Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

 
 
Бургутлар 
Бир тоғ этагидаги ғорда бир шаҳзода, бир айиқ, бир тулки ва бир бургут яшар эканлар. 
Бургут бутун дунёдаги бургутларнинг подшоҳи экан. Айиқ ҳам бутун дунёдаги айиқларнинг 
подшоҳи экан. Тулки ҳам дунёдаги барча тулкиларнинг подшоҳи экан. Кунлардан бир куни 
тулки ва бургут бир шаҳарга келибдилар. У шаҳар подшоҳининг бир гўзал қизи бор экан. Тулки 
айланиб юриб, шу қизни кўриб қолибди ва ғорга келиб шаҳзодага қизни жуда яхшилаб 
таърифлаб берибди. Шаҳзода шоҳнинг қизига ғойибона ошиқ бўлибди. Қизнинг васлига 
етолмай, кўп вақт хафа бўлиб юрибди. Шу вақтда бургут, айиқ ва тулкилар ундан нима учун 
хафа эканлигини сўрабдилар. Шаҳзода: «Менга ўша шоҳнинг қизини олиб берсаларингиз шунда 
менинг вақтим чоғ бўлади», дебди. Бургут ўрнидан туриб: «Э шаҳзодам, асло ташвиш қилманг, 
бу ишни тулки билан иккимиз бажарамиз», дебди. 
Шаҳзода жуда хурсанд бўлибди. Тулки ва бургут шаҳарга келибдилар. Тулки шоҳнинг 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
137
саройига кириб, қизнинг олдида думини қилпиллатиб юрибди. Бургут эса, қизнинг равоғи 
устида пойлаб турибди. Шоҳнинг қизи тулкини кўриб қувлабди, тулки секин-секин қизни алдаб 
кўчага олиб чиқибди. Шунда бургут осмондан келиб қизни кўтариб учибди ва шаҳзоданинг 
олдига олиб келибди. Тулки ҳам секин кириб келибди. Охири қизни йигитга никоҳ қилибдилар. 
Шаҳзода ва қиз бахтли ҳаёт кечира бошлабдилар. Улар ҳар куни қизни ғорга қўйиб, айиқни 
унга пойлоқчи қилиб, ўзлари ўрмонга ов қилгани кетишар экан. Орадан оз вақт ўтгач, қизнинг 
отаси шаҳарга жар чақиртирибди. Бироқ, у қизидан дарак топа олмабди. Шунда бир жодугар 
кампир шоҳнинг олдига келиб: «Шоҳим, қизингизни мен топиб бераман, севинчисига нима 
берасиз?» дебди. Шоҳ: «Нима мақсадинг бўлса, шунга етказаман», дебди. Кампир шоҳдан бир 
учар от олиб, йўлга равона бўлибди. Кампир бориб-бориб, ҳалиги қиз турадиган ғорнинг 
рўпарасидаги ўрмонга етибди. Жодугар отини ўрмонга яшириб, ўзи бир мусофир одам бўлиб, 
қизнинг олдига келибди. Шу вақтда шаҳзода, бургут ва тулкилар келиб қолибдилар. Кампир 
уларга ҳийла қилиб: «Мен мусофирман, пулим, молим йўқ, мени сизлар шу ерда олиб 
қолинглар, мен сизларнинг овқатларингизни пишириб бериб юрай», деб йиғлабди. 
Шаҳзоданинг кампирга раҳми келиб, ғорга олиб кириб кетибди. Ғорда ҳар куни кампир билан 
қиз қолиб, улар эса овга борибдилар. Кунлардан бир куни кампир, қизни ўрмонга томоша 
қилиш учун олиб чиқибди. Сунгра жодугар қизга учар отни кўрсатиб: «Қани, шу отга бир 
миниб кўрайлик-чи», деб қизни миндирибди ва ўзи ҳам миниб, қизни отаси — шоҳ олдига олиб 
келибди. Қиз шаҳзодадан айрилганига жуда хафа бўлиб юрибди. Кечқурун шаҳзода, айиқ, тулки 
ва бургутлар овдан қайтишиб қарасаларки, қиз ва кампир йўқ. Шаҳзода яна хафа бўлиб турса 
бургут ва тулкилар аввалгидек қилиб, яна қизни олиб келибдилар. Булар яна фаровон турмуш 
ксчира бошлабдилар. 
Шоҳ кўрсаки, қизи яна йўқ. У дарҳол бутун аскарларини тўплабди. Жодугар кампир йўл 
кўрсатибди, сўнгра шоҳ барча аскарлари билан ғор олдига келибди ва: «Ҳой, шаҳзода! Нима 
учун сен менинг қизимни олиб қочдинг, кел, уруш қиламиз, қани, аскарларингни чақир!» деб 
даҳшат солибди. Шаҳзода бошини қуйи солиб тураркан, айиқ бир увиллабди, бутун дунёдаги 
айиқлар тўпланишиб, бир томонга саф тортиб турибдилар. Тулки ҳам бир увиллаган экан
ҳамма тулкилар келиб бир томонда турибдилар. Бургут эса, бир қичқирган экан, бутун дунёдаги 
бургутлар тоғлардан тошларни кўтариб келиб тепада турибдилар. Шу вақт шоҳ вазирига айиқ 
ва тулкиларни кўрсатиб: «Аскари оз экан урушни бошлаймиз», дебди. Вазир доно экан, 
юқорига қараб, бургутларни кўриб, юраги ёрилгудай бўлибди. Вазир шоҳга қараб: 
— Шоҳим, тепангизга қаранг! Уни кўряпсизми? Уруш қилмаймиз, шаҳзода билан яраш 
қиламиз, — дебди. Шоҳ бу ҳолни кўриб, дарров шаҳзода билан ярашибди ва у шаҳзодани ўз 
юртига куёв қилиб олиб кетибди. Сўнгра ҳаммалари мурод мақсадларига етибдилар. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling