Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

Тулки билан товус 
Эртагиё эртаги, эчкнларнинг бўртаги, қирғовул қизил экан, қуйруғи узун экан, кўк музга 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
126
минган экан, мурути синган экан, ғоз карнайчи экан, ўрдак сурнайчи экан, ола қарға азончи, 
қора қарға қозончи, чумчуқ чақимчи экан, тўрғай тўқимчи экан, бўри баковул экан, тулки 
ясовул экан, эртагимнинг эри бор, етти кунлик ери бор, етти кунлик ерида думи калта бўри бор. 
Кунларнинг бирида тулки кетаётган экан, бир товус думини сетора-сетора қилиб 
келаверибди. Шунда тулки айтибдики: 
— Эй товус, ажаб-ажаб ўйинларинг бор экан, бир яхшилаб ўйнаб бергин. 
Товус думини сетора-сетора қилиб ўйинга туша берибди. Тулкининг қорни оч экан, ўйнаб 
турган пайтида уни ушлаб олибди. Бир вақт товус қараса, тулкининг авзойи бузуқ, уни емоқчи 
бўлиб турибди. Товус: 
— Эй тулки, нима қиляпсан? — дебди. Тулки айтибди: 
— Менинг қорним оч, энди сени егим келиб қолди.
Товус: 
— Хўп майли, мени егин, лекин кўз олдимда, бир фотиҳа ўқиб есанг, ҳеч армоним қолмас 
эди, — дебди. 
Шунда тулки пичир-пичир қилиб қўлини кўтарибди: 
— Омин, оллоҳу акбар, — деган экан, товус тулкининг олдидан «вар» этиб учиб кетибди. 
Тулки қўлини кўтарганича товусга қараб туриб шундай деб фотиҳасини давом эттираверибди:
— Овқат емасдан олдин фотиҳа ўқиган аҳмоқ экан, овқатни еб бўлиб, ундан кейин фотиҳа 
ўқиш керак экан, омин оллоҳу акбар, — деб фотиҳасини тамом қилибди. 
 
Чивинбой 
Чивинбой учиб бориб, янтоқ устига қўнибди. Янтоқнинг тикани унинг тумшуғига кирибди. 
Чивиннинг қаҳри келиб, эчки акасининг олдига борибди: 
— Эчки ака, эчки ака, шу янтоқни есангиз-чи, — дебди.
Эчки: 
— Қоч, ўшанга мени рўпара қилма! Кўм-кўк ўт, барра майса турганда, энди сенинг гапингга 
кириб, янтоқни ейманми? — дебди.
Чивин: 
— Хап сеними, шошмай тур, тўғри бўри акамга бориб, сени унга едирмасам хўп юрган 
эканман, — дебди. Чивин бўри олдига борибди: 
— Бўри ака, бўри ака, ана шу эчкини есангиз-чи! — дебди. 
Бўри: 
— Кўп мени лақиллатма, қўй гўшти турганда шайтон эчкининг гўштини ейманми? — дебди. 
Чивин: 
— Хап саними, мерган акамга айтиб сени ўлдиртирмасам, тоза чивин бўлиб юрган эканман, 
— дебди-да, тўғри учиб мерганнинг олдига борибди. 
— Мерган ака, мерган ака, — дебди Чивинбой, — шу бўрини отиб ташласангиз-чи, — 
эчкини е, десам, емайман, деди. 
Мерган: 
— Менинг бўридан бошқа отадиган овим кўп. Сенинг гапингга кириб, бўрини отиб 
юраманми? — дебди. 
Чивинбой: 
— Хап саними, қараб тур, сичқон акамга айтиб сенинг дори соладиган халтангни 
тешдирмасам юрган эканман, — деб сичқоннинг олдига учиб борибди. 
— Сичқон ака, ана шу мерганнинг дори халтасини тешинг, у кўп жониворга зарар етказади, 
— дебди. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling