Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
124
— Ҳов бола, қаерга кетаётибсизлар, кимнинг боласисан? — дебди. Шунда онаси туриб: 
— Бу менинг ўғлим. Мен шу шаҳар подшосининг қизиман. Мени айиқ ўғирлаб кетган эди. 
Отамнинг олдига эсон-омон қутулиб келаётибмиз, — дебди. 
Савдогарлар бу гапни эшитиб, тезда подшога хабар беришибди. Подшо қизини кутиб олиш 
учун кўп одамларни чақирибди. Подшо, қизини ҳам неварасини кўриб, хурсанд бўлибди. 
Лўнда полвон кўчага чиқиб, болалар билан ўйнай бошлабди. Болалар билан соққа ўйнаб, 
бир қанчаларининг кўзларини кўр қилиб, уриб юраверибди. Катта бўлган сари подшо берган 
озиқ-овқатга қаноат қилмай, нонвойхоналарга кириб, нонларни еб қўядиган бўлибди. 
Нонвойлар подшонинг неварасидан норози бўлиб, унга арз қилишибди. Подшо неварасини 
зоғлар еб кетар, деб ўйлаб тоққа ўтин теришга юборибди. Лўнда полвон тоққа бориб, айиқларни 
чақириб ўтин тердирибди-да, ўтинларни айиқларга ортиб қайтиб келибди Шаҳар айиқ билан 
тўлиб кетибди. Лўнда полвон ўтинларни тушириб, айиқларга жавоб бериб юбориб, подшо 
олдига борибди. Подшо неварасининг қилган ишларини кўриб, кейинчалик ўзини ҳам хароб 
қилиб қўйишидан қўрқиб, шаҳардан ҳайдаб чиқарибди. Йўл юриб кетаётса, рўпарасида икки 
билагига тегирмон тошини кийган бир киши катта тоғни миниб ғизиллаб келаверибди. Лўнда 
полвон унга: 
— Жўра, қаерга шошиб кетаётибсан? — дебди. Ҳалиги одам: 
— Эй жўра, ҳў ана шу шаҳар подшоҳининг Лўнда деган невараси бор эмиш, ўша билан 
курашиш учун бир тоғни миниб, икки қўлимга икки тегирмон тошни олиб машқ қилиб 
келаётибман, — дебди.
Лўнда полвон: 
— Мен ўша Лўнда полвон билан кураш қилар эдим, менинг отим Ҳандалак полвон. Дам у 
йиқитар эди, дам мен йиқитар эдим. Қани, икковимиз бир курашиб кўрайлик-чи. Агар мени 
йиқитсанг, Лўнда полвонни ҳам йиқитасан, — дебди ва иккови курашиб кетишибди. Ҳандалак 
полвон тоғ минган одамни чунон кўтариб урибдики, бир қарич ерга кириб кетибди. Тоғ минган 
одам Ҳандалак полвонга қараб: 
— Мен сенга дўст бўламан, қаерга борсанг бирга бораман, ҳамроҳ бўламан, — дебди. 
Иккови дўст бўлиб йўлга тушиб кетаверишибди. Бир қанча йўл юргандан кейин қарашса, 
бир одам икки қўлига икки тоғни кўтариб келаётган экан. Ҳандалак полвон унга қараб: 
— Эй жўра, қаерга кетаётибсан? — дебди. У одам: 
— Фалон мамлакат подшосининг Лўнда полвон деган невараси бор эмиш, ўша билан 
курашиш учун бу тоғларни кўтариб машқ қилиб кетаётибман, — дебди. Ҳандалак полвон: 
— Мен Лўнда полвон билан жўра эдим. Икковимиз кураш тушиб дам у йиқитар эди, дам 
мен йиқитар эдим. Бўлмаса, кел, икковимиз бир курашайлик. Агар мени йиқитсанг, уни ҳам 
йиқитасан, — дебди ва иккови курашиб кетишибди. Ҳандалак полвон тоғ кўтариб келган 
одамни бир кўтариб урибди. У ҳам булар билан жўра бўлибди. Учови йўл юриб, йўл юрса ҳам 
мўл юриб, бир катта дарё бўйига келиб қарасалар, унда бир одам икки қўли билан икки оёғини 
дарё ичига тиқиб ўтириб: «Ҳўпла оғзим, ҳўпла», деб дарё сувининг ҳаммасини шимириб, яна 
чиқариб машқ қилиб ўтирганмиш. Ҳандалак полвон у одамга қараб. 
— Ҳа, йигит, нима қилиб ўтирибсан? — дебди. Ҳалиги одам: 
— Бу менинг касбим. Фалон подшонинг невараси Лўнда полвон билан курашиш учун машқ 
қилаётибман, — дебди. Ҳандалак полвон: 
— Мен ҳам Лўнда полвон билан курашар эдим. Дам у мени йиқитар эди, дам мен уни 
йиқитар эдим. Кел курашайлик. Мени йиқитсанг, Лўнда полвонни ҳам йиқитасан, — дебди ва 
иккови курашибди. Ҳандалак полвон у одамни ҳам йиқитибди. Энди тўртови дўст бўлиб 
кетаверишибди. Йўлда бир қутича топиб олишибди. Ҳандалак полвон қутичани олиб қараса, 
ичида мусичаларнинг подшоси қамалиб ётганмиш. Ҳандалак полвон: «Бу ҳам керак бўлар», деб 
чўнтагига солиб кетаверибди. Йўл юриб, йўл юрса ҳам мўл юриб, бир шаҳарга етиб боришибди. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling