Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
94
обориб, буни ҳам боғлаб боқа берибди. Мадамин кўкнорининг миниши улоқчи от, ейиши 
нонуштага писта-майиз, тушда шўрва, кечқурун палов бўлиб қолибди. 
Бир куни унга ошналари: 
— Мадамин бойвачча, сиз шунча нарсага эга бўлиб қолдингиз. Энди сизга хотин олиб 
берайлик. Уйланинг! — дейишибди: 
— Мадамин бойваччага кимнинг қизи лойиқ? 
— Маманазар бойваччанинг қизи Гуланорхон лойиқ. Гуланорхоннинг қалинини бериб, 
карнай-сурнайни чалдириб тўй-томоша бошлаб юборибди. 
Қиз томондагилар: «Бизнинг расмимизда қизга улоқ беради. Мадамин бойвачча улоқ 
берсин!» дейишибди. Мадамин бойвачча бир яшар бузоқни сўйдириб, отчопарга улоқни 
чиқариб юборибди. Ҳар томондан том бўйи-том бўйи отларни миниб улоқчилар етиб келибди. 
Отлар кўчадан кўндаланг-кўндаланг бўлиб ўта бошлабди. 
Йигитлар куёв тўрани ҳам улоққа таклиф қилишибди. Мадамин бойвачча боқиб, ҳали чала 
совинган улоқчи отини эгарлаб, юганлаб миниб, улоққа жўнабди. Отни гижинглатиб бораётган 
экан, йўлдан бир бузуқ кўприк чиқибдн. 
Мадамин бойвачча бу бузуқ кўприкка келиб турсин, энди гапни Қўчқор кўкноридан 
эшитинг. 
III 
Қўчқор кўкнори кўкнорихонага кириб қараса, иккала ошиаси кўкнорига маст бўлган, 
иккаласининг ҳам бўйни ерга эгилиб, кўкнорининг кайфини суриб, гоҳо кулиб, гоҳо ўзларидан 
ўзлари бир нималарни гапириб ўтиришибди. Ошналаримга халақит бермайин, булар ҳам 
кайфини сураберсин, мен ҳам кайфимни сурай деб, иккисининг ўртасидан жой олиб ўтирибди. 
Бу ҳам топган-тутганини олдига қўйиб, бувадан кўкнори сўраб олиб ичиб, кайфи тарақ бўлиб, 
сукутга кетиб, хаёл дарёсига шўнғибди: 
— Худойим! Ғойибингдан еткургин. «Лайлатулқадр»га йўлиқайин, — дебди. 
«Лайлатулқадр» дейишади. «Лайлатулқадр»га йўлиқсанг, ушлаганинг олтин бўлиб қолади», - 
дейишади. Бу қаерда бўлар экан? Ўзим излаб бораманми, ё ўзи келармикан, деб ўйлаб кетибди. 
Охирида: «Яхшиси, имом домладан сўраб қўя қолай. У киши яхши билсалар керак!» дебди-да, 
ўрнидан туриб, мачитга борибди. Борса, имом домла таҳорат олиб, юз-қўлини артиб турган 
экан: 
— Ассалому алайкум, тақсир! — дебди Қўчқор кўкнорн... 
Домла алик олгач: 
— Нима хизмат? — деб сўрабди. 
— Тақсир, сиздан бир нарсани сўраб билиш учун келдим, — дебди. Имом домла: 
— Олдин кириб, пешин намозини бирга ўқийлик! Намоздаи кейин гаплашамиз, — дебди-да, 
ҳонақоҳга кириб кетибди. 
Қўчқор кўкнори намозни ҳуши келса ўқир, ҳуши келмаса ўқимас экан. Имом домладан 
уялганидан, бетаҳорат бу ҳам хонақоҳга кирибди. Намозхонлар саф тортибди, сўфи такбирни 
айтибди, имом меҳробга ўтиб, қулоқ қоқиб, намоз бошлабди. 
Намоздан кейин имом домла: 
— Ҳа, нима гапинг бор эди? — дебди. Қўчқор кўкнори: — Тақсир «Лайлатулқадр»нинг 
маъносини менга тушунтириб беринг, — дебди. Имом домла: 
— Ҳар йили рамазон кунларининг ярми келганда, кечаси оллоҳи таолонинг амри билан 
«Лайлатулқадр» ўтади. Шунда кимки ухламасдан кечаси билан худога ибодат қилиб, худога 
йиғлаб-ёлвориб кутиб ўтирса, «Лайлатулқадр» ўтган чоғида нимани ушласа, ушлаган нарсаси 
олтин бўлиб, бой-бадавлат бўлиб кетади, — дебди. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling