Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
80 берибди. Хирожини сўраб еб ётгин, деб бир катта шаҳарни ҳам унга ҳадя қилибди. Қизнинг воқеасини қурандоздан сўрабди. Қурандоз: — Ҳеч бир одамзод Машриққа бориб, бу қизни олиб келолмайди. Хумо деган бир қуш бор, у йилдан-бу йилга Машриқдан Мағрибга бир келади. Ўша Хумо қуш олиб келган. У Хумо қушнинг салқини кимга тушса, унинг авлод-аждоди подшо бўлади. Агарда кимда-ким ўша қушнинг товушини эшитса етти пушти қутли замон бўлиб ўтади, — дебди. Кенжа ўғил Бир чол бор экан. Унинг учта ўғли бор экан. Бир кун чол ўлибди. Чолдан болаларига учта нарса: кели, келисоп, нарвонча қолибди. Катта ўғли, келини, ўртанчаси келисопни, кичиги нарвончани олибди. Кичик ўғил нарвончани кўтариб етти кунлик йўлга тушибди. Бир жойга борса, бир бойнинг уйидан тутун чиқиб турган эмиш. Нарвончадаа туйнукка чиқиб қараса, бир хотин ҳадеб ҳар хил овқатларни пишириб, яшириб қўяётган эмиш. Бола ҳаммасини аниқ кўриб олибди. Пастга тушиб ўтирибди. Бир қанча вақтдан кейин бой келибди. Боланинг бир захчаси бор экан, бола бой келиши билан захчани туртибди. Захча «чағ» дебди. Бой: — У нима? — дебди. Бола: — Бу менинг фолбиним, — дебди. Бой: — Қани, бир фол очириб юбор, — дебди. Бола зағчани бир урган экан захча «чағ» дебди. Бой: — Нима деяпти? — дебди. Бола: — Бир товоқ палов турибди. Шуни олиб чиқсинлар, деяпти, — дебди. Бой уйга кириб хотинига: — Бир товоқ паловинг бор экан. Шуни бер, — дебди. Хотини берибди. Уни олиб чиқиб бола билан иккови ейишибди. Бой «тағин очир», дебди. Бола зағчани бир урса зағча «чағ» дебди. Бой: — Нима деяпти? — дебди. Бола: — Уйда бир товоқ хасип турибди. Шуни олиб чиқсин деяпти, — дебди. Бой уйга кириб хотинига: — Хотин, товоқда хасип бор экан, шуни бер, — дебди. Хотини ҳайрон бўлиб: — Ким айтди сизга? — дебди. — Эй, хотин, қўявер. Бир фолбин бор экан. Ўшанга фол очираётибман, — дебди. Бой хасипни олиб чиқиб бола билан ебди. Бой: — Тағин очир, ўғлим, — дебди. Бола, тағин очирибди. Бой. — Нима деяпти? — дебди. Бола: — Уйда бир товоқ чучвара бор, ўшани олиб чиқинглар! деяпти, — дебди. Яна бой кириб хотинига: — Чучваранг бор экан, ўшани бер, — дебди. Хотини тағин берибди. Уни ҳам олиб чиқиб ейишибдн. Бой: «Тағин очир, ўғлим!» дебди. Бола: — Эй, ота, қўйинг энди, алжираб кетади, — дебди. Бой: — Очир, очир, ўғлим! —дебди. Бола яна очирибди: — Уйда бир товоқ сомса бор, ўшани олиб чиқ, деяпти, — дебди. Бой тағин хотини олдига кириб: «Сомсани олиб чиқ», дебди. Хотини олиб чиқибди. Сомсани ҳам иккалалари ейишибди. Тағин бой: — Яна очир, ўғлим! —дебди. Бола: — Йўқ, ота, энди очирсам алжираб кетади, — дебдн. Шу ўртада зағча «чағ» дебди. Бой: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling