Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

 
II 
Ўсар кўкнори кўкнорихонада кўкнори нчиб, пинакка кетганда, Мадамин кўкнори ҳам кириб, 
унинг ёнига ўтириб, у ҳам бир пиёла кўкнорини ғилқиллатиб ютибди, устидан нон-чойини 
ичиб, чеҳраси очилиб, кайфи чоғ бўлиб деворга суяниб, иккала кўзини юмиб ҳар хил хаёлларга 
ғарқ бўлиб: 
— Нима қилсам тириклик яхши ўтар экан-а? Ахир, бировнинг сигири, қўй-эчкиси бор. 
Бировнинг яхши уй-жойи, боғ-роғи бор. Хотин, бола-чақаси бор. Менда ҳеч нарса йўқ. Одам 
бирданига бой бўлиб кетолмайди. Олдин битта товуқ олайин. У тухум қилсин. Тухумини 
тўплайин, ўзига бостирсам, жўжа очиб чиқади, жўжалар катта бўлади...— деб ўйлабди-ю, 
ўйлаганлари ўзига маъқул бўлиб; 
— Ана, тугуннинг учини энди топдим, — деб даст ўрнидан туриб, тўппа-тўғри товуқ 
бозорга борибди. У товуқни кўрибди — ёқмабди, бу товуқни кўрибди — ёқмабди. Охири битта 
созивор тухум туғадиган товуқни сотиб олиб, уйига олиб бориб, қўйиб юборибди. 
Товуқ тухум қила бошлабди. Тухумни емасдан, бировга едирмасдан йиғиб қўя берибди. 
Тухуми ўттизга етган-да товуғи курк бўлибди. Унга тухумларни бостирибди. Товуқ 
тухумлардан жўжа очибди. 
Жўжалардан иккитасини калхат олибди, қолган иккам ўттизтаси ўсиб, товуқ бўлибди. 
Саккизтасини олиб қолиб, йигирматасини бозорга олиб бориб сотиб, битта она-бола эчки олиб 
келиб, уларни ҳам боқа берибди. Товуқлар тухумга киришибди. Тухумини тўплаб, яна бешта 
товуққа тухум бостирибди. Булар ҳам йигирматадан жўжа очиб чиқибди. Буларни ҳам катта 
қилибди. Тухумларни сотиб, пулини тўплай берибди. Кеч кузгача икки эчкиси учта бўлибди. 
Буларни қиши билан боқиб, эрта баҳорда учта эчкини ва бир қанча товуғини олиб бориб сотиб, 
битта ғунажин олибди. Буни ҳам боқа берибди. Ёзда ғунажин қочибди. Товуқларга яна тухум 
бостирибди. Янаги баҳорда ғунажини туғибди. Сут-қатиғи ҳам пул бўлибди. 
Мадамин кўкнори бир куни товуқ, жўжа, сигир, бузоқларни кўздан кечириб, ишларим 
юришиб кетди, худо берса, от-арава, ер-сувлик ҳам бўламан дебди. Тухум, сут-қатиққа ва 
товуқларнинг пулига бир жуфт совлиқ олибди. Совлиқлари бўғоз экан, кузга бориб булар ҳам 
туғибди. Бунча нарсани боқиш учун жойи торлик қилибди. Бузоғи ҳам сигир бўлибди. Сигир, 
қўйларини сотиб, бир таноб ер олибди. Ернинг ярмини чопиб, гўнгни кўмма қилиб солиб, 
эртаги қилиб қовун экибди. Палаги бўлиқ бўлиб, ҳар бир қовуни кўзадай-кўзадай бўлибди. 
Қовунларни сотиб, пулига битта от-арава олибди. Қовунпояни ҳайдаб, сабзи экибди, Сабзиси 
чунонам бўлиб берибдики, уни еру кўкка сиғдира олмабди. Сабзиларни аравага юклаб келиб
думини қирқиб, ҳовлисига кўмибди. Эрта кўкламда аравага юклаб, бозорга обориб пуллай 
берибди. Сабзиларни сотиб, пулига ер олиб боғ қилибди. 
Мадамин кўкнорининг ишлари жўнашиб кетиб, бунча нарсаларни сота бериб, шошиб 
қолибди. Икки таноб ерни тўрт таноб, тўрт танобни саккиз таноб қилибди, саккиз таноби ўн 
олти таноб бўлибди. Ерларни экиб, ҳосилини йиғиб олиб сотиб, пулдор бўлиб қолибди. Бир 
куни ўзига ўзи: «Мен энди кимсан Мадамин бойваччаман! Кимдан камлигим бор?! Мана бу 
отим улоққа ярайди. Буниси аравакаш от бўлсин. Улоқ чопишга бошқа улоқчи от олайин!» деб 
бозорга борса, самарқандлик асбфурушлар от олиб келган экан. Битта қилич бўйин отни танлаб 
устига миниб: 
— Кимга ярашади бу от? Мадамин бойваччага ярашади! Айт, нархини, — дебди. 
Асбфуруш отнинг нархини айтибди. Мадамин бойвачча отдан тушмай пулини санаб бериб, 
тулпорни бозорнинг ўртасидан гижинглатиб, ҳаммага кўрсатиб миниб ўтиб кетибди. Уйига 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling