Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
59
Наҳотки, одам эчки боласи туғса. Бизнинг Ҳасан-Зуҳрамиз худди сизга ўхшайди. Зулфиянинг 
зиндонга солинганига қанча вақт бўлди? 
— Роса ўн икки йил бўлди, — дебди подшо ва пешонасига бир уриб, «аттанг!» дебди. 
— Воқеани Зулфиядан аниқлаб сўранг-чи, нима дер экан, — дебди хотин. 
Подшо Ҳасанни олиб уйга қайтибди. Ўрдага борганда зиндонбонни чақириб, Зулфияни 
зиндондан чиқариб юборишга буюрибди. Зулфияни зиндондан олиб чиқиб подшо қошига 
келтирибдилар. Подшога Зулфия ҳамма воқеани бирма-бир айтиб бериб йиғлабди. 
Шунда Ҳасан онасининг сўзини эшитиб: «Онамиз шу экан», деб она-бола йиғлашиб 
кўришибди. Сўнгра подшо қирқ хотинини чақириб, бўлган воқеани суриштира бошлабди. 
Подшонинг бир хотини ростгўй, тўғри сўз экан, бошқа хотинлари уни ёмон кўрар эканлар. Ўша 
хотин бутун сирни очиб ташлабди. Подшо ғазабланиб: 
— Жаллод! Аввал вазирни, кейин қизини дорга ос! — дебди. Кейин ўттиз саккиз хотинини 
ҳайдаб юборибди. Подшо қирқ кеча-ю қирқ кундуз тўй-томоша қилиб берибди... 
Ҳасан ва Зуҳра эса ўз ота-оналаридан зиёд тарбиялаб вояга етказган карвонга ва унинг 
хотинига меҳрибонлик қилиб, умр кечиришибди. 
Ойжамол билан кал 
Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир подшо бўлган экан. Подшонинг жуда ҳам 
чиройли, дунёда тенги йўқ Ойжамол деган қизи бор экан. Кундан кун, ойдан ой ўтиб, Ойжамол 
вояга етибди, кўп ерлардан совчилар кела бошлабди. 
Ойжамол келган совчининг ҳар бирига: «Бир шарт қўяман, уни кимда-ким бажарса, ўша 
кундан бошлаб, мен уники. Агар шартимни бажара олмаса, шу заҳотиёқ унинг калласи кетади», 
деб шарт қўйибди. 
Қизнинг шарти қанчалик оғир бўмасин, барибир турли мамлакатлардан «бахтимизни синаб 
кўрамиз», деб подшоваччалар келиб, ҳаммаси Ойжамол айтган жумбоқни еча олмай бошлари 
таналаридан жудо бўлаверибди. Подшоликнинг узоқ бир четида бир подачи кал яшар экан. У 
ҳам Ойжамолнинг шартларини эшитиб қолиб, «бахтимни бир синаб кўрай», деб шаҳарга 
келибди. Кўрган киши: «Шу подшо қизининг шартини бажара олармиди, бекорга аҳмоқ бўлиб 
юрибди-да», деб мазах қилиб кулар эмиш. Кал йўл юриб, йўл юрса ҳам мўл юриб, подшонинг 
саройига етиб келибди. Дарвозабон — соқчилар калнинг йўлини тўсиб: 
— Ҳой кал, қаёққа? — деб сўрашибди. 
—Подшонинг қизи Ойжамолнинг шартини бажариб, уни хотинликка олишга келдим, — 
дебди кал қоровуллардан тап тортмай. 
— Маликанинг шартини бажариш сенга йўл бўлсин. Манман деган шаҳзодалар келиб 
бажара олмади-ю, аллақаёқда чангда беланиб ётган сен бажара олармидинг, — дейишибди 
қоровуллар. 
— Қўйиб юборинглар, мен ҳам бахтимни бир синаб кўрайин, — дебди кал. 
Охири бўлмабди, қоровуллар кални ичкарига киритиб юборибдилар. Кал саройга кириб
ундаги бойликларни, деворлардаги безакларни кўриб, олдинига ўзини йўқотиб қўйибди, кейин 
ўзини босиб олиб, тўппа-тўғри Ойжамолнинг олдига кириб: 
— Сиз билан шартда беллашгани келдим, — дебди. Ойжамол хохолаб кулиб туриб: 
— Ўлгинг келиб, ажал ҳайдаб келган экан, майли мен розиман, — дебди. 
«Кўрамиз, — дебди кал ичида, — ким-кимни ўлдирар екан». 
Ойжамол калга, ўтир деб, гиламни кўрсатибди. Кал кўрсатилган жойга бориб, чўккалаб 
ўтириб олибди. 
Ойжамол ўзининг бешта топишмоқдан иборат шартини айта бошлабди. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling