Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
134
бермасам тоза юрган эканман, — дебди. 
Кейин уйининг ичига чуқур бир ўра ковлаб, устини бўйра билан ёпиб қўйибди. Эртасига 
ўтловда ўтлаб юриб бўрини кўриб қолиб: 
— Ҳа, ошна ҳеч кўринмай кетдинг, бундоқ бир гаплашиб ўтиришга ҳам келмайсан. Эртага 
кел, мен уйда бўламан. Ўтган-кетганлардан гаплашиб ўтирамиз, — дебди. 
Муғомбир бўри қўйнинг бу гапини эшитиб, «хайрият, болаларини еганимни мендан 
кўрмаган экан, деб кўнглидан ўтказибди. 
— Хўп, борсам борай, ошна, мен ҳам сени, айниқса қўзичоқларимни жуда соғинган эдим, — 
дебди. 
«Ҳа, муғамбир, бора бер, соғинганлигингни бир кўрсатиб қўяй», дебди ичида қўй. 
Эртасига ковлаган ўрасига роса ўрик ўтиндан ёқиб чўғ қилибди-да, боягидай қилиб бўйрани 
ёпиб қўйибди. Бир пайт эшикни тақиллатиб бўри келиб қолибди, она қўй уни иззат-икром 
билан кутиб олиб, ўранинг устига ташлаб қўйилган бўйрага таклиф қилибди. Бўри бўйранинг 
устига чиқиши билан, ўранинг ичига тушиб кетибди. Бир нафасда ҳамма ёғи куйиб, жизғинаги 
чиқибди, нуқул: «Тавба қилдим, бир қўзингни беш қўзи қилиб бераман, жон ошна, чиқариб ол», 
— деб дод дермиш. Бўри роса ялиниб-ёлворибди. Қўй бўлса: «Шириндан шакар болаларимдан 
айирдинг, энди қилмишингга яраша жазангни торт», — деб тура берибди. 
Бўри ҳадеб, «Ошна қутқар», деб дод дея бергандан кейин, раҳмдил қўйнинг раҳми келиб, 
уни ўрадан тортиб олибди. 
Бўри ўрадан чиққандан кейин шўр ерларга думалай-думалай бир неча дақиқадан кейин 
ўлибди. Бечора қўй, бераҳм бўрининг ўлгани билан ҳам барибир болаларининг дардида ёнган 
дардига малҳам тополмабди, оғзида ўт, кўзида ёш билан зўр-базўр ҳаёт кечира бошлабди. 
Чу-чу мекунам 
Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонларнинг бирида бир чумчуқ бўлган экан. Кўрмаган 
жойи, юрмаган ери йўқ экан. Кунлардан бир куни овқат излаб юриб, даладан бир кўсак топиб 
олибди. Чумчуқ ўзида йўқ хурсанд бўлиб, кўсакни тишлаганича кўсак чувиб ўтирган бир 
кампирнинг олдига борибди. Кўсакни кампирнинг олдига ташлаб: 
Чуви-чуви мекунам,
Чувимасанг на мекунам.
Ўзингни ҳайрон қиламан,
Юртингни вайрон қиламан,
— дебди. 
Кампир кўсакни чувиб берибди. Чумчуқ пахтани титлаб учиб, бир кампирнинг олдига 
борибди, у кампирга қараб шундай дебди: 
Чиқар-чиқар мекунам,
Чиқармасанг на мекунам.
Ўзингни ҳайрон қиламан,
Юртингни вайрон қиламан. 
Кампир пахтанинг чигитини чиқариб берибди. Чумчуқ пахтани олиб учиб кета берибди
кета берибди. Бир жойга борса бир кампир чарх йигириб ўтирган эмиш. Унга қараб: 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling