Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
82
Осма сават 
Қадим замонда бир савдогарнинг эрка ўғли бор экан. Бола отаси ҳаёт вақтида уйдаги яхши-
яхши нарсаларни кўчага чиқариб, ўзининг дўстларига берар, уларни кунда зиёфат қилиб юрар 
экан. Қазо ажал ўқини отиб, савдогарни олиб кетибди. Ҳовлида савдогарнинг кўча кезар ўғли 
онаси билан қолибди. Лекин бу аҳмоқ бола кап-катта йигит бўлгунча савдогар отасидан қолган 
дунёни қирқ дўстига ва бир бойга едириб, охири на уйида, на қўлида бир чақаси қолмабди. 
Кунлардан бир кун онаси: 
— Болам, бир ишнинг бошини тут, уйдаги нарсаларни кул супургандай супуриб бўлдинг, 
отангдан қолган дунёларни палапартиш сарфлаб битирдинг. Энди кап-катта йигитсан, рўзғорга 
қараш, — дебди. 
— Эй, она, менинг қирқ жўрам бор, ҳар қайсисиникига бериб бир кундан меҳмон бўлсам, 
қирқ куним, икки кундан меҳмон бўлсам саксон куним ўтади, ишлаб нима қиламан? — дебди 
ўғли. 
— Майли, болам, бориб кўр-чи, қайси ошнанг яхши кутиб олар экан, — дебди онаси. 
Эртаси куни савдогарвачча бир дўстининг уйига бориб меҳмон бўлмоқчи бўлган экан, унинг 
қўлида ҳеч нимаси йўқлигини билган дўсти уйига келиб хотинига: «Агар мени сўраб фалон 
киши келса, уйда йўқ, ўзи келганда келарсиз, деб айт», дебди. 
Бир маҳал савдогарвачча келиб эшикни қоққан экан, дўстининг хотини эшикни очиб: 
— Уйда йўқлар, ўзлари келганларида келарсиз, — деб, эшикни қаттиқ ёпиб кириб кетибди. 
Савдогарвачча эса тилини тишлаб қолаверибди. Юриб-юриб яна бир дўстиникига борса, бундан 
ҳам баттар аҳволга дуч келибди. Хуллас, бирма-бир қирқ дўстининг уйига борган экан, ҳеч 
қайсиси уни бу ёққа кел демабди. Савдогарнинг ўғли оч, тинкаси қуриб уйига қайтибди. Онаси 
ўғлининг аҳволига ачиниб, отасидан қолган-қутган пулларини йиғиб берибди-да: 
— Болам, энди бор-йўқ пулимни бердим. Бошқа ҳеч нарсам йўқ, ақл билан сарфла, беҳуда 
юрма, — дебди. 
Бола севиниб, пулни чўнтагига солиб, яна кўчага чиқиб, қирқ жўрасини топиб зиёфат 
қилибди. Қолган-қутган пулини ҳам йигитларнинг бошлиғи — бой алдаб-сулдаб олибди. 
Шундай қилиб, савдогарнинг ўғли яна икки қўлини бурнига суқиб онасининг олдига борибди. 
Онасининг унга беришга сариқ чақаси ҳам қолмаган экан. 
Бой ҳар куни хотинига келиб аллақайси йигитни алдаб пулини олганини айтар экан. 
Бойнинг хотини бир куни савдогарнинг ўғлини уйига чақириб, бундай дебди: 
— Сен мени ўзингга хотин қилиб ол, мен сени бой қиламан. 
Бу гапни эшитиб савдогарваччанинг оғзи қулоғига етибди. 
— Бор энди кетавер, эртага шу маҳал яна кел, — деб бойнинг хотини бир лаган тилла бериб 
жўнатибди. 
Савдогарвачча тиллани олиб тўғри бойнинг олдига борибди-да: 
— Мана тилла, яна маишат қиламиз, — дебди. Йиғилишибди қирқ йигит, қурилибди катта 
базм, бўлибди ҳангома, жаранглабди гулкоса, ичилибди шароб, итлар кетибди кўписининг оғзи-
бурнини ялаб. 
Эртаси куни савдогарвачча яна бойнинг хотини олдида ҳозир бўлибди. У йигит билан 
ўйнабди, кулибди, вақтини хушлабди ва йигит кетиши олдида яна бир лаган тиллани бериб: 
— Эртага яна шу маҳал кел, — деб йигитни кузатиб қўйибди. 
«Ақлсиз бугунини, ақлли эртасини ўйлар», деган гап жуда ҳам тўғри экан. Савдогарвачча 
бир лаган тиллани кўтариб яна йигитларнинг жўрабошиси — бойнинг олдига борибди. Бугун 
ҳам кечагидек, қурилибди гурунг, бўлибди васваса, алжирабди оғиз, сўйилибди қўй семиз. 
Ҳаром пулнинг қадри йўқ экан, қирқ йигит савдогарвачча топиб кела ётган пулларни бебилиска 
сарфлашаверибди. Кунлардан бир куни бой савдогарваччага: 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling