Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
146
Мерганларга хабар берай,
Устларингга ёвлаб бориб
Биттангни қўймай ўлдирай. 
 
Берди хабар мерганларга
Жонидан кўп тўйганларга.
Босиб юрди чангалзорга,
«Келдик, чиқ!»— деди майдонга! 
Кўринг энди мард кампирни
Мерганлари гирдин олди,
Шақол, бўриларни қирди
Элни баридан қутқарди. 
Тулкибой 
Бир куни тулкибой чангалзорда овқат қидириб юриб, бир ангишвона топиб олибди. 
Тулкибой юриб-юриб бир кампирнинг уйига келиб қолибди. 
Кампирни кўриб: 
— Она, сенга шу ангишвонани эртагача қолдириб кетаман, эрталаб келиб оламан, — деб 
чиқиб кетибди. Ўзи эшикнинг тирқишидан кампирнинг ангишвонани қаерга қўйганини кўриб 
олибди. Тулкибой кампир ухлагандан кейин секин уйга кириб ангишвонани қўйган жойидан 
олиб чиқиб кетибди. Эртаси кампир шошиб-пишиб қатлама пишириб турганда, Тулкибой кириб 
келибди. 
— Она, кечаги омонат қолдириб кетган ангишвонани беринг, — дебди. 
Кампир югуриб уйга кириб, ангишвонани қўйган жойидан топа олмабди. 
— Тулкибой, ангишвонанг қўйган жойимда йўқ, йўқолиб қолибди, —дебди. 
Тулкибой: 
— Топиб берасиз, топиб бермаганингизга қўймайман, — дебди. 
Кампир: 
— Йўқолган нарсани қаердан топиб бераман, ўрнига қирқ қатлама бераман, — дебди. 
Тулкибой «хўп» деб, қирқта қатламани олиб ташқарига чиққанидан кейин: 
«Бир ангишвона, бир ангишвонага қирқ қатлама» деб жўнабди. Йўлда кетаётса, бир оқ эчки 
боқиб юрган кампирни кўрибди. Тулкибой кампирга: 
— Она, шу қирқта қатламани эртагача омонат олиб қўйинг. Эрталаб келиб оламан, — дебди. 
Кампир қирқта қатламани уйига олиб кириб кўрпанинг қатига бекитиб қўйибди Тулкибой 
яна эшик тирқишидан мўралаб туриб қатлама қўйилган жойни кўриб олибди. Кампир кечаси 
ухлаганда келиб, секин кампирнинг уйига кириб қирқта қатламани битта ҳам қолдирмай еб 
кетибди. 
Эртаси эрталаб келиб: 
— Она, кечаги омонат қолдириб кетган қирқ қатламани олиб беринг, — дебди. 
Кампир уйига кириб кўрпасининг қатини қараса, битта ҳам қатлама қолмабди. Кампир: 
— Тулкибой, қўйган жойимдан қатламаларинг йўқолиб қолибди, — дебди. 
Тулкибой: 
Топиб берасиз, топиб бермаганингизга қўймайман, — дебди. Кампир тулкибойдан 
қўрқиб: 
— Бисотимда бир донагина оқ эчким бор, қирқ қатламанг ўрнига шуни берайин, — дебди. 
Тулкибой оқ эчкини етаклаб, хурсанд бўлиб: 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling