Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
87 мўрининг ёнида уй ичига қулоқ солиб ўтирибди. Хўжамуроднинг бу ишини бу гал ҳам ҳеч ким пайқамабди. Бир пайт эшикнинг секин-секин тақиллагани эшитилибди. Энаси бориб эшикни очибди. Ичкарига яна ҳалиги уч одам кириб келибди. Энаси уларни иззат-икром билан кутиб олиб, тўрга солинган қалин кўрпа-тўшак ўриндиққа ўтқазибди. Чой қайнатиб, дастурхон ёзибди. Дастурхон устида турли нозу неъматлар, ширин-шакар мевалар бор эмиш. «Ҳа, лаънати, — дебди Хўжамурод, — биз ота-бола йил ўн икки ой бундай ширинликларни кўрмаймиз. Қани, бу ёғини кузатай-чи, нима бўлар экан». Энаси ўйнашларининг бирини тиззасида ўтириб, эркаланиб, ййғламсираб: — Кеча, ошни қилиб тувалоқни устига босиб, пўчоқни белги қилиб, адашиб Хўжамуродларнинг олдига бориб қолибман. Сизлар ҳам ўша ерда экансизлар. Хўжамурод ер ютгурдан айттирсам, нимага келмадинглар. Сизларга тайёрлаган паловимни, ажалингдан беш кун аввал ўлгур чол билан унинг етимча ўғли мазза қилиб еди қўйди, — дебди. — Э, нимасини айтасан, — дебди улардан бири, — Хўжамуродинг олдимизга келиб, «юринг, ошга!» демади-да. Бизни қўрқитиб: «Сенлар менинг энамга ўйнаш экансизлар. Отам буни пайқаб қолибди. Шунинг учун ҳам эрталабдан бери сизларни қидириб юрибди, башарти отам сизлар томон юриб қолса, қочиб қолинглар, бўлмаса учаланг ҳам ўласан», деди. Хўжамуроднинг энаси: «Вой шўрим, Хўжамурод пайқаб қолибди-да, сизлар ташлаган қовун пўчоқни ўша териб олиб, ўзи томонга ташлаб кетган экан-да. Шу Хўжамурод етимчани ўлдириб бўлармикин. Худо шунга ҳам ўлимни юборармикин», дебди. — Қибла томондаги Лагалага ота мозорида бир гумбаз бор. Шу гумбазнинг ичига кириб, «Лагалага ота!» деб уч марта чақирса, «Лаббай!» деган овоз келар эмиш. «Фалончи қачон ўлади» деб сўраса, «фалон куни, фалон сабаб билан ўлади», деб айтиб берармиш. Ўша ерга бориб, Хўжамуроднинг қачон ўлишини билиб келса бўлар! — дейишибди ўйнашлари. Энаси ўйнашлари билан кайфу сафони тугаллагандаи кейин, учта ўймани қилиб олиб, Лагалага ота мозори қайдасан, деб жўнаб қолибди. Бу гапларни эшитиб турган Хўжамурод томдан сакраб тушибди-да, энасидан олдин Лагалага ота гумбазининг орқасига бориб кичик бир тешикчадан гумбазнинг ичига қараб ўтираверибди. Бир вақт энаси келиб, ўзини гумбазнинг ичига урибди. У «Лагалага ота, Лагалага ота, ҳо, Лагалага ота», деб уч марта чақирибди. Аёл учинчи бор чақирганида гумбаз томидан «Ҳооо...» деган овоз келибди. Шунда аёл: — Менинг бир Хўжамурод деган етимчам бор. Шунга ҳам ўлим борми? — деб бақирибди. Хўжамурод: — Ҳа, унга ҳам ўлим бор! —дебди. — Нима қилсам ўлади? — дебди аёл. — Учта семиз дўнон қора қўйни бир кунда сўйиб, ёғини эритиб, хумга қуйиб, гўштини тузлаб, зира-кашничлаб, дорга осиб, ҳар куни бир мартаба палов, бир марта шўрва қилиб, Хўжамуродга едириб, парвариш қиласан. Бу ёғ-гўштдан бошқа киши емаслиги керак, агар еб қўйса ўша заҳоти ўлади. Ёғдан бир ошлик қолганда Хўжамуродингни кўзи оғриб ўлади. Хўжамуроднинг энаси: — Овозингиздан ўргилай, Лагалага ота, — деб гумбаздан чиқиб кетибди. Йўлда пойлаб турган уч ўйнашига Лагалага отанинг айтганларини бирма-бир гапириб берибди. Улар ҳам суюнишиб: «Номингиздан айланай, Лагалага ота», дейишибди. Ҳалиги ўннашларнинт ҳар бири биттадан учта катта, семиз қўчқор олишиб, аёлнинг уйига келишибди. Қўйни сўйиб, ёғини хумга, гўштини тузлаб, кашнич-зиралар сепиб, дорга осиб қўйишибди. Энаси ҳар куни Хўжамуродга ёғлиқ палов, шўрва қилиб бераверибди. Ҳаддан зиёд меҳрибонлик қилибди. Қўйнинг ёғи билан гўштидан бошқа ҳеч кимга бермабди. Ахир, Лагалага отанинг: «Бу қўйнинг гўштидан кимда-ким еса ўша заҳоти ўлади», дегани ёдида экан-да. Хотиннинг эри ҳам ҳайрон. Нима бўлаётганлигини, хотинининг ўғлига бунчалик |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling