Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
Савдогарнинг тахмини
Бир бор экан, бир йўқ экан, бир мамлакатда бир савдогар бўлган экан. Унинг жуда чиройли бир хотини бўлиб, ҳамма вақт савдогарга шундай дер экан: — Мен, одам боласи у ёқда турсин, осмондаги қуёшга ҳам кўринмайман. Савдогар хотинининг гапига ҳамма вақт ишонар, унга меҳри жуда ҳам зўр экан. Кунлардан бир куни савдогар савдога жўнамоқчи бўлиб қолибди. Шунда қўшниси чиқиб: Савдога кетаётган эмишсиз, шу гап тўғрими? — дебди. — Ҳа, мана тайёргарлик кўряпман, — дебди Савдогар. — Ундай бўлса озгина пулим бор, ола кетинг, ул-бул ола келсангиз сизга ҳам, менга ҳам бўлар, — дебди қўшниси. Савдогар сафар тараддудида банд экан, хотинига: — Анави пулни олиб қўй! — дебди. — Мен қўлимни номаҳрамга кўрсатаманми? — дебди хотини. — Пулни олиб қолавер, гуноҳинг менинг бўйнимга, — дебди савдогар. Хотин пулни қўшнисидан кўйлагининг енги билан олиб, савдогарнинг олдига ташлабди-да, югуриб уйга кириб болтани олиб чиқибди. У тўғри эрининг ёнига келиб: Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол www.ziyouz.com кутубхонаси 89 — Пул олган қўлимни чопиб ташланг. Пул оламан деб қўлим гуноҳга ботди. Чопинг. Номаҳрамга кўрсатдингиз қўлимни, — дебди. Савдогар хотинининг қўлидан болтани олиб, уни юпатиб эркалабди. Савдогар хотинидан кўнгли тўлиб, савдога жўнабди. Уч тош чамаси йўл босилганидан кейин қўшниси берган пулни кигиз тагида қолдиргани эсига тушиб қолибди. — Э, қўшним берган пул ёдимдан кўтарилибди. Мен бориб пулни олиб келай. Савдодан қайтсам, қўшним қўлимга қараса, нима дейман. Тагимда яхши от, сизлар аста-секин кетаверинглар, мен сизларга етиб оламан, — деб уйига қайтибди. Келса, уйининг ичида дутор, танбур ва чилдирманинг овози авжида. Дарвозани итарса ичидан қулфлоқ. Савдогар девордан секин ошиб, ҳовлисига тушибди. Деразадан ичкарига қараса, олтита ҳайбатли барзанги қалин кўрпа-тўшаклар устида дутор, танбур чертиб ўтирибди. Хотини бўлса ўртада уларга қараб турли-туман муқомлар қилиб ўйин тушмоқда. Савдогар буни кўриб ҳанг-манг бўлиб қолибди. «Бунинг гапини қара-ю, қилаётган ишини қара», деб орқасига қайтибди. Савдогар карвонга етиб олиб, бор мол-дунёсини хизматкорларига бўлиб берибди-да, ўзи бошини олиб бошқа юртларга кетибди. Савдогар бир мамлакатга бориб яшай бошлабди. Бир куни савдогар кўчада кетаётса, малла салла ўраган, малла чопон кийган бир чол қўш ҳайдаётган эмиш. У ҳайдаётган ернинг у бошига бориб ҳам ҳўкизининг тўрт оёғини ювармиш, бу бошига келганда ҳам ҳўкизининг тўрт оёғини ювармиш. Савдогар чолнинг олдига келиб: — Саломалайкум, ҳорманг, бобо, — дебди. — Ваалайкум ассалом, бор бўлинг, бўтам, — дебди бобо. — Нима учун у ёққа бориб ҳам ҳўкизингизнинг оёгини ювасиз, бу ёққа келиб ҳам ювасиз, — дебди савдогар. Чол подшонинг энг ишонган тақводор эшони экан. — Э, сиз сўраманг, мен айтмай, — дебди у.— Еримнинг ана ёғи вақф. Вақфнинг тупроғи еримга қўшилиб қолади, деб у ёққа борганимда ҳўкизимизнинг оёғини юваман. Еримнинг мана бу ёғи сағирнииг мулки. Сағирнинг тупроғи еримга қўшилиб қолади, деб бу ёққа келганимда ҳўкизимнинг оёғини юваман. Савдогар ичида: «Сен ҳам қип-қизил ўғри, худди менинг хотинимнинг хилидан экансан», дебди-да, йўлида давом этибди. Кўчада кетаётган экан, иккита жарчи қичқириб юрганининг устидан чиқиб қолибди. — Одамлару одамлар, боғда битган бодомлар, эшитмадим деманглар, подшоҳимизнинг тўрт хум тилласи йўқолди, ким топса бир хуми суюнчига берилади. Савдогар ўйлабди: «Тиллани шу чол ўғирлаган бўлса керак». Савдогар уч-тўрт кун юрибди. Ҳеч қаердан тилланинг дараги чиқмабди. Бошқалар ҳам тиллани тополмабди. Подшонинг жарчиси эса жар чақиргани чақирган. Савдогар подшонинг олдига боришга ва ўзининг гумон қилган кишисини айтишга қарор қилибди. У саройга бориб, қоровуллардан рухсат олиб, подшонинг олдига кириб салом бергач, бундай дебди: — Тақсири олам, тилла йўқотдиларми? — Ҳа, хазинадан тўрт хум тиллам йўқолди, — дебди подшо. — Шу йўқолган тиллани мен топиб берайми? Бу сўздан подшонинг жаҳли чиқибди. — Сен ўзинг кимсан, — дебди у, — сендақа тилла топарларни кўпини кўрдим. Бор, йўқол, кўзимга кўринма! Савдогар подшога қараб шундай дебди: — Мен фалон мамлакатдан келган савдогар бўламан. Мен албатта тиллангизни топиб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling