Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
83
— Сен қандай қилиб бунча пулни топиб келаётибсан, ахир пулинг тугаб қолган эди-ку? —
дебди, йигит: 
— Мени бир хотин яхши кўриб қолди, ҳар куни у мени меҳмон қилади-да, қайтишимда бир 
лаган тилла бериб, яиа шу маҳал кел, дейди, — дебди. Бой қизиқиб хотиннинг ранг-рўйини, 
ҳовли-жойини сўраган экан, савдогарвачча ҳаммасини, рўйирост айтиб берибди. Бой нима 
деярини билмай ҳайрон қолибди. 
Бой савдогарваччани «алдаб пулини олиб юрибман», деса, алданиб юрган экан. Бу гапни сир 
тутибди, савдогарнинг ўғли билан хотинини бир ерда тутиб ўлдиришга қасд килибди ва 
йигитга: 
— Яна қачон борасан севгилинг олдига? — деб сўрабди. 
— Шу бугун кечқурун бораман, — дебди у. Бой бу гапни ичига тугиб қўя берибди. 
Савдогарвачча хотин айтган маҳалида унинг ёнида ҳозир бўлибди. Бойнинг хотини уни 
ичкари киритиб, у билан роса ўйин-кулгилар қилиб ўтирганларида, эшик тақиллаб қолибди. 
Бойнинг хотини йигитни тўрда турган темир аржа
11
га солиб қўйибди-да, бориб эшикни очиб
эрини иззат-икром билан кутиб олибди. Бой хотинига билдирмай ҳамма ерни қараб чиқибди, 
лекин ҳеч ерда ййгитни кўрмай яна қайтиб кетибди. Эри кетганидан кейин бойнинг хотини 
йигитга бир лаган тилла бериб, яна эртага келишини айтиб, жўнатибди. 
Савдогарвачча бугун ҳам бир лаган тиллани олиб бориб бойга берибди ва: 
— Бугун бир худо асради, нақ қўлга тушай деб қолдим, — дебди. 
— Қандай қилиб қутулдинг? — дебди бой. 
Йигит ҳаммасини гапириб берибди. Бой ичидан зил кетиб йигитдан сўрабди: 
— Энди қачон борасан? 
— Яна ўша вақтда, — дебди йигит. 
У бойнинг хотини айтган маҳалда яна борибди. Бой ҳам унинг изи билан бораверибди. 
Хотин йигитни уйига киритиб, энди вақтихушлик қилмоқчи бўлиб турганида бой эшикни 
қоқибди. Хотин йигитни сув кадига солиб ҳовузга оқизиб қўйибди-да, эшикни очиб бойни 
кутиб олибди. Бой ҳамма ерни тинтиб чиқибди. Аржани ҳам очиб қарабдн. Бироқ, йигитни топа 
олмай хуноб бўлиб, яна базмга кетибди. Бой кетганидан кейин хотин йигитни ҳовуздан чиқариб 
олиб, кетар вақтида яна бир лаган тилла бериб жўнатибди. 
Савдогарвачча бу гал ҳам бир лаган тилла билан бойнинг олдига келиб бўлган воқеани 
сўзлаб берибди. Бой бўлса роса дарғазаб бўлиб, сув кадини қарамаганига мингда бир пушаймон 
бўлиб, гурунгни бузмасдан ўтираверибди. Охири чидай олмасдан: 
— Эртага яна борасанми? — деб сўрабди. 
— Ҳа, бораман, — дебди йигит. 
Савдогарнинг ўғли келишилган маҳалда яна борибди. Хотин уни роса иззат-икром билан 
кутиб олиб, кўигли тўйгунча ўйнашибди. Йигитни энди кузатай деб турганида эри эшикни 
қоқибди. Хотин йигитни осма саватга солиб, осиб қўйибди. 
Эрига эшик очиб, уни кутиб олибди, эри ҳам ҳамма жойларни тинтув қилиб, йигитни топа 
олмай хуноб бўлиб ўтираверибди. Иккиси ҳам сават осилган уйда аллавақтгача чурқ этмай 
ўтиришибди. Бир маҳалда сават узилиб кетиб уларнинг устига тушибди. Шу замоннёқ хотин: 
«Вой, бу на бало, болам тушадиган бўлди-ку», деб эрининг устига ўзини ташлаб, кўйлаги билан 
эрининг бошини бекитибди-да, йигитни қочириб юборибди. Лекин йигит бугун пулсиз кетибди. 
Эртаси куни бойнинг олдига йигит қуруқ борган экан, бой: 
— Ҳа, иним, нима гап? — дебди. 
— Эй, сўраманг, бир ўлимдан қолдим, — деб ҳамма воқеани айтибди. 
Бой осма саватни қарамаганига ва хотинининг ҳийласига ичи ёниб, ўз ёғига ўзи қоврилиб 
11
Аржа — сандиқ. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling