Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
68 ота-онаси ўғлини кўриб жуда қувонибди. Ҳол-аҳвол сўрагандан кейин, кампир: — Болам, юкинг орқада келяптими? — деб сўрабди. Бола индамабди. Бир фурсат ётиб, дамини олгандан кейин ота-онасига: — Хафа бўлмасангизлар бир гап айтаман, — дебди. Улар - . — Майли, айт, болам, — дейишибди. Шунда бола ўз бошидан кечирган ҳамма ҳодисаларни айтиб берибди. Чол-кампир бир оз ранжибди. Орадан бир ҳафта ўтибди. Улар ўзларича маслаҳатни, бир жойга қўйиб, болага яна юз тилла берибдилар. Аммо бошқа нарсага сарф қилмагин, деб тайинлаб уни савдога жўнатибдилар. Бола чўл-биёбонлар, тоғ-тошлар ошиб, ахири бир шаҳарга етибди. Қараса, бир жойда одамлар тўпланишиб турган эмиш. Бола суриштирибди. Улардан бири: «Бу ер чолғу ўргатадиган жой, кимки юз тилла тўласа, бир йилда ажойиб созанда бўлиб чиқади», дебди. Бола ўйлаб туриб: «Ота-онам уришса уришар; илм ўргандим, энди буни ҳам ўрганиб қўяй», деб юз тилла тўлаб мактабга кирибди. Орадан бир йил ўтибди. Боланинг зеҳни ўткир экан, сал фурсатда устозидан ҳам ўзиб кетибди. Устози боланинг жуда уқувли бўлгани, аммо кетишга ҳеч пимаси қолмаганидан бир той билан йўлга керакли озиқ-овқат бериб, уни жўнатибди. Бола уч ҳафта деганда уйига етиб келибди. Бир йилдан бери кўз тутиб, зориқиб ўтирган ота-она ўғлини кўриб жуда севинишибди. Кампир боласидан ҳол-аҳвол сўраб бўлиб: — Болам, юкинг кейинда келяптими? — деб сўрабди. Бола нафасини ростлаб олгандан кейин, воқеани айтиб бсрибди. Буни эшитган чол билан кампир хафа бўлишибди, болани қаттиқ койишибди. Ўн кундан кейин чол билан кампир иккиси маслаҳат қилишибди. Отаси ўғлини чақириб: — Болам, бисотимизда атиги уч юз тилла бор эди, икки юз тиллани сарф қилиб келдинг, энди бор-йўғи юз тиллагина пулимиз қолди, шуни эҳтиёт қилиб, ҳар нарсага сарф қилмасдан, арзон моллардан олиб кел, жон болам! — деб яна савдога жўнатибди. Бола ота-онаси билан хайрлашиб, номаълум шаҳарга жўнаб кетибди. Юра-юра бир жойга етибди. Тойи ҳуркиб кетиб, одамлар тўпланиб турган жойга бориб тўхтабди. Бола одамлардан: «Нега тўпланиб турибсизлар?» деб сўраса, улардан бири: «Бу ерда шахмат ўйини ўргатилади. Кимки юз тилла тўласа, шахмат ўрганади», дебди. Маматбой ўйлаб туриб: «Юз тилла бериб илм ўргандим, юз тилла бериб чолғувчи бўлдим, энди яна юз тилладан қочиб буни ўрганмай қолайми? Кел, таваккал, буни ҳам ўрганиб олай», деб аҳд қилибди ва қўлидаги юз тиллани тўлаб, шахмат ўйнашга киришибди. Бир йилда шахмат ўйинини жуда яхши ўрганиб, кейин юртига қайтибди. Кўп йўл юриб, уйига етибди. Ота-онаси боласяни соғиниб кўз тутиб ўтирган экан, у билан кўришиб бўлиб: — Болам, юкинг қани, орқада келяптими? — деб эшикка чиқиб қараса, яна ҳеч нима йўқ эмиш. Яна ҳайрон бўлишибди. Бола бу сафар шахмат ўйинини ўрганганини айтиб берибди. Чол билан кампир илгаригидан ҳам баттарроқ хафа бўлишибди. Ночорликдан Маматни бир бойга хизматкор қилиб беришибди. Маматбой жудаям серғайрат, чаққон бола экан, уч кун ўтмасданоқ, бойнинг хизматкорлари орасида танилиб қолибди. Бой ҳам унинг чаққон, ишбилармонлигига қойил қолибди. Кунлардан бир куни бой узоқ бир шаҳардан бир неча минг йилқи ва қўйларни олиб келаётган экан, дашт-биёбонларда бир қанча кўп юришгандан кейин йилқи-қўйлари чўллаб қолибди. Қидириб-қидириб бир қудуқ топишибди. Қудуқ жуда эски экан. Бой «Ким тушади?» деб сўраса, хизматкорлари чурқ этмабди. Ахири Маматбой: «Бу ишни мен бажараман», деб белига арқон боғлаб, қудуққа туша бошлабди. Қудуқ жуда чуқур экан, тушиб кетаверибди. Ахири оёғи қудуқ тагига тегибди. Қараса, қудуқ таги кенг, ҳамма ер қоронғи, зулмат, куп-қуруқ, сув деган нарса йўқ эмиш. Белидан арқонни ечиб, нарироққа бориб қараса, битта хум |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling