Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
115 СУСАМБИЛ Ур, тўқмоқ Бир бор экан, бир йўқ экан, бир кампир билан бир чол бор экан. Улар овчилик билан кун ўтказар эканлар. Бир кун чол тузоқ пойлаб ўтирган экан, тузоққа катта бир лайлак тушибди. Югуриб бориб лайлакни тузоқдан чиқарибди, лайлак одамдек сўзламоққа бошлабди: — Чол, мен лайлакларнинг бошлиғиман, мени қўйиб юбор, нима тиласанг шуни бераман. Менинг маконим шу қаршидаги тоғнинг орқасида. «Лайлаквойнинг уйи қаерда», десанг, ҳамма айтиб беради, — дебди. Чол лайлакни қўйиб юборибди. Эртасига эрталаб туриб, Лайлаквойнинг совғасини олиб келиш учун йўлга тушибди. Юриб, юриб бир жойга бориб етибди. Қўй боқиб юрган чўпонлардан: — Бу қўйлар кимнинг қўйи? — деб сўрабди. — Бу қўйлар Лайлаквойнинг қўйи, — деб чўпон чолни йўлга солиб юборибди. Бир жойга бориб йилқи ҳайдаб юрган йилқичидан: — Бу йилқилар кимники? — деб сўрабди чол. Йилқичи: — Лайлаквойники, — дебди. — Лайлаквой менга совға ваъда қилиб эди, нима сўрай? — деган экан, йилқичи бундай дебди: — Лайлаквойнинг бир хумчаси бор, «қайна, хумча» деса, тилла қайнаб чиқади, шу хумчани сўра, — дебди. Чол оз юриб, кўп юриб, кўп юрса ҳам чўл юриб, етти кеча-ю, етти кундуз деганда Лайлаквойнинг уйига бориб етибди. Эшикдан кириб: — Ассалому алайкум, — дебди. Лайлаквой: — Ҳап саломинг бўлмаса, таъзирингни берардим. Сен совға учун келган бўлсанг керак, қани, нима сўрайсан? — дебди. — Мен сиздан: «Қайна, хумча»ни сўрайман, — дебди чол. Лайлаквой ўйлаб қолибди: — Чол, сенга бир тилла товоқ берай, — деса ҳам чол кўнмабди. Ахир «Қайна, хумча»ни беришга рози бўлибди. Чол «Қайна, хумча»ни олиб жўнабди. Йўл юриб, чўл юриб, бир жойга етибди. Дам олиш учун ўтирибди. Қишлоқнинг болаларига қараб: «Ўғилларим, мана бу хумчага қараб туринглар. Мен бир оз мизғиб олай, фақат «қайна, хумчам», деманглар», деб тайинлабди. Болалар: «Қайна, хумчам», деб бақиришган экан, хумдан тилла қайнаб чиқибди, шошиб- пишиб, болалар тиллаларни йиғиб олишибди-да, хумни уйларига олиб кириб бекитиб қўйибдилар. «Қайна хумча»нинг ўрнига бошқа бир хумчани олиб келиб ўтирибдилар. Чол уйқудан туриб хумчани олиб жўнабди. Етти кеча-етти кундуз йўл юриб, уйига етиб келибди. У: — Қани, кампир, дастурхонни ёз, ҳозир тиллага бой бўламиз, — дебди. Кампир дастурхонни ёзибди, дастурхоннинг ўртасига хумчани қўйиб, чол бор кучи билан: «Қайна, хумчам», деб бақирибди. Хумчада тилла қайнаб чиқмабди, чол яна бақирибди, тилла қайнамабди. Чолнинг жаҳли чиқиб: «Ҳа, падарингга лаънат, Лайлаквой, алдаб бошқа хумча берибди. Эртага бориб бошқа совға сўрайман», деб қўйибди. Эртаси саҳарлаб чол йўлга чиқибди. Йилқичининг олдига бориб: — Лайлаквой мени алдади, энди нима совға сўрай? — дебди. Йилқичи ўйлаб туриб: — «Очил, дастурхон»ни сўранг, дастурхонни ёзиб, «Очил, дастурхон», десангиз ҳар хил таомлар тайёр бўлади, — дебди. Чол Лайлаквойнинг эшигидан кириб: — Ассалому алайкум, — дебди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling