Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

Хўжамурод 
Бор экан, йўқ экан, оч экан, тўқ экан, бўри бакавул экан, тулки ясовул экан, қарға қақимчи 
экан, чумчуқ чақимчи экан, ғоз карнайчи экан, ўрдак сурнайчи экан, товуқ қақ этди, билмадим 
қаққа кетди. 
Ўтган замонда бир чолу бир кампир бўлган экан. Чолу кампир оз эмас, жуда кўп — роппа-
роса ўн беш фарзанд кўришибди. Улар ўлиб-ўлиб, биттагина фарзанди қолибди. Чол-кампир 
ўйлаб-ўйлаб, боланинг отини Хўжамурод қўйишибди. Бола кўп қийинчиликларда оч қолиб, тўқ 
қолиб, ўн етти ёшга борибди. Не-не умидлар билан ўстирган энаси ҳам ўлиб кетибди. Отаси ёш, 
чиройли бир қизга уйланибди. Тирикчиликдан жуда ҳам қийналишгач, ота-бола иккаласи бир 
бойнинг зиғирини баҳолаб олишибди. Кунлардан бир куни зиғир ғарқ пишганини кўрган ота-
бола уни ўришга чиқишибди. Зиғир ўримининг учинчи куни бир ўқ теккан тувалоқ осмонда 
учиб келиб, тўппа-тўғри Хўжамуроднинг олдига думалаб тушибди. 
Хўжамурод дарров тувалоқнинг калласини узиб ташлаб, зиғир дастасининг тагига беркитиб 
қўйибди. Ўзи ҳеч нарсани кўрмагандек бўлиб, ўришни давом эттира берибди. Бир вақт узоқдан 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
85
осмонга чанг кўтарилибди. Ота-бола бундоқ қўлларини пешоналарига қўйиб тиклаб қарашса, 
бир мерган от чоптириб, булар томон келаётган эмиш. Мерган Хўжамуроднинг олдига келиб, 
«ҳорманглар!» дебди. 
Хўжамурод: 
— Ҳа, ўзимоқ турибман, — дебди. Мерган: 
— Ҳой бола, шу томонга яраланган бир тувалоқ учиб келдими? — дебди. 
Хўжамурод: 
— Ҳа, зиғирни икки чоракка баҳолаб олганмиз. Шу арзонми, қимматми? — дебди. 
Мерган тутақиб: 
— Зиғирни сўрамадим, бир тувалоқ ўтдими, деб сўраяпман, — дебди. 
— Отам чарчаб қолди, ўзим ўряпман, — деб жавоб берибди Хўжамурод. 
Мерган бир сўкиниб, отини чоптирганича кета берибди. 
Кечқурун Хўжамурод ҳалиги тувалоқни қўйган жойидан олиб, кўтариб онасининг олдига 
келибди. Хўжамурод энасига қараб айтибди: 
— Мана бу тувалоқни қайноқ сувда ивитиб, патини юлиб, ош қилиб, устига босиб беринг. 
Хўжамуроднинг иккинчи энасининг учта ўйнаши бор эди. Энаси ўйлаб туриб: «Тувалоқни 
худо олгур Хўжамуродга пишириб бергунча, уни алдаб, ўйнашларимга тайёрлайдиган 
ошимнинг устига босганим яхши эмасми», деб тувалоқни яхшилаб пишириб, беркитиб 
қўйибди. Кейин: «Пишт, ҳай пишт, ер ютгур, пишт», деганича қичқириб, қарғаб томнинг 
орқасига югуриб қолибди. Хўжамурод чопиб келиб: 
— Ҳа, эна, нима бўлди? — деб сўрабди. 
— Тувалоқни пишириб қўйсам мушук ўлгур опқочиб кетди, ҳар қанча қилсам ҳам унга ета 
олмай қолдим. Ҳаром-ўлгур, қўшнининг ола мушуги жуда ярамас чиқди, — деб жавоб берибди 
энаси. 
Энасининг тувалоқни беркитиб қўйиб, ҳийла-найранг қилаётганлигини Хўжамурод 
пайқаган экан: 
— Ҳа, майли, эна, тувалоқ кимга буюрган бўлса, ўша ейди-да. Мушукка насиб қилган экан, 
у ея қолсин! —дгб енасини тинчлантирган бўлибди. 
Ота-бола жуда чарчаганлигидан, ўша куни ҳар кунгидан кўра эртароқ ётишибди. Азон 
палласида туришиб, чала-чулпа чой ичишиб яна зиғир ўроғига жўнашибди. Бнр оз юришгач, 
Хўжамурод отасига: 
— Ота, мени ичим оғриб қолди. Сиз кета беринг, бир оздан кейин етиб оламан, — деб 
орқасига қайтибди. 
Уйга келиб, томнинг устига чиқиб олибди. Буни ҳеч ким пайқамабди. Хўжамурод томнинг 
тепасида мўридан уйнинг ичини кузатиб, пойлаб ёта берибди. Бир вақт энасининг уч ўйнаши 
ҳайбат билан кириб келибди. Энаси уларни икки букилиб, хурсандчилик билан кутиб олибди. 
Кайф-сафо, маишат бошланиб кетибди. Базм авжига чиққанда аёл ўйнашларига қараб: 
— Шошманглар, азизларим! Ҳалиги дарбадар Хўжамурод бир тувалоқ уриб келган экан. 
Эна, пишириб, ошга босинг, деган эди, мен уни алдаб бекитиб қўйдим. Ҳозир ош қилиб 
тувалоқни ош устига босиб олиб келаман, — дебди. 
Шунда ўйнашлари: 
— Йўқ, бизнинг вақтимиз йўқ. Зангдаги зиғирларни ўргани кетаётибмиз, — дейишибди. 
Хотин хиралик қилиб: 
— Борадиган жойларингни айтинглар. Мен ошни пишириб, ўша ерга олиб бораман, — 
дебди. 
— Биз дўконга чиқиб учта қовун олиб, қовунни сўйиб карч қилиб еб, пўчоғини ташлаб кета 
берамиз. Сен ўша пўчоққа қараб бизни қаерда эканлигимизни топиб оласан, — дебди 
ўйнашларидан бири. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling