Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
144
дебди. 
Тулки унга ачинган бўлиб: 
— Бай-бай, яхши иш қилмабди-ку, наҳотки шундай азоб берса, — дебди. Бир оздан кейин 
тулки яна: 
Мен табибман, бундай яраларнинг кўпини тузагганман, дориси мана шу чангал 
тиканларнинг орасида югура бериш, чангалзордаги тиканлар мана бу баданингиздаги 
зардобларни оқиза беради. Сиз уч қунда тузалиб кетасиз, — дебди-ю, кета берибди. Шунда 
бўри ўрнидан туриб, табиб айтганини қилиб, чангалзорнинг ичига кириб югура берибди. 
Бўрининг баданлари тешилиб, гўштлари юлиниб, аввалгидан ҳам кўп азобланибди, ўладиган 
бўлиб ётиб қолибди. Тулки бошқача турланиб, ўзини танимайдиган қилиб, бўрининг олдига 
келибди, ундан ҳол-аҳвол сўрабди. Бўри: 
— Кеча бир тулки келиб, чангалзорда югурсанг, тузаласан, деган эди, мен елиб-югурган 
эдим, охири ўладиган бўлдим, — дебди. Тулки: 
— Улар тоғ тулкиси, биз қир тулкиси, улар даволашни билмайди. Мен биламан, — дебди. 
Кейин бўрининг томирини ушлаб туриб: 
— Сиз, кулга ағанай беринг, тузалиб кетасиз, — дебди-ю, яна ўз йўлига кетаверибди. Бўри 
ётиб, кулга ағанай берибди, баданидаги яраларга кул кириб, жуда азоб тортибди, баданининг 
ачишганига чидаёлмай додлаб ётибди. 
Эртасига бўри яракинг аламига чидолмай додлаб ётган экан, тулки яна бошқача тусга кириб 
олдига келибди: 
— Эй бўрибой, нима бўлди сизга? — деб сўрабди. Шунда бўри айтибди: 
— Менинг бир ўртоғим бор эди, унинг бир қўзиси бор эди. У қўзини еб қўйган эдим. 
Ўртоғим мени зиёфат қиламан, деб уйга бошлаб борди, мени алдаб ўранинг тепасига ўтқазиб, 
чуқурга тушириб юборди, ўзи қочиб кетди. Ўрада чўғ бор экан, баданим куйиб қолди. Мен 
чидолмай йиғлаб ётсам, бир тулки келди. Бу тулки: «Мен табибман, сен чангалзорга кириб 
югура берсанг, тузалиб кетасан», деди. Чангалзорга кириб югурдим, тиканлар куйган 
баданимни шилиб юборди, ўладиган бўлдим. Оғриққа чидаёлмай ётган вдим, яна бир тулки 
келди. У: «Сени чангалга югуртирган тоғ тулкиси экан, мен қир тулкисиман», деб кулга 
ағанашга буюрди. Мен кулга ағанаган эдим, кул баданимнинг яраларига тегиб жуда ачиштирди. 
Оғриқнинг аламига чидолмай ундан баттар ўладиган бўлдим, — дебди. 
Шунда тулки айтибди: 
— Ҳе, илгариги табиб тоғ тулкиси, кейинги табиб қир тулкиси, мен уй тулкиси бўламан. 
Бунақа жароҳатни мен биламан, — дебди-да, бўрининг томирини ушлаб кўриб: 
— Сен дарёнинг музини ўйиб, тагидан косада сув олиб тонг отгунча бошингдан қуя берсанг 
тузаласан, — дебди. Бир оз туркб у ҳам ўз йўлига жўнаб кетибди. 
Бўри дарёнинг музини тешиб, музнинг устига ўтириб, олиб, косада сув олиб бошидан қуя 
берибди. 
Бир оздан сўнг бўрининг бадани музлаб қолибди. Бўри бунга чидаёлмай, қочмоқчи бўлиб, 
турайин деса, думи ҳам, ўтирган ўрни ҳам музга ёпишиб қолибди. Ахири бўри муздан 
қутулолмай тиржайиб ўлиб қолибди. Тулки ўртоғидан хабар олгани келибди: 
— Ўла, сен нафсингни тиймадинг, мен ёмонлигимни қўймадим. Сен нафсингни тийганингда 
эди, мен ёмонлигимни қўяр эдим. Бундай хор бўлиб ўлмас эдинг, — дебди тулки. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling