Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
135 Йигир-йигир мекунам Йигирмасанг на мекунам. Ўзингни ҳайрон қиламан, Юртингни вайрон қиламан, — дебди. Кампир пахтани йигириб, ип қилиб берибди. Чумчуқ ипни тишлаганича шошиб бир бўзчининг олдига борибди. Унга қараб: Тўқи-тўқи мекунам, Тўқимасанг на мекунам. Ўзингни ҳайрон қиламан, Юртингни вайрон қиламан, — дебди. Дўкондор бўзчи ипни йигириб бўз қилиб берибди. Чумчуқ бўзни тишлаганича тўғри машиначига келиб, бундай дебди: Тик-тик мекунам, Тикмасанг на мекунам. Ўзингни ҳайрон қиламан, Юртингни вайрон қиламан. Машиначи бўзни ўлчаб, бичиб, лозим тикиб берибди. Шунда чумчуқвой лозимни кийиб, подшонинг ўрдасига борибди. Подшо жуда золим, қонхўр экан. Эл-юртнинг аҳволидан ҳеч хабар олмас экан. Чумчуқ подшонинг тахти рўпарасидаги дарахтга қўниб, ҳадеб чирқ-чирқлай берибди. Подшо қулоқ солса: Шоҳнинг лозими йўқ, Менинг лозимим бор. Шоҳнинг лозими йўқ, Менинг лозимим бор, — деётган эмиш. Подшо, дарғазаб бўлиб, чумчуқни ҳайдаб юборибди. Чумчуқ эртасига яна келиб, подшо тахтининг рўпарасидаги дарахтга қўниб олиб, ҳадеб: Шоҳнинг лозими йўқ, Менинг лозимим бор. Шоҳнинг лозими йўқ, Менинг лозимим бор, — деяверибди. Подшо ғазабга келиб кесак отиб чумчуқни ҳайдаб юборибди. Чумчуқ учинчи куни ҳам келиб, подшони масҳаралабди. Шунда подшо сават қўйдириб, чумчуқни ушлаб олиб, бошини кесдириб юборибди. Боши кесилган чумчуқвой ётган ерида ҳам: Шоҳнинг лозими йўқ, Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол www.ziyouz.com кутубхонаси 136 Менинг лозимим бор. Шоҳнинг лозими йўқ, Менинг лозимим бор, — деётган эмиш. Подшо дарғазаб бўлиб, чумчуқни қовуриб ебди. «Энди қутулдим, деб турса бир вақт подшонинг ичидан «чирқ-чирқ»: Шоҳнинг лозими йўқ, Менинг лозимим бор. Шоҳнинг лозими йўқ, Менинг лозимим бор, — деган овоз чиқармиш. Шунда шоҳ янада ғазабга келибди, навкарларидан бирини чақириб: — Мен ана у ерга бориб ётиб оғзимни очиб тураман. Вазир қорнимни босади. Шунда чумчуқ оғзимдан чиқиши билан қўлингдаги қиличинг билан «ширт» этиб уни чопиб ташлайсан! — деб тайинлабди. Кейин подшо кўрпачага чалқанча ётиб, оғзини очибди. Вазир унинг қорнини босибди. Навкар қиличини кўтариб турибди. Бир пайт подшонинг оғзидан чумчуқ «пирр» этиб учиб чиқиб, ҳар гал қўнган дарахтга қўнибди. Навкар қиличини қулочлаб туриб зарб билан урган экан, чумчуққа тегмай «ширт» этиб подшонинг калласини узиб кетибди. Навкар қўрққанидан ҳангу манг бўлиб, қотиб қолибди. Подшо ўша заҳотиёқ ғинг демасдан жон берибди. Чумчуқ дарахтда туриб, подшонинг ўлганини кўриб, димоғи чоғ, вақти хуш бўлиб: Шоҳнинг калласи чопилди, Менинг бахтим очилди. Шоҳнинг калласи чопилди, Менинг бахтим очилди, — деб учиб кетибди. Шундай қилиб, халқ золим подшодан қутулиб, доно вазирни подшо кўтарибди. Чумчуқни чопаман деб подшони чопиб қўйган навкарни вазир қилишибди. Чумчуқ чирқиллаганича дарахтдан-дарахтга қўниб, муроду мақсадига етибди. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling