Мерган бўрини қувиб келаётган эди, бўри мендан ўзини яшириб қўйишни сўради. Мен уни қопга тиқиб, похол ёпиб, бекитиб қўйдим. Мерган келиб: «Чол-чол, бўри кўрдингми?» деб сўради. Мен бўридан қўрқаман, ўтгани йўқ дедим. Мерган ишониб, кетди. Похолни олиб бўрини қопдан чиқариб қўйсам «сени ейман», деб мени мушкул ҳолда қолдирди, — деган экан, тулки: — Эй, бўри ўртоқ, чол сени шундай ўлимдан қутқарса-ю, сен шундай қари чолни ейсанми? — деб дашном берибди. «Юр бўлмасам», деб бўри тулки билан биргаликда чолнинг олдидан «хайр, ота», деб жўнаб кетибди. Чол ҳам ўлимдан қутулганига хурсанд бўлиб қолибди. Бўри билан тулки бошларига тушган саргузаштларини айтишиб кетаверибдилар. Бир шудгорга келсалар, бир парча қуйруқ ётган экан. Оч қолган бўри шошилиб тулкига: — Мен шу думбани ейман, — дебди. Тулки: — Ема! — дебди. Бўри: — Нега ема дейсан? — деб ғазабланибди. Тулки: — «Бир балоси бўлмаса, шудгорда қуйруқ на қилур», уни емагин, — дебди. Бўри: — Мен ҳам бир гап айтай, сен ҳам тушунгин. Бир одам бозорга боргандир, гўшт-ёғ олгандир, отини миниб лўкиллатиб чопгандир, бир парча ёғи шу ерда тушиб қолгандир, ейман, — дебди. Тулки: «ема!» деб кўп ялинса ҳам бўри кўнмабди. Тулки аччиқланиб кетаверибди. Тулки кетгандан кейин бўри ёғни ейман, деб мерган қўйган қопқонга тушиб қслибди. Мерган бир катта толнинг тагида пойлаб ўтирган экан. Бўрининг қопқонга илинганини кўриб, вақти чоғ бўлиб, келиб бўрини ура бошлабди. Калтакнинг зарбига бўри чидай олмай, сакраб қопқондан чиқиб, жон ҳолатда бир дарёга борибди. Ундан сузиб ўтиб, дарё бўйида у ёққа-бу ёққа қараб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling