Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аҳмоқ подшо
www.ziyouz.com кутубхонаси
74 югура бошладилар. Мен азонгача чилдирма чалиб, айиқларни ўйнатиб чиқдим. Бир маҳалда эшик яна «ғийт» этиб очилиши билан айиқлар эшикдан чиқиб, қочиб кетишди. Мен «уҳ» деб бир нафас олдим. Эшикни очган киши бир бой экан. Ўн арава буғдой олиб келиб, тегирмонда тортмоқчи экан. Мен бойни бир қизиқ ҳолга солай, деб югуриб бориб бойнинг ёқасидан ушладим-да, бақира бошладим: — Мен айиқларни ўргатаётган эдим, нима учун менинг айиқларимни қочириб юбординг. Менга қанча зиён қилдинг. Мен хонга арз қиламан, — дедим. Бой қўрқиб кетди: — Бир арава буғдой бераман, — деди. Кўнмадим. Икки арава буғдой бермоқчи бўлди, кўнмадим. Ўн арава буғдой бермоқчи бўлди, хўп дедим. Ер олдим, уйландим, буғдойларни ерга сепдим, яхши деҳқон бўлдим. Аҳмоқ подшо Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир камбағал одам бор экан. Пешонасида биттагина уйи бўлиб, у ҳам қулаб тушган экан. Камбағал кўп машаққатлар билан қайтадан уй солибди. Томига бордон ёпиб, ярмини тупроқ билан бостиргандан кейин қолган ярмини ёпишга пул тополмай, устага жавоб бериб юборибди ва «қолганини кучим етганда ўзим ёпиб оларман», деб янги уйга кириб ўтираверибди. Бир ўғри бу камбағалнинг уйини кўриб: «Бу одам бойиб қолганга ўхшайди: янги иморат солибди, буни бир боплаш керак», деб томга чиқадиган жойни кундуз куни мўлжаллаб кетибди. Ўғри тун ярмига келиб, томга чиқибди, энди ҳовлига тушаман деб том устида кетаётганда томнинг оманатгина қилиб бордон билан ёпиб қўйилган жойи ўпирилиб кетибди. Шу пайтда камбағал уйда ётган экан, ўғри «тап» этиб унинг устига тушибди. Камбағал қўрқиб кетиб ўғрини ушлаёлмай қолибди. Ўғри бўлса камбағалнинг уйида ҳеч нарса йўқлигини кўриб, ғазабланиб чиқиб кетибди, эртасига эрта билан подшога арзга борибди. Подшо: — Кимсан? Нима арзинг бор? — деб сўрабди. Ўғри: — Шоҳим, мен катта ўғрилардан бўламан. Шу кеча бировникига ўғриликка бориб эдим, томини бордон билан омонат ёпиб қўйган экан, ўпирилиб кетди, мен уй ичпга йиқилиб тушдим, оёғим синишга сал қолди, — деган экан, подшо: — Ҳа, талабинг нима? — деб сўрабди. Ўғри: — Уй эгасига жазо берсангиз эди, — дебди. Подшо уй эгасини чақириб, ундан: — Шу кеча бу одам томингдан йиқилиб тушгани ростми? — деб сўраган экан, камбағал: — Рост, шоҳим, яхшики менинг устимга тушди, бўлмаса оёғи синарди, — дебди. Кейин подшо: — Рост бўлса сени дорга осиш керак, — деб камбағални ўлимга буюрибди. Бечора камбағал, нима қилишини билмай, йиғлаб подшога: — Э шоҳим, менинг нима гуноҳим бор. Томни уста шундай бўш ёпиб кетган, — деган экан, подшо: — Ундай бўлса, буни бўшатиб юбориб, дорга устани келтириб осинглар! —дебди. Ясовуллар устани олиб келишибди. Жаллод гуноҳсиз устани дорга осмоқчи бўлганда, уста: — Подшо, арзим бор, — дебди. Бу гапни жаллод подшога етказибди. Подшо устани чақиртириб: — Нима арзинг бор? — деб сўраган экан, уста: — Шоҳим, бу ишда менинг ҳеч айбим йўқ. Бордончи бордонни сийрак тўқиб қўйган экан, билмай ёпаверибман. Агар бордон пишиқ тўқилганда устига одам чиқса ҳам тешилмас эди, — дебди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling