Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳунарли йигит
www.ziyouz.com кутубхонаси
67 — Сен қандай одамсан? Тағин минорадан ташлаш керак дейсан. Сенда инсоф борми? Лекин биз подшога бориб айтамиз: «Сиз минорадан ташлашга буюрган хотин, воҳақ жазо берилгани учун минорадан азоб чекмай, соғ-саломат тушди, ўлмади», деймиз. Подшо «яна минорадан ташланглар» деса, ташлаймиз, бўлмаса, йўқ, — деб хотиннинг тарафини олишибди. Қосим жаллод минора тагида қолибди, беш-олти одам подшонинг олдига бориб, бўлган воқеани бирма-бир баён қилишибди. Подшо уларга: — Ундай бўлса, хотинни минорадан яна ташланглар! — дебди. Бир вазир туриб: — Сиз бир марта ҳукм чиқаргансиз. Хотин ҳақ бўлгани учун минорадан тушиб ўлмабди. Энди уни озод қилиб, боласини қўлига бериб жўнатиш керак. Қосим жаллодни эса, бегуноҳ бир одамга туҳмат қилгани учун жазога тортиш керак, — дебди. Подшога бу гап маъқул тушибди. — Боринглар, хотинни озод қилиб, чолдан боласини олиб қўлига бериб, яна унга ўн танга ҳам бериб, уйига элтиб қўйинглар. Қосим жаллод, Абдулла чаққон ва тўртта гувоҳини бу ерга олиб келмасдан, шаҳардан чиқариб ҳайдаб юборинглар, —деб фармон берибди. Бу одамлар минора тагига бориб, хотинни қопдан чиқариб, чолдан болани олиб, қўлига тутқазиб, ўн танга бериб жўнатишибди. Қосим жаллод ва гувоҳларни эса бошқа томонга ҳайдаб юборишибди. Хотин уйига келиб уч ой тургандан кейин эри келибди. Ҳол-аҳвол сўрашиб: — Мен ҳаяллаб қолдим. Хафа бўлмай юрдингми? — дебди. Хотини у кетгандан кейин бошидан кечирган саргузаштларини айтиб берибди. Эри: — Шунчалик маломатга қолибсан, жонинг саломат қолибди. Энди хафа бўлмай икковимиз яхши яшайлик, — дебди. Ҳунарли йигит Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир шаҳарда бир чол билан кампир бор экан. Уларнинг Маматбой деган битта-ю битта ўғли бор экан. Кампирнинг ота мерос бир ҳовлиси бор экан. Чол-кампир бу ҳовлини уч юз тиллага сотишибди ва маслаҳатлашиб ўғлини савдо ишига ўргатмоқчи бўлишибди. Чол ўғлини чақириб: — Болам, биз энди қариб, куч-қувватдан қолдик. Сен мана бу юз тиллани олиб, савдогарчилик қилгин, - дебди. Бола юз тиллани белига тугиб, йўрға эшакни миниб: «Ҳайё-ҳай», деб сафарга жўнабди. Юриб-юриб бир шаҳарга етибди. Қараса, бозорга яқин бир жойда одамлар тўпланишиб турган эмиш, тўда яқинига бориб одамларнинг биридан: «Нима гап?» деб сўраса, у одам: — Бу ер илм берадиган жой. Кимки юз тилла тўласа, бир йил ичида илм ўрганиб чиқади, — дебди. Бизнинг Маматбой ҳам илм ўрганишни ҳавас қилиб юрар экан. Бу гапни эшитгач: «Савдо ишидан нима фойда, ёшликда илм ўрганиб олиш керак» деб, юз тиллани тўлабди. Ҳавас билан астойдил ўқий бошлабди. Орадан бир йил ҳам ўтибди. Маматбой, зеҳни баландлик қилиб, домласидан ҳам ўзиб кетибди. Энди уйига қайтмоқчи бўлибди. Аммо ҳеч нарсаси қолмаган, қўйингчи, эшагини ҳам сотиб юборган экан. Нима қилишини билмай ҳайрон бўлиб турганида, домланинг раҳми келиб унга бир эшак берибди. Бир ярим ой деганда Маматбой уйига келибди. Кўпдан бери кутиб ўтирган |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling