Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
95
Қўчқор кўкнори имом домладан бу гапни эшитиб, тўппа-тўғри уйига жўнабди. Уйига бориб, 
рамазоннинг келишини кутиб ётаверибди. Рамазон ҳам келибди. Кўкнори ўйлабди: «Ҳар йили 
рўза тутмайман. Бу йил «Лайлатул-қадр»ни кутмоқчиман. Рўза тутмасам тағин «Лайлатул-
қадр» мендан хафа бўлиб, кўринмасдан ўтиб кетмасин!» деб, рўза тутишга қарор бериб, 
ухлабди. Саҳар бўлибди. Карнайлар чалинибди. Баъзи одамлар томларга чиқиб ноғора чала 
бошлабди. Буларнинг товушидан Қўчқор кўкнори ҳам уйғониб, саҳарликни қилиб, кўкнорини 
ичиб, яна ухлабди. Ёзнинг иссиқ узун куни экан. Тушга борганда кўкнорининг хумориси 
тутибди. Кеч пешинга борганда хумори кучайибди. Одамлар оғзига кўкнори томизиб аранг 
ўзига келтиришибди. 
Эртаси яна рўза тутибди. Пешинга борганда чидамай, бир пиёла кўкнорини ичиб олибди. 
Рўзани тутиб-тутмай, ҳар куни «Лайлатулқадр», қачон келасан деб, рамазоннинг ўн беш кунини 
ҳам ўтқазибди. Одамлар: «бугун Лайлатулқадр ўтади», дейишибди. Қўчқор кўкнори кеч 
бўлишини сабрсизлик билан кутар экан. Шомга азон айтилиб, ҳамма ифторга ўтирибди. 
Ифтордан сўнг одамлар мачитга келиб таробиҳ намози ўқишибди. Таробиҳдан кейин, одамлар 
мачитнинг саҳнига чиқиб, қўлларига бири тош, бири ғишт, бири гувалак-кесак тутишиб 
«Лайлатулқадр»нинг ўтишини кутиб туришибди. Қўчқор кўкнорининг юраги така-пука: «Мен 
рўзасини чала тутдим, «Лайлатул-қадр» мендан аразлаб, бошқа жойдан ўтиб кетиб қолмасин-
да!» деб, қўрқиб турибди. Яна: «Мачитнинг томига чиқайин, мабодо «Лайлатулқадр» узоқдан 
ўтиб қолса, кўзим тушса бас!» деб, мачитнинг томига чиқиб, у ёқ-бу ёққа бўй чўзиб қарай 
бошлабди. Бир вақт қибладан ярқираб бир нарса кўринибди. Пастдаги одамлар: 
— Ана, «Лайлатулқадр»нинг нури кўринди. Ҳозир келади, — деб питирлашиб, нечтаси 
такбир айтиб, нечтаси салавот ўқиб, «э худо, «Лайлатулқадр»дан бизни бенасиб қилма!» деб, 
бақириб-чақириб йиғлашиб туришибди. 
Бир замон бояги кўринган нур, бамисоли офтобдек ярқираб, ҳамма жойни ёритиб, мачитга 
яқин келиб қолибди. Одамларнинг шовқин-сурони яна кўтарилибди. Қўчқор кўкнори эсанкираб, 
довдираб, мачитнинг томидан ҳужранинг томига, ундан қўшни ҳовлига тушиб кетибди-ю
қўшниси ковлаб қўйган катта бир тўнгакни қучоқлаб олибди. Шунда «Лайлатулқадр» ҳам 
шовиллаганча ўтиб кетибди. 
Қўчқор кўкнори қучоқлаган катта тўнгак қип-қизил олтин бўлиб қолибди. 
Эрта билан Қўчқор кўкнори олтинни олиб кетайин деса, ҳовлининг эгаси бу меники бўлади, 
деб жанжал қилибди. Қўчқор кўкнори: 
— Э, оғайни, бу олтин иккаламизнинг етти пуштимизга етади. Мен билан жанжаллашгунча, 
бозорга югуриб бориб, битта заргарни бошлаб кел! Бу тиллани эритсин, сенга ҳам бўлади, менга 
ҳам, — дебди. 
Ҳовлининг эгаси бориб, заргарни бошлаб келибди. Заргар тиллани эритиб, икковига бўлиб 
берибди. 
Шаҳарда битта синган бой бор эди. Шу бойнинг данғиллама ички-ташқили, орқаси боғли 
ҳовлиси ҳам бор экан. У ҳовлисини сотмоқчи бўлиб, харидор ахтариб юрган экан. Қўчқор 
кўкнори шу ҳовлини сотиб олибди. Шаҳардан дўконлар сотиб олиб, бир томонда шойи
атласфурушликни, бир томонда қассоб, баққолликни юргизиб қўйибди. Бой-бадавлат бўлиб: 
«Кимсан, «Лайлатулқадр»га учраган Қўчқорбой» деган ном чиқарибди. Қўчқор кўкнори бир 
жойдан ўттиз таноб ер сотиб олиб, ўн танобига кўкнори эктирибди. Йигирма танобини узумзор, 
ўрикзор, анжирзор, анорзор... боғ қилдирибди. Кўкнорини, меваларни қуритиб олиб, майиз, 
туршакни еб, кўкнорини ичиб, кайфини суриб ётаверибди. 
Бир кун Қўчқор кўкнори ўйлабди: «Пайғамбаримиз тўрттагача хотин олса бўлади, деган 
эканлар. Отам олиб берган битта хотин билан юраманми? Бирорта бойнинг қизини олайин», деб 
аҳд қилибди. Шаҳарда Холиқберди бойвачча деган жуда катта бой бор экан. Қўчқор кўкнори 
шунга совчи юбориб, қалинига пулу молни катта бериб, Гуласалхонни унаштирибди. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling