Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
96 Тўй бошланибди. Ҳар томондан меҳмонлар келишибди. Карнай-сурнай, кураш, ўйин-кулги бир қанча кун қизғин давом этибди. Охирги куни қизни куёвга никоҳ қилишибди. Келин келадиган уй жуда ҳам безатилган экан. Бир замон ёр-ёр айтиб, келинни олиб келишибди. Куёв бориб, келинни аравадан кўтариб олибди. Янгалар салом айтиб, келинни уйига олиб кириб, чимилдиққа ўтқазишибди. Олдига дастурхонни ёзиб, нози неъматларни қўйиб, куёвни бошлаб келиб, келиннинг ёнига, ипак гилам, қават-қават атлас кўрпанинг устига ўтқазишибди. Куёв келиннинг жамолини кўриб, бамисоли симобдай эриб, келиннинг кўнглини хушлаш, билагидан ушлаш умидида, ширин-ширин гапларни топиб айтиб, елкасига ўнг қўлини ташлаб, чап қўли билан қизнинг билагини ушлаб, сал эзган эканки, Гуласалхон ноз қилиб, нарироққа қочиб ўтирибди. Куёв тўра лип этиб унинг ёнига борибди. Келин яна нарига қочибди. Шу кайфиятда куёвни бирпас қийнабди. Шунда куёв тўра: Қошингиз билан кўзингиз шўх, Илоҳим ўлмагайсиз. Беҳиштда икки гул бор, Бири сиз бўлмагайсиз, — дебди. Шунда Гуласалхон ҳам ғамза билан жавоб қилибди: Гулзор ичига чиқсам, Қизлар пардоз қилади. Ҳандалакдай бўйимга, Ҳамма ҳавас қилади. Шунда куёв тўра мундай қарасаки, Гуласалхоннинг ўрим-ўрим сочлари орқаси билан битта бўлиб ётибди. Шунда Гуласалхонга қараб: Боққа кириб, гул узай деб, Гулнинг новдасин эгиб. Бир пари олдимга келди, Кокили ерга тегиб. Сақлаган отангга раҳмат, Ўлмагайсан кўз тегиб, — дебди. Бу байтни эшитгач, Гуласалхон дебди: Боққа кириб, сайр этиб, Танлаб узайлик қўш анор. Қўш анорни сизга берай, Тоза сақланг мирза ёр. Мирза ёрдур ўзингиз, Жонимга малҳам сўзингиз, Биздан ўтса беодоблик, Кечирасиз ўзингиз. Куёв тўра билан келин бир-бири билан байт айтишиб турганда, янгалари келиб айтишибди: — Ҳамма кетди, вақт бир маҳал бўлиб қолди. Энди жой солиб берайлик, ётинглар. Қўчқор куёв келинпошшага маҳлиё бўлиб турсинлар. Энди гапни анави икки кўкноридан Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол www.ziyouz.com кутубхонаси 97 эшитинг. Ўсар кўкнори давлатнинг гапини аждаҳога айтгандан кейин, аждаҳо: — Давлат шундай дедими? Қани олдин «бисмилло» деб, сени еб кўрайин-чи, тўярмикинман, — деб тикланиб, гажжак бўлиб, оғзини очиб, кўзларидан ўтлар сочиб, кўкнорига ўзини ташлабди. Мадамин кўккори чала совиган отни миниб, бузуқ кўприкка борганида битта шум одам, ўтган улоқчиларнинг отини ҳуркитаман деб бошига пўстакни ёпиниб ётган экан, пўстак билан кўтарилиб чиқиб, отни ҳуркитибди. От чўчиб кетиб ёнига ташлаб қаттиқ ирғибди, устидан Мадамин кўкнори етти газ ерга учиб тушибди. Шунда Ўсар кўкнори ҳам, Мадамин кўкнори ҳам қўрқиб, икки томонга қулоч ёзиб: «Дод, ўлдим!» деб қичқириб юборибди. Буларнинг иккаласининг мушти бориб, Қўчқор кўкнорининг жағига тегибди. Учаласи ҳам кўз очиб қарашса, ҳаммаси кўкнорипинг хаёли экан. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling