Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
125 Бу шаҳар подшосининг Мастурахон деган қизи бор экан. Мастурахон: «Кимда-ким бешта шартимни бажарса ўшанга тегаман», деган экан. Кўп шаҳзодалар келиб, шартини бажара олмай, ўлиб кетишган экан. Ҳандалак полвон бу гапни эшитиб, подшо олдига бориб: — Қизингизнинг шартинп айтинг, мен бажараман, — дебди. Подшо: — Биринчи шарти — атрофини қирқ кунда айланнб чиқиш мумкин бўлган ҳовузга овқат тўлдирилган бўлади. Кимки шу овқатни бир кунда еб тамомласа; иккинчи шарти — оловда чўғ қилиб қиздирилган уйда бир кеча ётиб ўлмай чиқса; учинчи шарти — ерни шудгор қилиб қирқ қоп буғдой, қирқ қоп тариқнн аралаштириб сепиб, ўшани бир дона қолдирмай бир кунда буғдойини буғдойга, тариғини тариққа ажратиб, қирқ қопга тўлдирса; тўртинчи шарти — катта темир кундани чўп табар билан ёрса; бешинчи шарти — фалон дарёдан Мастуранинг одамидан илгари сув олиб келса, қизим ўшанга тегади, — дебди. Ҳандалак полвон бу шартларни бажаришга рози бўлибди. Биринчи шартни икки қўлида тегирмон тоши кўтариб юрган жўраси бажарадиган бўлибди. У ҳовуз ичидаги овқатни ярим кунда еб қўйибди. Иккинчи шартини ҳўпла оғзим дейдиган жўраси бажармоқчи бўлибди, дарёнинг сувини ичиб келибди-да, қиздирилган темир уйга кириб пуркаган экан, уй муздек совиб қолибди. Саҳаргача жим ётиб, тонг отгач, эшикни тепиб: «Эшикни очинг, совуқ қотдим», деб бақирибди. Учинчи шартини бажариш вақти келибди. Ҳандалак полвон чўитагидаги қутичани очиб, мусичаларнинг подшосига қараб: — Эй, мусичаларнинг подшоси, шу шудгордаги тариқ билан буғдойни ажратиб териб қирқта қопга тўлдир, — дебди. Мусичалар подшоси оёқларини. чўзиб-чўзиб муртини у ёнига-бу ёнига артиб, бир имо қилицш билан шудгорни мусича босиб кетибди. Ҳаммаси бир кунга қолмай тариқ билан буғдойни ажратиб териб қопга тўлдириб қўйибди. Мустурахон уч шарти бажарилганига ҳайрон бўлибди. Эртаси Ҳандалак полвонни чақириб: — Эй йигит, хизматинг кўп бўлди. Лекин кейингиларини бажаролмай армон билан ўлиб кетма. Темир кундани ёриш анча оғир. Мен сенга ёрдам берай. Мана бу соч толасини чўп табарга қўйиб: «Ё Мастурахон!..» деб бир урсанг, темир кунда тўртга бўлиниб кетади, — деб Ҳандалак полвонга берибди. Эртаси тонг отибди. Майдонга халқ йигилибди, кундани ўртага қўйишибди. Ҳандалак полвон ўртага чиқиб, темир кунданинг у ёқ-бу ёғини кўрган киши бўлиб билдирмасдан Мастурахоннинг сочини тўрт бўлиб чўп табарга қўшиб урмоқчи бўлиб турганда одамлар: «Чўп табар билан темир кунда ёриладими?» деб кулишибди. Шу пайт Ҳандалак полвон: «Ё Мастурахон!» деб бир урган экан, темир кунда тўрт бўлак бўлиб кетибди. Бешинчи шартни икки қўлига икки тоғни кўтарган жўраси бажарадиган бўлибди. У Мастурахоннинг сувчиси билан қирқ кунлик ердан сув олиб келишга жўнабди. Икки мартаба баравар бериб олиб келишибди. Ахири учинчи мартаба тоғ кўтарган йигит илгари олиб келибди. Шу билан Мастурахоннинг шартларини Ҳандалак полвон бажарибди. Подшо қирқ кеча-ю қирқ кундуз тўй қилиб, Мастурахонни Ҳандалак полвонга берибди. Лекин Мастурахоннинг отаси қизини бошқа подшонинг ўғлига бермоқчи экан. Бир неча кун ўтгандан кейин ҳалиги подшо аскар юбориб, уруш бошлабди. Ҳандалак полвон тегирмон тош кўтарган, тоғ кўтарган ва дарё сувини симирадигаи жўралари билан урушга кириб, подшо аскарларига қирғин солибди. Подшо куёвининг ботирлигини кўриб ҳайрон қолибди. Ҳандалак полвон Мастурахонни олиб ўз шаҳрига қайтибди. Бу вақт отаси ўлиб, мамлакатга онаси подшо бўлган экан. Онаси ўғлига яна тўй-томоша қилиб бериб, мурод-мақсадига етибди. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling