Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
99 — Келдингми, ўғлим? Боғ орқасида бедапоя бор. Ўша ерга бориб, эшакка уч-тўрт боғ беда ўриб келгин. Хафа бўлмайсан-а? — дебди бой. — Хафа бўлиш йўқ дегансиз-ку, бой ота, — дебди-да, Болтабой ўроқни олиб бедапояга борибди. Бир кўтарим беда ўриб, қорни очлигига чидай олмай лаби қурушиб, бедани кўтариб уйга қайтиб келибди. Болтабойга бой битта эшагим бор дегани учун, ёлғончи бўлмайин деб бедани эшакларга ўзи солибди. Болтабой ертўлага кирганда орқасидан бир коса хўрда билан иккита нон олиб кириб беришибди. Болтабой овқатлангач, уйқуга кетибди. Тонг ёришгач, Болтабой яна ер ҳайдагани кетибди. Бу кун ҳам бой тушда овқат олиб бормабди. Болтабой пешингача ер ҳайдабди-да, пешинда ҳўкизларни ҳайдаб бозор томон йўл олибди. Бозор олдидаги чойхонада чой ичиб ўтирган бир кишига ҳўкизнинг бирини беш тангага сотиб, бир тангасига ош қилиб еб, тўрт тангасини ёнига солибди. Кечқуруч бойнинг ҳовлисига кириб борибди. Бой икки ҳўкиздан бири йўқлигини кўриб жони чиқаёзибди. Лекин ўзини босиб: — Ҳорма, ўғлим, ҳўкизингнинг бири кўринмайди-я, қани? — деб сўрабди. Болтабой ҳам ўйлаб турмасдан бор гапни айтибди: — Бой ота, тушда менга овқат олиб бормаган эдингиз, пешингача ерни ҳайдаб жуда қорним очди. Сўнгра ҳўкизларни олдимга солиб бозорга келдим. Ҳўкизнинг бирини беш тангага сотиб, бир тангасига ош олиб едим, тўрт тангаси ҳамёнимда, уни сизга бермайман, хафа бўлмайсиз-а? — Хафа бўлиш йўқ-ку, ўғлмм, — деб жавоб берибди бой нима қилишини билмай. Болтабой «энди қўлга тушдинг, бой» деб ҳар куни ер ҳайдай берибди. Ёнидаги пули тугагач, яна уч-тўрт кундан кейин тушда бой овқат олиб келиб бермабди. Шунда Болтабой ҳўкизнинг бирини бозорга олиб бориб, сотиб, овқат олиб ебди. Бой эса «хафа бўлиш йўқ» деб боши гангиб нима қилишини билмай қолибди. Энди бу хизматкорни йўқотмасам моли дунёимни совуради, буни қандай қилсам йўқота одаман, деб ҳар куни хаёл сура берибди. Бойнинг укаси узоқ бир қишлоқда яшар экан. Хизматкорни укасиникига юбориб, ўша ерда ўлдиртирмоқчи бўлибди. Бой укасига хат ёзиб, Болтабойни чақирибди. — Ўғлим, фалон қишлоқда менинг укам бор. Бугун укамникига бориб, мана бу хатни бериб келасан. Хафа бўлмайсан-а? — дебди. Болтабой: — Хафа бўлиш йўқ, бой ота! —дебди-да, Болтабой хатки олиб, ҳамёнига солиб, бойнинг укасикикига қараб равона бўлибди. Болтабой йўл юриб, йўл юрса ҳам мўл юриб, бир қишлоққа кириб борибди. Йўлда ўтириб дам олибди, хатни очиб ўқимоқчи бўлибди, саводсизлигидан хатни ўқий олмай юраги тўлибди, яна йўлга равона бўлибди. Кета тўриб бир муллаваччани учратиб қолибди. Муллаваччага бир танга бериб, хатни ўқитиб, бойнинг ниятини билибди. Хатни шу ердаёқ йиртиб ташлаб муллаваччага яна бир танга бериб, бошқа хат ёздирибди. Хатда шундай дебди: «Меҳрибон ука, аввал салом, ундан сўнг сенга кичик хизмат. Мен сенинг олдингга ўзимнинг энг яхши хизматкоримни юбораётибман. Агар сен мени десанг шу хатни олиб борган хизматкоримни яхшилаб кутиб ол. Уч кун ичида ўзингнинг энг яхши кўрган қизингни тўй-томоша қилиб, шу хизматкоримга қўшиб қўй. Агар айтганимни қилмасанг, сендай укам йўқ!» Болтабой хатни ёздириб, муллаваччага раҳмат айтиб, яна йўлга тушибди. Ниҳоят, кечқурун бойнинг укасиникига етиб борибди. Бойии топиб, саломлашиб ўзини таништиргач, хатни берибди. Хатни ўқиган бой ҳушини йўқотаёзибди. Нима ҳам дерди, акасининг гапини қайтариш гуноҳ. Бой Болтабойга билинтирмай ич-ичидан ёнибди. Болтабой унга: — Бой ота, хафа кўринасиз, нима бўлди? — дебди. — Йўқ ўғлим, хафа эмасман, — деб жавоб берибди у. Бой Болтабойни шу кеча яхшилаб меҳмон қилибди. Ҳеч қандай илож тополмаган бой, эртасига тўй тараддудига тушибди. Маҳалла оқсоқолини чақириб маслаҳат қилибди, сўнгра тўй қилиб, энг кичик қизини Болтабойга никоҳ қилиб берибди. Болтабой ҳам хотинлик бўлиб қолибди, кайфини суриб юра |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling