Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
132 тошбақанинг тотув бўлиб юришганини кўриб, қарғанинг маконига қараб йўл олибди. Улар яқинига келиб, сўз қотибди Уни ҳаммалари хурсандлик билан кутиб олибдилар. Қарға кийикни дастурхонга таклиф қилибди ва ўзаро гаплашиб ўтиришганда кийик, қарға, сичқон, тошбақанинг бир-бирлари билан ҳамжинс бўлмасалар ҳам нима учун бунчалик иноқликларининг сирини билишга келганини айтибди. Қарға бўлиб ўтган воқеаларни кийикка бирма-бир ҳикоя қилиб берибди. Сўнгра кийик ҳам улар билан дўстлик ипларини боғламоқчи бўлибди. Дўстлар қабул қилибдилар. Ҳаммалари бошқатдан ўринларидан туриб кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашиб, кийикни юқорига ўтқазиб, унга кўп илтифот қилибдилар. Шу пайтда Доно каптарларни хотирлабди. Қарға каптарларга бир хат ёзиб беришни Донодан сўрабди. Доно хурсанд бўлиб хат ёзиб, уни қарғанинг ўнг оёғига боғлабди. Қарғага оқ йўл тилаб, ҳаммалари уни кузатишибди. Қарға каптарларнннг маконига келиб хатни берибди. Каптарлар хатни ўқиб, қарға билан учиб, боққа келиб қўнибдилар. Дўстлар кўришиб, сўрашиб, ширин-ширин суҳбатлашиб ўтирибдилар. Бир замон кийик, сайр-томошага чиқиб кетибди. Лекин ҳадеганда келавермабди. Дўстлар хавотир олибдилар. Шунда Кўкча қарғага қараб: — Кийикдан шу чоққача дарак йўқ, ундан хабар олиш керак, — дебди. Қарға кийикни кўп ахтарса ҳам тополмабди. Ахири хафаликдан нима қиларини билмай, ҳайрон бўлиб келаётганда, бир ерга кўзи тушибди, қараса, бечора кийик золим овчининг қўйиб кетган тузоғига оёғидан илиниб ётган эмиш. Тезда учиб бориб, дўстларини бу воқеадан хабардор қилибди. Улар жуда хафа бўлиб, бир-бирлари билан маслаҳат қилибдилар. Кўкча бундай деб маслаҳат берибди: — Қарғавой, сен сичқонни чангалингда олиб бор, сичқон кийикнинг тузоғини қирқсин. Бу гап ҳаммага ёқиб тушибди. Қарға сичқонни чангалига олиб учиб кетибди, орқасидан Кўкча ҳам учибди. Буларга тошбақа эргашиб қолибди. Кўкча тошбақага ҳарчавд бормагин деса ҳам бўлмабди. Қарға сичқонни кийик илинган жойга обориб қўйибди. Сичқон кийикнинг оёғидаги ту-зоғини қирқа бошлабди. Кўкча ўйлаб туриб: — Дўстим Доно, кийикнинг оёғидаги тузоқнинг ҳаммасини қирқма, уч толасини қолдир. Тағин овчи буни биздан кўриб, зарар етказадиган бўлмасин. Овчи келгач, кийик бир зўр бериб уч толасини узиб кетаверади, — дебди. Доно Кўкчанинг айтганини қилиб, уч тола ипини қолдирибди. Аввал қарға сичқонни кўтариб учибди. Унинг кетидан каптар учибди. Улар боққа келиб қўнишибди. Қарға сичқонни чангалидан ерга секин қўйибди. Овчи тузоққа илинган кийикни кўриб, югуриб келган экан, кийик бир интилишдаёқ уч тола ипни узиб қочибди. Овчи ноумид бўлиб, тузоқни олиб кетмоқчи бўлган экан, тошбақани кўриб қолиб, уни хуржунга солибди. Кийик аллақачон қарғанинг боғига етиб келган экан. Дўстлари қарасаларки, тошбақа йўқ змиш. Кўкча: — Мен унга ҳарчанд бормагин десам, кўнмаган эди. Бор, қарға хабар олиб кел! — дебди. Қарға кийик илинган жойга бориб, қараса овчи тошбақани хуржунга солиб, оғзини маҳкам бўғиб кетаётган эмиш. Тезда келиб дўстларига айтибди. Кўкча яна маслаҳат берибди. Дўстлар Кўкчанинг маслаҳатини маъқул топиб, шундай қилибдилар: қарға сичқонни кўтариб учиб кетибди. Кийик овчининг олдидан чўлоқланиб ўтаверибди. Овчи кийикни кўриб хурсанд бўлибди ва «Тузоқдан қочиш вақтида оёғи синиб чўлоқ бўлиб қолган экан, энди уни ушлаб оламан», деб кийикнинг орқасидан югурибди. Кийик ҳам оқсоқланиб қочаверибди. Ахири овчи жуда чарчабди, елкасидаги хуржунни ташлаб, кийик орқасидан роса югурибди. Қарға сичқонни хуржун яқинига элтиб қўйибди. Сичқон хуржунни тешиб, тошбақани қутқазибди. Тошбақа бир катта тошнинг тагига кириб беркинибди. Қарға сичқонни боққа олиб бориб қўйибди. Сўнгра кийикнинг олдига бориб: «Иш битди, энди қочавер!» дебди. Кийик қочиб кетибди. Овчи кийикнинг гардига ҳам етолмай қолибди. Кийик билан каптар иккиси қарғанинг боғига |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling