Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
Қумурсқа
Ўтган замонда бир киши сафарга чиққан экан. Бир сойдан ўтишга тўғри келибди. Қиш вақти экан. Сув музлаган экан. Эшакнинг кейинги оёғи музга тойиб, йиқилиб бели синибди... У киши хафа бўлиб, музга қараб шундай дебди: — Эй муз ака, сен ўзинг кимдан зўрсан? Муз: — Мен зўр бўлсам, қуёш мени эрита олармиди? — дебди. Шунда у киши кунга қараб: — Эй қуёш, сен кимдан зўр? — дебди. Қуёш: — Мен зўр бўлсам, булутлар менинг юзимни тўса олармиди? — дебди. Шунда у булутга қараб: — Эй булут ака, сен кимдан зўр? — дебди. Булут: — Мен зўр бўлсам, ёмғирлар мени тешиб-тешиб ўтармиди? — дебди. Шунда у ёмғирга қараб: — Ёмғир ака, сен кимдан зўр? — дебди. Ёмғир: — Мен зўр бўлсам, ерга сингиб кетармидим, — дебди. Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол www.ziyouz.com кутубхонаси 141 У ерга қараб: — Ер ака, сен кимдан зўр? — дебди. Ер: — Мен зўр бўлсам, ўтлар тешиб чиқармиди, — дебди. Шунда ўтга қараб: — Ўт ака, сен кимдан зўр? — дебди. Ўт: — Мен зўр бўлсам, моллар юлиб-юлиб ютармиди? — дебди. Молга қараб: — Мол ака, сен кимдан зўр? — дебди. Мол: — Мен зўр бўлсам, бўрилар ермиди? — дебди. Сўнгра бўридан: — Бўри ака, сен кимдан зўр? — деб сўрабди. Бўри: — Мен зўр бўлсам, мерганлар отармиди? — дебди. — Мерган ака, сен кимдан зўрсан— дебди... Мерган: — Мен зўр бўлсам, ўқ соладиган халтамни сичқон ва каламушлар қирқиб ташлармиди? — дебди. Шунда у киши сичқонга қараб: — Сичқон ака, сиз кимдан зўрсиз? — дебди. Сичқон: — Мен зўр бўлсам, қумурсқалар қулоғимдан чимчиб-чимчиб чақиб олармиди? — дебди. — Қумурсқа ака, сен кимдан зўр? — дебди. Қумурсқа: — Мен зўр, мен зўр, мен зўр, — дебди. — Отангнинг олти юз ботмон буғдойини олти тоғдан ошириб еганман, поччангнинг юз ботмон буғдойини етти тоғдан ошириб еганман. Мен зўр, мен зўр, мен зўр, — дебди. — Қорнинг нима учун катта? — деб сўрабди у киши: — Жигарим зўр, — дебди қумурсқа. — Белинг нима учун ингичка? — деб сўраганида. — Меҳнатим зўр! — деб жавоб берибди қумурсқа. — Калланг нима учун катта? — дебди у киши. — Давлатим зўр! Меҳнатим зўр, давлатим зўр, мен зўр, мен зўр! — дебди қумурсқа. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling