Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
66
Сўзининг охирида: «Қилган гуноҳим шул тақсир», дебди. Подшо: 
— Э Қосимбой, бунинг айтган сўзи тўғрими? — деб сўрабди: Жаллод: 
— Тақсир, ўғри: — ўғриман, ёмон: — ёмонман, бузуқ: — бузуқман дейдими?! Сизга мен 
хизмат қила бошлаганимдан бери ёлғон гапирганманми? Агар бунинг гапига ишониб, менинг 
гапимга ишонмасангиз, ўзингиз биласиз, — дебди. Подшо жаллодга қараб: 
— Бу хотиннинг гапи ёлғонлигига тўртта гувоҳ топиб келсангиз, уни жазога буюраман, — 
дебди. Қосим жаллод: 
— Хўп, бўлмаса, мен гувоҳ топиб келай, — деб чиқиб кетибди. Бир қиморхонага бориб, 
тўртта ютқизган қиморбозни топиб, бозор бошига етганда, тўрттовига ҳам муллалар киядиган 
кийим кийдириб, ошхонага олиб кириб, қорнини тўйғазибди, гап ўргатибди, подшонинг олдига 
олиб борибди. Подшо: 
— Қосимбой, буларни нимага олиб келдинг? — дебди. Қосим жаллод: 
— Сиз гувоҳ олиб кел, деганингиз учун гувоҳликка олиб келдим, — дебди. Подшо 
келганларга қараб: 
— Сизлар Қосимбойга гувоҳмисизлар? — дебди. Қиморбозлар: 
— Ҳа, гувоҳмиз, — дейишибди. Подшо уларга қараб: 
— Қосимбой бу хотинни фоҳиша дейди, бу хотин эса, «Мен фоҳиша эмасман», дейди. 
Қосимбойнинг гапи тўғрими, ё хотиннинг гапи тўғрими? — дебди. Қиморбозлар: 
— Э подшо, сизга тасаддуқ бўлайлик. Қосимбойнинг гапи тўғри. Биз биламиз: бу хотин 
бузуқ, ҳар қандай жазо берсангиз арзийди, — дейишибди. Подшо: 
— Хўп, менинг давримда, шу одам ёмон деб тўрт одам гувоҳликка ўтса, уни қилган ишига 
қараб жазога буюраман, — дебди ва хотинга қараб. — Фоҳишалигинг йўриғидан сени ўлим 
жазосига буюраман. Жазо минорасидан ташлатаман, ё остираман ёки тўпга тутдираман. Шу уч 
жазодан қайси бирига розисан, айт! — дебди. Хотин: 
— Эй подшо, сизга буларнинг туҳмати маъқул бўлиб, менинг гапим номаъқул бўлса, менинг 
яна сизга бир арзим бор, мана шу калитни бир одамингизга берсангиз. Менинг уйимга бориб 
эшикни очиб кирса, бешикда қолган болам бор. Шу боламни олдиртириб келтирсангиз. Агар 
олдириб келтирмасангиз, болам уйда қолиб, мени жазога торттирсангиз, рози эмасман. Боламни 
олдириб келиб, шу бир юз саксон газлик минорадан ташлатинг, розиман, — дебди. 
Подшо шу онда хотин тайинлаган жойга одам юбориб, боласини олдириб, хотиннинг қўлига 
берибди. Хотин боласини олиб, бир юз саксон газлик миноранинг тагига бориб, боласини 
эмизиб туриб, халққа қараб: 
— Э халойиқ, подшо мени ноҳақ жазога тортаётир. Шунинг учун шу боламни ким олади? 
Агар олган одам асраб катта қилса, хурсанд бўлади, хафалик тортмайди, — дебди. 
Бир чол келиб: 
— Менинг қизим, ўғлим йўқ эди, фарзандга зор эдим. Сен менинг қизимсан, ўғлим ўрнига 
ўғлимсан. Болангни мен олай, боқиб катта қилай, — деб болани олибди. 
Подшо хизматкорлари хотинни қопга солиб, бир юз саксон газлик миноранинг тепасидан: 
«Ҳукми подшо вожиб», деб ташлаб юборишибди. Хотин айланиб-айланиб азоб тортмай, худди 
томдан сакраб тушгандай тикка ерга тушибди. Халқ хотиннинг тирик қолганини кўриб ҳайрон 
бўлибди. Халқ ичидан уч-тўртта одам чиқиб жаллодга: 
— Э, Қосимбой, бераҳмлик билан ноҳақ туҳмат қилган экансан-да, бу минорадан ташлаган 
одамлар парча-парча бўлиб, замбардаги лойдай ёйилиб кетар эди. Бу хотин парча-парча бўлмай, 
тик тушиб қолди. Сенинг гапинг ноҳақ гап, туҳмат, бу хотиннинг ёлборгани тўғри экан, — 
дейишибди. 
Қосим жаллод туриб: 
— Бу хотин жодугар, сеҳргар экан, шунинг учун ўлмади, яна қайтадан ташлатаман, — 
дебди. Одамлар: 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling