Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
71
— Хўп, ишласам ишлай қолай, — дебди Наврўз қароқчи. 
Кейин чолнинг ерида бир йил ишлаб берибди, чол ҳосилни кўтариб олгач, Наврўзнинг 
қўлига бир нечта танга бериб яна бир йил қолиб ишласанг мана уй, мана жой, бордию йўқ, 
ишламайман, кетаман десанг ҳам ихтиёр ўзингда, — дебди. 
Наврўз қароқчи: 
— Мен бозорни бир айланиб келай, ундан кейин сизникида қолар ёки қолмаслигимни 
айтаман, — дебди-да, бозорга борибди. 
Бозорни томоша қилиб юрган экан, ўз шаҳаридан келган карвонларни кўриб қолибди. 
Уларни кўриб ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетибди, савдогарлар бўлса Наврўзни кўриб: «Ие, 
Наврўз қароқчи ҳам шу ерда экан-ку, энди бутун моллардан айрилдик», деб хавотирланиб
қўрққанларидан безгак тутган кишидай титраб-қақшар эмишлар. Наврўз қароқчи 
савдогарларнинг олдига бориб: 
— Э ҳамшаҳарлар, қўрқманглар, мен молларингга тегмайман, қароқчилигимни ташлаб, бир 
бобонинг ерида йил бўйи деҳқончилик қилиб, оз-моз пул орттирдим, шунга бирон нарса олиб 
берсам, ўғлимга элтиб берсанглар, — дебди. Олдинига Наврўзнинг гапига «бу ёлғон айтяпти», 
деб савдогарлар ишонишмабди. Наврўз ялиниб-ёлворавергач, олиб берган нарсасини ўғлига 
элтиб беришга рози бўлишибди. Наврўз қароқчи нима олишини билмай бозорни роса 
ахтарибди. Кейин, ўғлим мушукни яхши кўрар эди деб бир йил ишлаб топган тангасига битта 
мушук боласини олиб, савдогарларга, «мана шуни ўғлимга, отангдан совға, деб топширинглар», 
деб тайинлабди. 
Савдогарлар мушукни олиб, йўлга тушибдилар. Юриб-юриб, тунаш учун бир шаҳарда 
қўнибдилар. Бу пайт шаҳар аҳолиси жуда нотинч экан. Шаҳарда сичқон шунчалик кўпайиб 
кетган эканки, ҳатто кишилар ўтириб овқат ея олмас экан. Дастурхонларнинг устини ҳам 
сичқон босиб кетар экан. Бу шаҳарнинг аҳолиси сичқонларга қарши курашишни билмас, 
мушукни эса кўрган эмас эканлар. Савдогарлар олиб келган мушук бир нафасда саройдаги 
сичқонларни тутиб еб қўйибди. Бу воқеани кўрган кишилардан бири подшога хабар берибди. 
Шунда подшо: 
— Ўша савдогарларни саройга келтиринглар, — деб буйруқ қилибди. Бир дақиқа ўтар-
ўтмасдан савдогарлар ҳалиги мушук билан подшо саройига келтирилибди. Мушук бир нафасда 
саройдаги сичқонларни ҳам еб битказибди. Буни кўриб подшо: 
— Бу сичқонер махлуқларингни бир туя олтинга алмаштиринглар, бизнинг шаҳаримиз учун 
жуда керакли экан, — деб илтимос қилибди. 
Савдогарлар олдинига нима қилишини билмай бошлари қотиб ҳайрон бўлишибди. Рози 
бўлгани Наврўздан қўрқишибди. Савдогарлар ўйлаб-ўйлаб туриб, кейин «Наврўз учун ҳам 
битта мушукдан бир туя олтин афзал-да», деб, «майли, алмаштирсак алмаштира қолайлик», 
дейишибди. Подшо хурсанд бўлиб, бир туя тиллани бериб, мушукни олиб қолибди. 
Савдогарлар туядаги олтинни олиб, Наврўзнинг хотинига келтириб беришибди. Хотин 
олтинни олиб, жуда бойиб кетиб, данғиллама ички-ташқи бинолар қурдирибди. 
Хотинни бойишда, иморатлар солдиришда қўйинглар, икки оғиз гапни Наврўз қароқчидан 
эшитинг: 
Наврўз қароқчи яна бир йил мардикор ишлаб, топган тангасига чолдан икки дона анор 
олибди. Анорни олиб уша бозорда юрган экан. Мушук бериб юборган савдогарларни кўриб 
қолибди. Анорни қўлига олиб, савдогарлар билан биргалашиб ўз шаҳарига жўнабди. Йўл 
юришибди, пўл юришса ҳам мўл юришибди, охири бир шаҳарга етиб боришибди. Тунаш учун 
бир карвон саройга тушишибди. Саройбондан: 
— Шаҳарда нима гаплар? — деб сўрашган экан, у: 
— Э, нимасини айтасизлар, подшоҳимизнинг якка-ю ягона қизи ўлим тўшагида ётпбди. 
Анор деган меванинг суви даво эмиш, уни ичса тузалар эмиш. Подшо бутун дунёни айланиб 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling