Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
78 Қурандозлар севиниб: — Яхши бўларди, — дебдилар. Камбағал қурандоз қуръани очиб кўриб: — Унинг тақдири подшо қизидан экан. Подшонинг ўғлига Машриқдаги подшо қизининг тақдири тушган экан, — дебди. Қурандозлар маслаҳатлашиб: «Эртага эрталаб подшонинг олдига борамиз. Подшо: «Қани топиб келдиларингми?»—деса: «Топиб келдик, мана шу киши жавоб беради, деймиз», дейишибди. Камбағал қурандоз ҳам рози бўлиб: — Мени кўрсата беринглар, — дебди. Эртаси эрта билан подшонинг олдига боришибди. Салом-аликдан кейин подшо: — Қани топдиларингизми? — деб сўрабди. — Топдик, тақсир, мана шу одам жавоб беради, — дейишибди. Подшо камбағал қурандозга қараб: — Сиз жавоб берасизми? — деб сўрабди. Қурандоз: — Хўп, мен жавоб бераман, мендан сўранг! — дебди. Подшо: — Менинг биттаю битта ўғлим бор, шу балоғатга етди. Шунинг тақдири қаерда экан? Шуни билмай ҳайрон бўлиб турибмиз, — дебди. Камбағал қурандоз: — Сиз Мағрибдаги подшо экансиз. Сизнинг ўғлингизга Машриқдаги подшо қизининг тақдири тушган, — дебди. Подшонинг аччиғи келиб: — Битта одамнинг умри етиб борганда етмишга, саксонга, юзга борар экан. Машриқ билан Мағрибнинг ораси беш юз йиллик йўл бўлса, энди наинки, мен Мағрибнинг подшоси бўлсаму, менинг ўғлимга ўша Машриқ подшоси қизининг тақдири тушадими?! Сен буни хато гапирдинг! Жаллод! — дебди. Икки жаллод пайдо бўлибди. Подшо камбағал қурандозни кўрсатиб: — Буни олиб бориб ўлдир! — деб буюрибди. Подшонинг доно ўнг қўл вазири бор экан. У ўрнидан туриб: — Шу кишининг умрини бир соат тиладим, беш-олти оғиз гапирсин, — дебди. Подшо: — Майли, гапира қолсин, — дебди. Доно вазир камбағал қурандозга қараб: — Айтганингиз неча йилда мавжуд бўлади, — дебди. Қурандоз қуръага қараб: — Кечикса беш йил, бўлмаса тўрт йил, шу йиллар ўртасида мавжуд бўлади, — дебди. Вазир подшога қараб: — Буни зиндонга солайлик, тўрт йил, беш йил ҳеч нарса эмас, ўтиб кетади. Айтгани бўлмаса ўлдирайлик, — дебди. Камбағал қурандозни зиндонга солишибди. Энди у зиндонда тураверсин. Гапни бошқа ёқдан эшитинг. Подшонинг ўғли икки юз йигити билан овини овлаб, довини довлаб, томоша қилиб юрган экан. Кунлардан бир кун бир тоғнинг тагига бориб, ўша ерда ётиб қелишибди. Ҳамма ухлаб қолибди. Шахзоданинг уйқуси келмабди. Бир четроқда ўт қалаб, гулхай ёқиб ўтирибди, ярим кеча бўлибди, юқорига қараса, тоғнинг ичидан машъал сингари ёруғ чиқиб, тоғнинг дамонасига 9 уриб турган эмиш. Шаҳзода таажжубланиб, ўрнидан турибди, отига минибди, юқорига қараб йўл олибди. Бориб ёруғ чиқаётган тарафга қараса, жуда баланд тоғ экан. Ёруғлик тоғнинг пастида ҳам эмас, юқорисида ҳам эмас, қоқ ўртасида бир тандирнинг оғзидай тешикдан чиқиб турган экан. Ўша томонга бораверибди, қанча юрса ҳам ёруғлик чиқиб турган тешик ёнига етолмабди. Тонг отибди. Шаҳзода қайтиб аскарларини эргаштириб, кечаси ёруғлик чиққан ерга олиб борибди. Қарашса пастдан чиқишнинг иложи йўқ эмиш. Подшонинг ўғли аскарлардан: — Тоғнинг тепасига олиб чиқадиган йўлни биладиган одам борми? — деб сўрабди. Бир 9 Дамона — ўт чиқаётган мўри. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling