Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
Эчки, қўй ва бўрилар
Бир бор экан бир йўқ экан, қадим замонда бир одамнинг бир эчкиси билан бир қўйи бўлар экан. У қўй билан эчкини роса боқиб семиртирган экан. Бир куни эчки эгасининг «Эчкини сўйиб еймиз», деган сўзини эшитиб, тезда қўйининг ёнига етиб борибди-да: — Эй дўстим, хўжайин сени сўйиб емоқчи. Буни ўз қулоғим билан эшитиб сени хабардор қилгани келдим, —дебди. Бу гапни эшитиб қўйнинг кўзи қинидан чиқиб кетай дебди. У эчкига: — Эчки дўстим, ундай бўлса юр иккимиз бирга қочайлик. Нега десанг, мен қочсам навбат сенга келади, — дебди. Эчки дарров рози бўлибди. Улар чўл-биёбонга қараб йўл олибдилар. Улар юриб-юриб бир бўрининг калласи ёнига келиб қолибдилар. Эчки кўрсаки бир бўрининг калласи узилиб ётганмиш, шунда у қўйга каллани кўрсатиб: — Қўйжон, мана бу сенинг ашаддий душманингнинг калласи. Буни халтангга солиб ол, Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол www.ziyouz.com кутубхонаси 140 керак бўлиб қолар, — дебди. Қўй қўрқиб калланинг ёнига боришдан бош тортибди, лекин ўзининг қўрққанини эчкига билдирмасликка уриниб: — Эчкижон, кел, иккимиз халтага соламиз. Нега десанг, менинг бир ўзим ҳам халтани очиб ҳам халтага солишим қийин, сен халтани оч, мен каллани халтага солайин, сен ҳам соқолли ботирсан, кел дўстим, иккимиз бу ишни бажарайлик, — дебди. Эчки рози бўлибди ва улар иккаласи каллани апил-тапил халтага солибдилар-да, орқаларига қарамасдан кета берибдилар. Улар йўл юришибди, йўл юришса ҳам мўл юришиб, бир ўтлоққа етиб олибдилар. Эндигина эркин нафас олиб, ўт еб, қоринни тўйғазамиз деганларида бир неча бўриларнинг бирлашиб палов пиширишиб ўтирганларига кўзлари тушиб қолибди. — Нима қиламиз? — дебди қўй эчкига қараб. — Ҳозир, — дебди эчки ва бўриларнинг олдига бориб: — Ассалому алайкум, кечларингиз хайрли бўлсин! — дебди. Бўрилар бир-бирларига қарашиб, кулишиб, ўзларича: «Худо бизга гўшт етказди», дебдилар. Шунда бири ўрнидан туриб эчкига яқинлашган экан, фурсатни қўлдан бермасдан: — Сизларга гўшт керакми? Эҳҳе, қанча керак десан-гизлар бизларда топилади, — дебди-да, қўйга қараб: — Бориб халтадаги гўштнинг яхшисидан бир калла олиб кел, — дебди. Қўй таъзим қилиб чиқиб кетибди-да, бориб ҳалиги каллани олиб келиб, эчкига узатибди; — Нимага яхшисини олиб келмадинг? — дебди эчки қўйга сиёсат билан. Қўй бўлса: — Тўққиз калладан энг яхшиси шу экан, агар бундан яхшиси керак бўлса мана буларникидан бирини дарров узиб олинг, — дебди. Буни эшитган бўрилар ўтирган жойларидан дарҳол тура солиб қоча бошлабдилар. Эчки бўлса ёнида турган бўрини бор кучи билан боплаб сузиб юборган экан, бўри узаласига йиқилибди-да, жон талвасасида қочиб қутулибди. Қўй билан эчки пишаётган паловни ебдилар- да, ётиб ором олибдилар. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling