Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
152
Жон акалар, энди бундан буёқ сизга ҳеч даъвогарлик қилмайман, сизлар турган жойга 
бирорта ҳайвоннинг қадамини бостирмайман. Мени қўйиб юборинглар, — дебди. 
Улар йўлбарс подшоҳдан ваъдани олиб, уриб-суриб ҳайдабдилар. Ваҳший ҳайвонлар 
кетгандан кейин булар бу жойдаги ўлжаларни олиб, ҳўкизга юклашиб жойларига қараб 
кетибдилар. 
Бояги ваҳший ҳайвонлар улардан қочиб бориб, бир ерга тўпланишибди. Улар: «Шу учта 
гўштдан қочдикми?» деб, қочганларига пушаймон қилиб, яна уларни қувиб бормоқчи бўлиб 
жўнабдилар. Эчки уларнинг келаётганини билибди. Эчки дарров қўй билан ҳўкизнинг олдига 
келиб, уларни чинорга юборибди. Ўзи бир баландликка чиқиб турибди. Эчки қўй билан ҳўкизга 
агар ҳалиги ваҳший ҳайвонлар бизни излаб тополмай, шу ерда ўтириб қолишса, қаттиқ овоз 
қилиб чинордан ўзларингни ташланглар, деб гап ўргатган экан. Бояги ваҳший ҳайвонлар излаб 
келиб қолибди. Улар чинорнинг тагига келганда тулкига ялинибдилар: 
— Ана биз уларни тополмадик. Сен ромчи эдинг, бир ром қараб қўйгин, улар қайда экан? —
дейишибди. 
Тулки ҳам чўнқайиб ўтириб ром қараб кетибди. Тулки ром қараб, ҳамма ҳайвонлар унинг 
оғзига тикилиб ўтирган экан, бирдан юқоридан аллақандай бир овоз чиқиб, бир нарсалар тушиб 
келиб қолибди. Улар бояги ҳўкиз билан қўй экан. Шу ҳолда бирдан нариги ёқдан: 
— Ромчисини ушла, ромчисини ушла, — деб овоз келиб қолибди. 
Бу аҳволдан қўрқиб ваҳший ҳайвонлар орқа-олдига қарамасдан қочиб кетишибди. Бундан 
кейин улар бу жойларга бутунлай келмайдиган бўлиб кетибдилар. Шу билан ҳўкиз, эчки, 
қўйлар бу жойда умрбод яшаб қолишибди. 
Бўри билан тулки 
Бўри билан тулки иккови дўст тутинган экан. Бир куни тулки бўрининг олдига келибди, 
бўри жуда очиқиб турган экан, тулкига қараб: 
— Э, дўстим тулки, яхши келдинг, қани юр, мени бирор жойга олиб бор ва қорнимни 
тўйғазиб, хурсанд қилиб келгин, — дебди. 
Тулки «хўп» дебди-ю, олдинга тушиб, кетидан бўрини эргаштириб кетаверибди. Бориб-
бориб, улар бир ерда тўйга кетаётган етти-саккизта хотинга йўлиқибдилар. Ҳаммасининг 
қўлида тугилган дастурхон бор экан. Шунда тулки бир юмалаб бедана бўлибди ва ҳалиги 
хотинларнинг олдига тушиб йўрғалай бошлабди. 
Уни бир хотин кўриб: 
— Ие, анови беданани қаранглар, уни мен боламга тутиб бераман, —дебди-да, қўлидаги 
дастурхошга ерга қўйиб, беданани қува кетибди, улар орқасидан яна бири қувлабди. 
Шундай қилиб, хотинларнинг ҳаммаси қувиб кетаверибди. Тулки бўлса, уларнинг олдига 
тушиб йўрғалайверибди. Хотинлар етай-етай деганда, «пирр» учиб, яна бир томонга тушар 
эмиш. Шундай қилиб тулки буларни алдаб эргаштириб кетаверибди. 
Бўри бўлса, тугунлар ичидаги овқатларни маза қилиб еб, қорнини тўйдириб жўнабди. 
Хотинлар беданага етолмай чарчаб, йўлдан қайтиб келишса, тугунлар қуп-қуруқ эмиш. «Вой 
шўримиз қурди, «Ойимбуви овга чиқди, кетидан ғовға чиқди» дегандай, бу нимаси экан!» деб 
дод деганларича қолаверишибди. 
Тулки айланиб борса, бўри бир жойда дам олиб ётган эмиш. 
Тулки бўрига қараб: 
— Ҳа, ўртоқ, — дебди. 
Бўри унга: 
— Ҳа, қорним жуда ҳам тўйиб кетди, дам олиб ётибман, — дебди. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling