Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
63 Баланд-баланд тепада қуш ўлтирар, алла. Йўқчилик бошимга кулфат келтирар, алла. Йўқ бўлиб отанг, ёнимда хор бўлгунча, алла, Тоғдаги арслон бўлай то ўлгунча, алла. Яхши бўлса эр йигитнинг хотини, алла, Шул чиқарар йигитнинг отини, алла. Деразадан ой тушди юзимга, алла, Сиздан бошқа ёр кўринмас кўзимга, алла. Кеча-кундуз сабр тилайман ўзимга, алла, Жон болам, жоним болам, аллаё. Отасини кўрмаган, йиғисини қўймаган, алла, Жон болам, жоним болам, аллаё, алла. Она боласини ухлатиб, бешикка бош қўйиб, ухлаб қолибди. Тушида эрини кўрибди. Муҳаммаджон келиб кўча эшигини тақиллатиб уни чақирибди, югуриб чиқиб, эшикни очиб кўчага қараса, эри лойга ботиб қолган эмиш. Эри: — Эй, хотин, кирай десам эшигинг берк экан, лойга ботиб қолдим. Кел, қўлимдан торт! — дебди. У, эрининг қўлидан ушлаб тортган экан, эрининг оёғи тагига йиқилиб тушибди. Хотин уйғониб қараса, тонг пайти экан. Бешикка бош қўйиб ухлаб ўтирган эмиш. «Ажабо, бу нима бўлди, буни кимга айтаман. Эрим остона хатлаб эшикка чиқмагин деган эди», деб ўйлабди. Чой қайнатиб, дастурхон ёзиб, чойдан бир пиёла ичмоқчи бўлиб турган вақтида, бирдан дарвоза тақирлаб қолибди. Бу ким экан, деб эшик ёнига бориб: — Кимсиз? — деб сўрабди: — Мен, оч эшикни! —деган аёл товуши эшитилибди. Эшикни очиб қараса, қўшниси Мастура кампир эмиш. Кампир бу хотиннинг пайида юрар экан. Кўриниши дўст бўлса ҳам, ичдан душман экан. — Келинг, эна, хизмат? — дебди уй эгаси. — Айланай болам, — дебди кампир, — уйимда гугуртим тамом бўлиб қолган экан. Сизда бўлса, сўрагани чиқдим. — Яхши чиқибсиз. Ичкарига киринг! Бир пиёла чой ичинг, — дебди уй эгаси. Кампир: — Ҳа, майли, ичсам ича қолай, — деб ўтирибди. Иккиси чой ичишибди. Уй эгаси: — Мен сизни энамдай кўриб юраман. Бугун бир туш кўрдим. Сиз шу тушимни яхшига жўйиб берсангиз, — дебди. — Айт-чи, болам, нима туш кўрдинг? — дебди кампир. — Тушимда, эрим келиб чақиргандай бўлди. Қувониб, югуриб бориб эшикни очдим, чиқиб қарасам, эрим эшик олдида лойга ботиб қолган эмиш. Эрим: «Менинг қўлимдан ушла, тортиб ол!» деди. Мен эримнинг қўлидан тортаман десам, оёғи тагига йиқилиб тушдим, уйғониб қарасам, тушим экан. — Эй болам, — дебди кампир, — сен тушингда бойингнинг оёғи тагида лой кўрган бўлсанг, унинг оёғи тагига йиқилган бўлсанг, икки-уч кун ичида бир туҳматга учрайсан. Сени подшонинг олдига олиб бориб, бир юз саксон газ минорадан ташлаб юборадилар. Хотин: — Сенинг менга душманлигинг бор экан. Энди кирсанг оёғингни синдираман, душманлигинг ўзингга етсин! — деб гугурт бермай, кампирни уйдан ҳайдаб юборибди. Хотин: «Қуриб кетгур, кампир менинг ўчган ўтимни ёндириб, юрагимни куйдирди, тушимни айтмасам бўлар экан», деб ўйлабди. Кампирнинг сўзига, кўрган тушига эри |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling