Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
Ҳандалак полвон
Бир подшонинг хушрўй қизи бор экан. Бир куни бу қизга айиқполвон хуштор бўлиб қолибди. Қизни қўлга туширишга анча ҳаракат қилибди-ю, тушира олмабди. Кунлардан бир кун айиқполвон тулки билан жўра бўлиб қолибди. Тулкига ўз сирини айтибди: Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол www.ziyouz.com кутубхонаси 123 — Э жўра, мен подшонинг қизига ошиқман. Унинг васлига етолмай юрибман. Сен тулкисан, тез чопасан. Сени қувлаган одам бир кўради-ю, иккинчи кўрмайди. Мен зўр айиқполвонман. Гап зўрликда эмас, айёрликда, сен буни биласан. Шунинг учун сенга тулки деб ном берилган Сен шу қизни олиш йўлини биласан, шуни менга олиб келиб берсанг-чи. — Ҳа, тўғри айтасан. Мен тулкиман, ҳийлаий найрангни кўп биламан. Ўзим сариқ тулки бўлсам ҳам юз хил рангга кириб, юз хил товланаман. Подшонинг қизини ўзим олиб келиб бераман, — дебди тулки. Подшонинг қизи ҳар куни канизаклари билан боғда сайр қилар экан. Тулки юнгларини ҳар хил рангда товлантириб, қизлар орасига бориб ўйин қила бошлабди. Канизаклар тулкини ушламоқчи бўлсалар, тулки ўзини ушлатмай қоча берибди. Кейин подшонинг қизи: «Мана менинг ушлашимни кўринглар», деб тулкини қувлаб кетибди. Тулки ҳар хил ўйин қилиб қоронғи ўрмонга кетаверибди. Киз ҳам тулкининг орқасидан чопиб кетаверибди. Шундай қилиб, айиқполвон ётган жойига олиб борибди. Айиқ қизни ушлаб олибди-да, орқасига ўнгариб тоғ томонга қочибди. Подшо одамлари билан айиқни қувлабди. Айиқ бир ғорга кириб кетибди. Кеч кирибди. Подшо одамлари шу ғорнинг ёнида ётиб қолишибди. Эрта билан қарасалар отлари, милтиқ-аслаҳалари йўқ. Подшо бу ишга ҳайрон бўлиб, қизини топа олмай, одамлари билан қайтиб кетибди. Айиқ қизга уйланиб яшай бошлабди. Ой ўтибди, кун ўтибди, кунлардан бир куни подшонинг қизи бир ўғил туғибди. Отини Лўнда полвон қўйибди. Бола етти ёшга кириб, ҳар нарсани биладиган бўлибди. Онасига қараса одамга ўхшайди, отасига қараса, қоп-қора юнгли, ҳеч одамга ўхшамайди. Лўнда полвон онасидан: — Эй она, нимага сизнинг баданингиз тоза, отамникига ўхшамайди. Отам бўлса қора, баданларида юнг, — дебди. Онаси: — Э ўғлим, мен бир подшонинг қизи эдим. Отанг айиқполвон менга ошиқ бўлиб қолган экан, олиб қочиб келиб, мана шу ғорга қамади. Бирга яшадик. Ўзи кетган чоғида катта тош билан ғорнинг оғзини беркитиб кетади, — дебди. Лўнда полвон: — Она, мен сизни отангизнинг олдига олиб борсам нима дейсиз? — дебди. Онаси: — Яхши бўларди, уддасидан чиқсанг олиб бор. Лекин мана шу ғорнинг оғзидаги тошни отанг аранг кўтариб қўяди. Сен ёш боласан. Бу тошни қандай қилиб кўтарасан. Ғордан қандай қилиб чиқамиз? — дебди. Лўнда полвон: — Эй она, бу тошни отам кўтарган бўлса, мен ҳам отамнинг ўғли, мен ҳам кўтараман, — деб тошнинг ёнига борибди-да, бир итариб юмалатиб юборибди. Она-бола оҳиста ғордан чиқиб юз қадам юрган экан, айиқ кўриб қолибди. Хотинига: — Эй, тўхта-тўхта! — деб бақирибди. Хотини айиқнинг товушидан қўрқиб, нима қилишини билмай қолибди. Ўғли бўлса писанд қилмай кетаверибди. Бир қанча вақт юргандан кейин қайрилиб қараса, онаси юз қадам орқада айиқнинг товушидан қўрқиб йиқилиб қолибди. Лўнда полвон чопиб онаси қошига келиб: — Ҳа, она, чарчаб қолдингизми, ё ухлаб қолдингизми, нимага ётиб қолдингиз? — дебди. — Эй болам, чарчаганим йўқ, отангнинг ириллаб, чақирган товушидан қўрққанимдан ётиб қолибман, — дебди онаси. Лўнда полвон қараса, отаси айиқполвон яқинлашиб келаётганмиш. У ўғлига: «Қаерга боряпсан!» деб бақирибди. Лўнда полвон: — Бобом олдига бораман, онамни ҳам олиб кетаётибман, — дебди. Айиқ ўғлидан қўрқиб индамай қолибди. Лўнда полвон отаси айиқни бир катта чинор тагига бошлаб борибди-да, шу ердан қимирлама, деб онасини ўзи билан бирга олиб кетаверибди. Йўл юриб, йўл юрса ҳам мўл юриб, шаҳарга яқинлашганларида бир қанча савдогарлар учрабди. Улар бола билан онасини кўриб: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling