Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
70
— Ўзингиз айтибсиз-ку! — деб хатни кўрсатган экан, бой: 
— Бу мен ёзган хат эмас, оббо қурғур-эй, мендан ҳам уста экан, — деб қойил қолибди. 
Лекин Маматбойни йўқ қилишни кеча-ю кундуз ўйлаб юраверибди. 
Кунларнинг бирида йигитнинг эсига ота-онаси тушиб: «Хотиним билан бир бориб келай», 
деб бойдан ижозат сўрабди. Юриб-юриб бир катта шаҳарга келибдилар. Маматбой ўша шаҳар 
подшосининг саройи ёнидан ўта туриб, дарвозага кўзи тушибди, дарвоза тепасига осилган бир 
неча одамни кўрибди. Суриштирса, подшонинг бир гўзал қизи бор экан. У шахматга жуда уста 
экан. «Кимки ўйинда мени ютиб чиқса, ўшанга тегаман», деб шарт қўйган экан. Ҳалигилар 
шахмат ўйинида ютқазган кишиларнинг таналари экан. 
Маматбой ўйлаб туриб: «Икки ҳунарим мени икки марта ўлимдан олиб қолди, учинчиси ҳам 
бекор кетмас. Кел, таваккал, шу ўйинни ҳам ўйнаб кўрай», деб, шоҳ қизи ёнига борибди. Қиз 
уни менсимагандек бўлиб қабул қилибди. 
Ўйин бошланибди. Қиз ҳам, йигит ҳам бир-биридан сира қолишмабди. Уч кун деганда қиз 
ютқазибди. Қиз билан отаси Маматбойнинг шахматга усталигига қойил қолишибди. Подшо 
йигитга қизини бермоқчи бўлган экан, йигит унамабди. Ота-онасини шаҳарга олдириб келиб, 
камбағал, бева-бечора, етим-есирларга мурувват қилиб турибди. 
Маматбойнинг қайнатаси кунлардан бир кун Маматбойга арзга келибди. Лекин куёвини 
танимабди. Куёв қайнатасининг арзини обдан эшитиб бўлиб, кейин бойнинг бутун қилган 
ишларини ўзига айтиб берибди. Бой жуда ёмон аҳволга тушиб, йигитнинг оёғига йиқилиб, ўз 
қилмишларига тавба қилибди. 
Шундай қилиб Маматбой мурод-мақсадига етибди. 
Наврўз қароқчи 
Бир бор экан, бир йўқ экан. Наврўз қароқчи деган бир ўғри бор экан. Наврўз қароқчи 
ўғриликка шундай берилиб кетган эканки, агар бирор кеча, бирон бир нарсани ўғирлай олмай 
қолса қўшнисининг косовини уғирлаб чиқар экан. Қанчалик ўғрилик қилмасин, барибир қорни 
нонга тўймас экан, чанқови чойга қонмас экан. Унинг бир ўқимишли мулла қўшниси бўлиб, ҳар 
куни егани палов, кийгани атласу кимхоб экан. Кунлардан бир куни: 
— Мен шунчалик ўғрилик қиламану ҳамма вақт бир қошиқ ёвғонга зорман. Қўшним бўлса 
ҳар куни палов ейди. Энди шу домлани ўлдирмасам бўлмайди, — деб Наврўз қароқчи 
қўшнисиникига чиқибди. Уйга кирса, қўшниси қозондан паловни сузаётган экан. 
— Э, келинг қўшни, — дебди мулла, — қани, тўрга марҳамат.— Наврўз тўрга ўтибди. Ошнй 
биргалашиб ёйишибди. Сўнг Наврўз қўшнисига: 
— Мен шунча ўғрилик қиламану, аммо сиздай ҳар куни палов ея олмайман. Сизнинг 
топишингиз оз бўлса ҳам ҳар кеча қозонда ошингиз қайнайди. Уст-бошингиз бут. Шунинг 
сабабини айтиб берсангиз, — дебди. 
Шунда мулла: 
— Уйингизга бориб хотинингизга айтинг, бир тандир кулча ёпиб берсин. Сиз кулчаларни 
бир халтачага солиб то оёғингиз етган жойгача «ҳалол нон», деб еб бораверинг. Кулча тугагач 
йўлни давом эттирманг, — деб маслаҳат берибди. 
Наврўз қароқчи мулланинг айтганларини қилиб, бир тандир кулча ёптирибди. Уларни 
хуржунга солиб, хотини билан хайр-маъзур қилиб йўлга чиқибди. «Ҳалол ноним», деб 
кулчалардан битта-битта олиб еб, йўл юрибди, йўл юрса ҳам мўл юрибди. Охири бир ерга 
бориб, хуржунини елкасидан олиб қараса, кулчаси тугаб қолган эмиш. «Энди нима қилар 
эканман», деб ҳайрон бўлиб турган экан, бир чол келиб: 
— Болам, менинг еримни ишлаб беролмайсизми, ҳақини икки баравар бераман, — дебди. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling