Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
- Bu sahifa navigatsiya:
- Андижонликнинг ҳикояси
www.ziyouz.com кутубхонаси
72 чиқиб, икки-учта анор тополмади, — дебди. Бу гапни эшитиб Наврўз: — Тезда мени подшонинг ҳузурига олиб боринглар, — дебди. Саройбон Наврўзни етаклаб подшо саройига олиб борибди. Наврўз қўйнидаги икки анорни сиқиб, сувини бир идишга қуйибди-да, қизга ичирибди. Бирпасда подшонинг қизига қон кириб, юзига қизил югуриб кўзи очилиб, тили гапга кела бошлабди. Подшо жуда хурсанд бўлиб, Наврўзга бир туя олтин бериб юборибди. Наврўз савдогарлар билан яна йўлга тушибди. Юриб-юриб, охири уйига келиб, ҳовлисини таний-олмабди. Эски- туски томлари ўрнида ичкари-ташқари қасрлар эмиш. Кейин бир туп тутидан таниб, уйига кирибди. Уйда хотини бир йигитча билан ухлаб ётган эмиш. Мен кетгандан кейин хотиним ёш бир йигит билан турмуш қилган экан-да, деб ёнидан ханжарини суғурибди: — Ҳозир ҳар икковининг калласини танасидан жудо қиламан, — дебди. Кейин: «Аввал ярамас, бири икки бўлмаган бир қароқчи эдинг, энди ҳалол меҳнатинг билан бир оз одам бўлдинг, шайтонга ҳайф бериб, булардан гап сўра-чи, ўлдириш қочмас», деб ўзича фикр қилибди. Хотинини уйғотган экан, бола ҳам уйғониб кетиб, «дада!» деб бўйнига осила кетибди. Хотини гап бошлабди: — Сиз юборган туядаги олтинларга кўриб турган уйларингизни солдирдим. Ана у ердаги хизматкорлар, бу эса ўғлимиз, — дебди. Наврўз қароқчи хотинидан хурсанд бўлибди. Туясидаги тиллалардан маслаҳат берган донишманд ён қўшнисига ҳам бериб, тинч-фароғатда яшай бошлабди. Пул керак бўлиб, кўнгли ўғриликни қўмсаса савдога кетар эмиш. Савдода юриб, кўпни кўриб, яхши-ёмонни ажратиб, яна юртига қайтармиш. Андижонликнинг ҳикояси Мен ўзим андижонликман. Ёшим ўн еттига етганда отам: «Ёшинг етиб, белинг қотди, ўғлим, овқатингни ўзинг ўтказишга қодирсан», деб мени шу шаҳардаги бир бойга хизматга берди. Тақдирга тан бериб бойнинг эшигида эртадан-кечгача тинмай хизмат қила бошладим. Бир кун кечаси уйғониб қарасам, мен ётган болохона тутунга тўлиб кетибди. «Ёпирай, нима бўлди», деб танчага қарасам, атлас кўрпанинг бир учи танчага тушиб сасиб ётибди. Тура солиб ёниб ётган кўрпадаги оловни ўчирдим. «Оббо, энди бойга нима жавоб бераман», деб ўйлаб қолдим. Эрталаб туриб бойга бўлган воқеани айтган эдим, бой: «Ҳеч нима қилмайди, уч ойлик хизмат ҳақингдан кечасан», деб қўйди. Мен ҳам тупургимни қулт этиб ютиб қўйдим. Ўртадан бир қанча ойлар ўтди. Бир кун саҳарлаб мени уйғотди. «Нима керак бой ака!» деб чўчиб уйғониб ўрнимдан турган эдим, бой: — Ўғлим, бу кун мен тулки овига чиқмоқчиман. Сен ҳам мен билан борасан, — деди. «Хўп бўлади», дедим. Чойдан кейин отларга миндик. Мен ҳам қўлимга бир бургут олдим. Икки този итни олдимизга солиб, дала томонга қараб, отларни елдириб кетдик. Туш вақтида бир даштга бориб етган эдик, бой акамнинг ити бир тулкини қувлаб кетди. Бой ҳам итнинг кетидан қувлаб кетди. Даштда якка ўзим қолдим. Бир соатлардан кейин менинг итим ҳам бир тулкининг кетидан қувиб кетди. Мен ҳам отга бир камчи уриб, итимнинг кетидан кетдим. Бир қанча вақтдан кейин итим тулкини йўқотиб, қайтиб келди. Отни тўхтатиб, қўлимга қарасам, қўлимдаги бургут ўлиб ётибди. Нима бало бўлди, деб ўйлаб қарасам, бургутни қамчи деб, икки оёғидан ушлаб отга ура берибман, ов кишини маст қилиб қўяди-да! Шу маҳалда хўжайиним кўриниб қолди. Бўлган воқеани айтган эдим: «Ҳеч нима қилмайди, кейин ҳисоблашамиз», деб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling