Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
143 Қўзи: — Ма-а-а, — деб югуриб келиб эшикни очибди. Тулки олиб келган шувоғ ўтни қўзининг олдига қўйибди. Қўзи шувоғни еб ётибди. Кунлардан бир куни бўри тулки ўртоғини пойлаб қолибди. Бўрининг мақсади тулки ўртоғининг қўзисини ейиш экан. Бўри пойлаб ўтирган экан, тулки қирга чиқиб кетибди. Бўри тулкининг ўйига келиб, мўридан тушибди. Уйга кириб олгач, қўзини бурда-бурда қилиб ебди, қўзининг калласини ўрта устуннинг тагига қўйибди. Тўртта оёғини уйнинг тўрт бурчагига қўйибди. Кейин бўри яна мўридан чиқиб жўнаб кетибди. Бир вақт тулки қирдан бйр боғ шувоғни кўтариб, елиб-югуриб, қизариб-бўртиб, секин-секин йўталиб, зшик ёнига келибди, қўзичоқни чақирибди: Уйдан-уйга югурдим, Уй шувоғин суғурдим. Қирдан-қирга югурдим, Қир шувоғин суғурдим. Қўзи эшикни очмабди ҳам, товуш чиқармабди ҳам. Тулки уч марта чақирса ҳам қўзичоқнинг «ба-а» деган овози келмабди. Шунда тулки шошилиб эшикни бузиб уйга кирибди. Уйга кирса, қўзининг калласи ўрта устуннинг тагида ётганмиш. Тўртта оёғи уйнинг тўрт бурчагида ётганмиш. Тулкининг кайфи учиб кетибди. — Эй бадбахт бўри, йўлда етаклаб келаётганимда қўзини кўрган эдинг, «қўзини қанчага олдинг?» деб сўраган эдинг, сен сўраганингдаёқ, қўзини еб қўйишинг кўнглимга келган эди, — деб тулки кўп ачинибди. Тулки бўрини бир боплайин деб ўйлабди, уйнинг тўрига ўра ковлабди. Ўранинг ичига тош кўмирнинг чўғидан ташлаб қўйибди, оғзига бир кичкина ёғоч қўйиб, унинг устидан бўйра ёпибди. Бўйранинг устидан бир кўрпача солибди. Шу куни қўзининг калла-почасини қозонга солиб, қайнатиб қўйибди. Кейин бўри ўртоғининг олдига келибди: — Эй бўрибой, мен бугун сизни зиёфат қилмоқчи эдим, бизникига боринг, — дебди. Бўри айтибди: — Эй ўртоқ, бугун менинг тобим йўқ, касал бўлиб қолдим, бошим оғриб, зўрға ётибман. Тулки: — Эй ўртоқ, туринг, кечаги қўзини сўйган эдим, бугун унинг калла-почасини пиширяпман, бориб иссиқ-иссиқ шўрва ичсангиз тузалиб кетасиз, — дебди. Шундай қилиб тулки бўрини қўярда-қўймай, сургаб уйига олиб борибди. Уйга киргач, тулки бўрини тўрга таклиф қилибди. Бўри бориб кўрпачанинг чеккасига ўтирибди. Тулки: — Эй ўртоқ, чеккага ўтириб қолдингиз, тортинмай баҳузур ёзилиб ўтиринг, — дебди. Бўри туриб кўрпачанинг ўртасига ўтирайин деган экан, тулки бўйранинг чеккасидан тишлаб туриб бир силкибди, шунда ўранинг оғзига қўйилган кичкина ёғоч тушиб кетибди. Бўри ҳам шу онда ўрага тушиб кетибди. Тулки кўчага қочиб чиқиб кетибди. Бўри ўранинг ичида шошиб қолибди, ирғиб чиқаман деб сакраганида, чалқанчасига чўғ устига ағанаб тушибди. Бўрининг баданидаги ҳамма жунлари куйиб, қип-қизил гўшти чиқиб кетибди. Бўри ахири сакраб-сакраб куйган ҳолда ўрадан чиқибди. Чиқса тулки қочиб кетган экан. Бўри бир қирнинг остига келиб, бурнидан суви оқиб, ўлай-ўлай деб ётибди. Кейин тулки бошқа тусга кириб, бўрининг олдига келибди. Ундан ҳол-аҳвол сўрабди. Бўри: — Менинг бир тулки ўртоғим бор эди. Унинг бир қўзиси бор эди. Шу қўзисини еб қўйган эдим. Тулки мени алдаб ўрага ташлади ва ўзи қочиб кетди. Энди азоб еб шу ерда ётибман, — |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling